2:41

Эгалик ҳуқуқи 04

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар эгалик қилиш хуқуқи бўйича яна бир иккинчи ғоя жамоат эгаси деб, ҳисобланишидан иборатдир.

Одатда жамоат остида қайсидир белги бўйича бирлашган кишилар гуруҳига айтилади. Баъзи бир имонлилар ушбу ғояга алоҳида қизиқиш намоён этишади, чунки уларга бу ғоя ушбу муаммога масиҳийлик нуқтаи назарни ифода этаётгандек туюлади.

Улар одатда Масиҳнинг биринчи шогирдлари нима қилгани гапирилаётган Муқаддас Ёзувнинг жойи ҳаворийлар китобининг 2 боби 44 ва 45оятларидан далил келтиришади:

Масалан « ҳамма нарсалари муштарак эди. Мол-мулкларини сотиб ҳаммага, ҳар кимнинг эҳтиёжига қараб тақсимлаб, ёрдамлашар эдилар». Улар шунингдек, ҳаворийлар китобининг 4 боби 32 оятида ёзилган сўзларни келтиришади, унда айтилганки:

«Инонганларнинг жамоати бир жон, бир тан эди. Ҳеч бири мулкдан бирон нарсани меники демас эди, ҳамма нарсани умумий деб билишар эди». Бироқ, шуни таъкидлаш керакки, Ёзувнинг бу жойи имонлилар нимани ўйлаганликлари ҳақида эмас, балки улар маълум шароитда нима қилганликлари ҳақида бизга Янги Аҳдда масиҳий жамоат бу жамоатнинг аъзоларига тегишли бўлганнинг ҳаммасига хўжайин деб, ҳисобланиши ҳақида бизга гапираётган бирор бир оят йўқ.

Шахсий эгалик сингари худди жамоавий эгалик, ғоясини, ҳам шундай камчилиги борки, қарама-қарши зиддиятга олиб келади. Бироқ, одатда ҳақиқат ўртада бўлади. Бизнинг ҳолатимизда, бу ҳақиқатни, шахсий мулк ёки эгаликни кўрсатувчи учинчи ғояни биз Муқаддас Ёзувдан топамиз.

Унинг Шахсияти Муқаддас Китобга хос нуқтаи назарга асосан ҳақиқий Эга на инсон, на жамоа бўлади, балки, фақат, Худодир. Бу ҳақиқат, биз олдин келтирган икки эгалик ғоясининг оддий ўртаси эмас, жамоат ҳам шахс сингари одамлардан иборатдир.

Лекин Худо инсонлардан юқоридир. Буни қуйидаги диаграмма билан кўрсатиш мумкин.Эгаликни ёки шахсий мулкчиликнинг Муқаддас Китобга хос ғояси шундай тасдиқда асосланадики:

ҳеч кимдан олмай туриб шунга эга бўлган ҳақиқий Эгадир. Ҳақиқий Эга ҳеч нарсага муҳтож эмас, чунки У ҳаммасига эгадир. Бу таърифга эса, фақат, Худо жавоб беряпти. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top