2:52

Эгалик ҳуқуқи 03

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан яна ғойибона бўлсада учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Шундай вақтлар бўлганки, оламнинг баъзи бир қисмларида қулчилик мавжуд бўлган.

Қул ўзининг эгасига ёки хўжайинига тегишли бўлган. Эгаси уни қул бозоридан сотиб олиши мумкин эди ёки уруш пайтида уни асрга олиш мумкин бўлган. Қул ўз хўжайинига тегишли бўлганлиги сабабли, бу хўжайин у билан ўз хоҳиши бўйича иш тутарди, яъни унинг устидан ҳокимликка эга эди.

Бу демакки, хўжайини унга буйруқ бериш ҳуқуқига эга ва қул ўз хўжайинига итоат этиши даркор. Шундай қилиб биз айтишимиз мумкинки, хўжайин унга тегишли бўлган ҳаммасининг устидан, шу ҳисобда ўзининг ҳамма одамлари устидан ҳам мустақилликка эгадир.

Қул ўз хўжайинининг иродасини бузиши мумкин, бинобарин жонсиз нарсалар доимо ўз хўжайинининг ҳокимлиги остида бўлади. Ҳар биримизда биз ўзимизники деб, ҳисоблаган нарсалар бор.

Бироқ, ҳақиқатдан ҳам биз бу нарсаларнинг эгасимизми? Агар биз бу нарсаларнинг эгаси бўлмасак, унда ким эгаси? Бу саволларга жавоб беришдан бурун, агар биз икки ғояни кўриб чиқсак яхши бўлар эди.

Бу ғоялар бизнинг нарсаларимизнинг эгаси ким эканлигига қарама-қарши тушунчаларни ифодалайди. Шахс, эга сифатида минг йиллар давомида ривожланган ва айниқса, охирги вақтда ўрганиб қолган биринчи ғоя шундан иборатки, ҳақиқий эгаси, фақат шахс бўлиши мумкин.

Бу ғоянинг асосий камчилиги шундан иборат эдики, у инсонларнинг табиий худбинлигини оқлар эди ва дунёда ноҳақликнинг ёйилишига хизмат қилар эди. Агарда бирор бир инсон бойлик манбаига ёки қайсидир бир маҳсулотга эга бўлиб, муҳтожликда бўлган ўз қўшнисига ёрдам бера олишга имконли бўлса, бироқ буни қилишни хоҳламаса, унда буни қилишга мажбурлаш ҳуқуқига ҳеч ким эга эмасди.

У ўзининг бойлиги устидан тўлиқ мустақилликка эга бўлиб, фақат, ўзининг ихтиёри бўйича иш тутарди. Қашшоқ Лазарга меҳрибончилик кўрсатишни хоҳламаган бой ҳақиқий эга сингари иш тутган.

Бу хақида Луқо мактубининг 16 боби 19ва21 оятларидан ўқиб кўришингиз мумкин. Бу ғоя охирги пайтларда баъзи бир ўзгаришларга дучор бўлди. Баъзи бир мамлакатларда шундай қонун борки, бу қонуннинг кучи таъсирида муайян хусусий мулк халқнинг қарамоғидадир.

Бу қонунга мувофиқ эгасидан, агар бу жамият эҳтиёжи учун зарур бўлиб қолган бўлса, унинг шахсий мулкини сотишни талаб қила оладилар. Бироқ, бу ҳолда ҳам, бу ғоя бунга Муқаддас Китобда кўрсатилган ўша ғоядан тубдан фарқ қилади. Азизлар мавзумиз ўз якунига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top