3:21

Оилада Худони улуғлаш

MP3

Ассалому алайкум мунис бекалар. Масиҳий оилалар доимо Худога кўз тикиб яшашни ва ҳар куни Ундан ўрганишни маъқул кўришади ва шунга ҳаракат қилишади. Агар оила бошлиғи Худога таянадиган ва имонда собит бўлса, оиласини ҳам шунга ўргата олади. Бунинг учун бундай оилада тез-тез оилавий Худони улуғлаш вақтини ўтказиб туриш керак. Бир имонли ота шундай дейди: «Оилавий топиниш оқшоми шу қадар қизғин ўтадики, агар тўхтатмасам ярим кечагача чўзилиб кетади». Япониялик бир ота эса ўн яшар ўғли вақт ўтганини сезмай, оилавий топиниш тўхташини истамаслиги ҳақида айтади. Нега? «Чунки бу унга хурсандчилик бахш этади»,— дейди унинг отаси. Албатта ҳамма болалар ҳам оилавий топинишга қизиқиш кўрсатмас, эҳтимол баъзиларига бу қувонч ҳам келтирмас. Нимага шундай бўлади? Худо билан ўтказадиган вақтимиз болаларимиз учун зерикарли ўтмаслиги керак.

Муқаддас Каломда “Шаббат куни” яъни Худога топиниш вақти ҳақида шундай дейди: “Шаббат кунини оёқ ости қилманг, Шу муқаддас кунда хоҳишингизни қилишдан ўзингизни тийинг. Шаббат кунини завқли, деб билинг. Эгамизнинг муқаддас кунини шарафли, деб билинг. Бу кунда ўзингиз истаган йўлдан юрманг, Хоҳлаганларингизни қилаверманг, Истаган гапларингизни гапираверманг. Шаббат кунига риоя қилсангиз, Эгамиз туфайли шодлик топасиз, У сизларни юртнинг баланд чўққиларига олиб чиқади, Отангиз Ёқубнинг мулкига тўйдиради. Эгамизнинг каломи шудир!” Масиҳий оила бошлари топиниш вақти фойдали ва завқли бўлиши учун оиладагилар ўзларини эркин ҳис қилиши муҳимлигини тушунишади. Учта қиз ва битта ўғилнинг отаси , уларнинг оилавий топиниши тадқиқдай эмас, балки эркин суҳбат тарзида ўтишини, чунки барча муҳокамада иштирок этишини айтди.

Бошқа томондан, ҳар сафар ҳам барчанинг муҳокамага қизиқиб, киришиб кетиши қийин кечар. Бир она шундай деб тан олади: «Доим ҳам кучим бўлмагани учун, оилавий топиниш мен хоҳлагандек қизиқарли ўтмайди». Сизда ҳам шу каби қийинчиликлар бўлиб турадими? Бир қизи ва ўғли бўлган Германиялик ота шундай дейди: «Биз мослашувчан бўлишга ҳаракат қиламиз». Икки фарзандли она эса: «Оилавий топиниш қанча хилма-хил бўлса шунча яхши»,— деб айтади. Кўпчилик оилавий топинишни бир неча қисмга бўлади. «Бундай йўл тутиш тадқиқ қизғин ўтишига ва барча иштирок этишига ҳисса қўшади»,— дейди бошқа бир ота. Тадқиқни қисмларга бўлиш ёрдамида ота-оналар ҳар бир фарзандининг эҳтиёжига эътибор бера олади, айниқса уларнинг ёши жуда фарқ қилса. Демак, ота-оналар ҳар бир оила аъзосининг эҳтиёжларини инобатга олиб, мавзуни ва уни қандай тарзда муҳокама қилишни танлаётиб мослашувчан бўлишлари мумкин.

Айримлар бу вақтни Худовандни улуғлаш бошлашади. «Бу яхши муҳит яратилишига ҳисса қўшиб, онгимизни муҳокама қилинадиган мавзуга тайёрлайди»,— деб фикр билдиради мексикалик Хуан исмли ота. Унинг оиласи топинишда кўриб чиқиладиган мавзуга мос бирон қўшиқни танлайди. Аксарият оилалар Муқаддас Китобдаги парчани биргаликда ўқишади. Худони улуғлаш вақти хилма-хил бўлиши учун оила аъзолари Муқаддас Китоб қаҳрамонларининг сўзларини ўзаро бўлишиб ўқишади. Япониялик ота, бошида бундай ўқиш сал ғалати бўлганини тан олади. Аммо унинг иккита ўғлига мана шундай тарзда ўқиш жуда ёққан. Бошқалар эса Муқаддас Китоб ҳикояларини саҳналаштиришади. Бошқа бир оила боши эса, Муқаддас Китобни ўқиётганда болалари кўпинча уларнинг назаридан четда қолган нарсаларга эътибор беришини айтади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top