2:39

Худони улуғлаш 10

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, Шомуил пайғамбар Исроил шоҳи бўлиши учун ёш чиройли йигитни мойлаётганида, Худованд уни қуйидаги сўзлар билан тўхтатди: “Мен инсонлардай эмасман.

Инсонлар ташқи кўринишига қарайди, Мен эса дилига қарайман”-деб айтади 1-Шоҳлар китобининг 16 боби 7 оятида. Бизнинг ташқи кўринишимиз танавий томонларимиз сингари ҳаракатларимиздан ҳам иборатдир.

Баъзида ҳаракатларимиз биз истаган нарсанинг аксини кўрсатиб туради. Бизга бажаришимиз учун иш берилган бўлиши ва бу биз умид қилгандек натижа бермаслиги мумкин.

Бироқ Худо бизнинг юракларимизни кўриб туришини ва У учун нималар қилишни истаётганимизни билиб туришини билиш бизга анча енгиллик яратади.Агар қилаётган ишимизга бефарқлик билан масиҳийларга хос ишлар қилишга ҳаракат қилсак, уни ҳам кўриб туради.

Агар ҳолатимиз тўғри бўлмаса, охир-оқибат ҳаракатларимиз улуғлаш деб ҳисобланмайди. Муқаддас Китоб бизга ўз хаёлларимиз ва ҳаракатларимизни бошқаришда ёрдам берадиган оятларни берган, ҳозир улардан баъзиларини кўриб чиқамиз.

Биз биринчи ўринда Худога хизмат қилганда шундай қилишим керак деган фикр билан эмас, кўтаринки кайфият ва хурсанд бўлиб хизмат қилиш тўғрисида суҳбатлашмоқчимиз.

Биз берганда ва бўлишганда хурсандчилик билан ҳаракат қилишимиз керак. Муқаддас Китоб олишдан кўра беришнинг бахтиёрлиги катта деб айтади. Раббимиз номи билан бериш масиҳийлар учун шарафдир.

“Ҳар ким норози бўлиб ёки мажбурият билан эмас, балки кўнглида ният этганини берсин. Чунки Худо рози бўлиб берувчини севади. Сизлар ҳамма вақт ҳамма нарсага тўла қаноат ҳосил қилиб, турли хайрли ишларга бой бўлишингиз учун, Худо сизларни ҳар хил ноз-неъматлардан бой қилишга қодир”.

Худо мўл-кўл беришга қодирлигини кўряпмиз. Гуллар ва қуёш ботишлари Худо берган совға деб ҳисобланади. Муқаддас Китоб завқ олишимиз учун ҳамма нарсани мўл-кўл эҳсон этишини айтган эди 1-Тимутига мактубининг 6боби 17 оятида.

Римликларга мактубинингг 12 боби 8 оятида эса “Ким эҳсон берувчи бўлса, чин кўнгилдан берсин” деб айтилганидек, чин юракдан берсак, мўл-кўл беришни ўрганамиз. Биз виждонимиз қийналмаслиги учунгина бермаймиз, балки Худованд бизга қандай беришини ҳис қилганимиз учун берамиз. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top