3:38

Ҳаёт бу — саҳна

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Ҳаётга келишдан мақсад борлигини инсон вояга етгач англаб етади. Аммо ҳамма ҳам бу мақсадни аниқ кўролмайди. Жуда кўпчилик ҳаётдан мақсадини ўз ўрнини тополмай ҳаёт оқими ва қийинчиликлари орасида урилиб, қийналиб яшайди. Хўш, ҳаётда ўрнимиз қаерда? Бугун бу саволга қисман жавоб беришга ҳаракат қиламиз. “Бу дунё катта бир саҳна”, деган эди, машхур инглиз ёзувчиси ва драматурги Уиллиам Шекспир. У ҳақ эди. Аммо бу гапни айтган ёлғизгина у эмас. Жон Келвин деган одам, Шекспир бу сўзларни айтмасидан қирқ йил олдин: “Бу коинот улкан театр, Худонинг театри.”, деган эди. Сиз ва биз ҳам худди бошқаларга ўхшаб, бу ҳаётда ўз ролимизни ижро этиб келяпмиз. Худованд эса бу ҳаётнинг автори. У бу саҳнинг бош режиссери. Исо Масиҳ эса бу ҳаёт саҳнасининг асосий қаҳрамони. Биз бу ҳаёт саҳнасига ўз ролларимизни ижро этгани келганмиз.

Биз бу ҳаётда ўзимиз шу ролга лойиқ бўлганимиз учун эмас, аксинча, ҳаётнинг режиссёри шуни истагани учун, ўз ролимизни ижро этиб келяпмиз. У эса Ўзидан келадиган абадий шодликни татиб кўришимизни истайди. Бизнинг ҳаёт саҳнасидани ўрнимиз қаерда? Нима қилишимиз кераклигини қандай биламиз? Бош режиссёр бизга матнни берган. Бу матн эса Муқаддас Калом. Муқаддас Калом бу дунё ҳақидаги энг тўғри маълумотларни беради. У бизга бу ҳаётда ўз ролимизни қандай ижро этишимиз кераклигини ҳам кўрсатади. У ҳатто бизга Режиссёр ҳақида ҳам кўп маълумот беради. Бу сиз ва мен кирган олам. Бизга берилган ўз ролларимизни яхши ўйнашимиз учун, Режиссёр ҳақида ва у бизга берган Матн – Муқаддас Каломни яхши билишимиз керак. У шу ҳаёт саҳнасида тарихни яъни Унинг ўз ҳикоясини яратди. Худо бу саҳна асарини узоқдан ёки саҳна ортидан туриб ёзмади.

У шу ҳаёт саҳнасини ичида туриб яратди. У бу ҳикояни Исо Масиҳ қиёфасида туриб ёзди. Каломда бу ҳақида шундай дейилади: “Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди.” Бу ҳаёт ҳикоясини ким ёзганини билишдан ташқари, бу ҳикоя нима ҳақида эканини ҳам билишимиз керак. Бу ҳаёт ҳикояси саҳнасида бешта парда бор. Биринчи парда бу – Яратилиш ва Исён. Худо ҳамма нарсани ва ҳаммани Уни билишлари, Унинг яхшилигидан баҳра олиб завқланишлари учун яратган. Каломда У ҳақида шундай ёзилган: “Худо азалда осмон билан ерни яратди”. “Менга ҳаёт сўқмоғини Ўзинг кўрсатасан, Ҳузурингда шодлик мени қамраб олади, Менга боқий ҳузур–ҳаловатни Сен берасан.” “Сен Унга бутун инсоният устидан ҳокимият бердинг. Токи Унга берилган ҳар бир инсонга У абадий ҳаёт ато қилсин.”

“Абадий ҳаёт эса Сени — ягона ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб–билишдан иборатдир”. Аммо ҳаёт саҳнасидаги актёрлар, Худога яъни бош режиссёрга бўйсунишни истамай, ҳаётларидаги бош режиссёр ўрнини алмаштирдилар. Унинг буйкуқларига итоат этмадилар. Шундан бери улар ўзлари истаганча ҳаёт кечириб келмоқдалар. Аммо афсуски, ҳаётларини яхшилаш ўрнига баттар ёмонлаштириб юбордилар. Иккинчи парда – Исроил халқи. Худованднинг биринчи режаси, нотўғри кетган режани тўғрилаш эди. У Ўзига қулоқ соладиган бир гурух астёрларни яратди. Бу актёрлар бутун дунёга Унинг қутқариш режаси ҳақида айтиши керак эди. Биз ажойиб ҳаёт саҳнаси ва ундаги ролларимиз ҳақида суҳбатлашдик. Аммо суҳбатимиз шу ерда тугамайди. Унинг давомини кейинги суҳбатларимиздан билиб оласиз. Бизнинг суҳбатларимизни кутинг ва ҳаётдаги ўрнингиз ҳақида билиб олинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top