Ассалому алайкум азиз биродарлар, азизлар қандай ажиб Ҳокимдир Худо! У ҳамма нарсага эга ва шу вақтнинг ўзида барчасини ўзи беряпти. У нафақат, биз учун Ўзининг ягона Ўғлини берди, балки У билан биргаликда бизга «ҳаммасини» беришга ваъда қилган.
Ва шунинг учун биз Уни шон-шарафлашимиз, шуҳратлашимиз даркор, чунки биз ҳеч нарсанинг эгаси бўлмасак-да, Масиҳда ҳаммасига эгамиз. Бунақа ажойиб эгамизни яна қайрдан топамиз.
Бу нарса Худодан ташқарида мумкинми? Биз Унга сидқидилдан миннатдорчиликни, нафақат бунга муносиб бўлганлиги учун, лекин Унинг муқаддас иродаси шундан иборат бўлганлиги учун ҳамдир.
Инсонлар қачонки улар, Худони идрок этиб Унга Худо сифатида улуғлаб шукрона айтмаганларида зулмкор гуноҳкорлар бўлиб қоладилар . Улар Худони ўзларининг Эгаларидек қабул қилмадилар
.
Худо уларга бериб турган барча нарсаларни ўзларининг шахсий мулкидай қилиб олишдилар. Масиҳийлик ҳаётида Худони шарафлаш қандай муҳим эканлигини Муқаддас Ёзувни чуқур тадқиқ қилмасдан пайқаса бўлади.
Римликларга мактубини ўқиганимизда асосан инсонлар ёвуз бўлиб қоляптилар, чунки Ўзини бўйсундириш. Агар Худо бизнинг мустақил Эгамиз бўлса, унда бизнинг бутун ҳаётимиз Унга бўйсунган бўлиши керак.
Ҳўкиз ўз эгасини билади ва шунинг учун унга итоат қилади. Биз идрокли мавжудод бўла туриб, қанчалик Худога бўйсунишимиз керак! Бизнинг Раббимиз қачонлардир Исроилга гапирганидек:
«Ҳўкиз ўз эгасини билади ва хачир ўз хўжайинининг охурини, Исроил эса мени билмайди, Менинг халқим идрок қилмайди», -деб ёзилган Ишаъё китобининг 1 боби 3 оятида.
Тарс шаҳарлик Шоул Худога қаршилик қилишга қарор қилганида: «Нишга қарши тепишинг қийин», – деб аччиқ дарс олган эди. Биз Унга камтарона шундай дейишимиз мумкин:
«Сен кулол, мен эса лойман, мени ўз ироданг бўйича ясагин». Ҳақиқатан ҳам, кулол ўз иродаси бўйича лойдан идиш қилаётганида, лой ҳеч нарса қилолмайди. Эъзозлаш инсонлар орасида кимки ҳокимликда турган бўлса, уларга ҳамма жойда ҳурмат билдириш қабул қилинган.Ҳар бир халқда ўзининг ҳурмат билдириш белгилари қабул қилинган. Бизнинг ҳокимимиз сингари, Худо бизнинг Хўжайинимиздир. Шунинг учун биз сўз билан бўлганидек иш билан ҳам Унга муносиб ҳурматни кўрсатишимиз лозим. Хайр саломат бўлинг.