3:25

Шукур қилиш

MP3

Ассалому алайкум. Ҳаммамиз биламизки, куз бу фақатгина ҳазонрезги ёки қишнинг бошланиши бўлган маҳзун бир фасл эмас. Бунинг бошқа томонига қаранг. Кузда ғарқ пишмаган мева ва сабзавотлар қолмайди. Бу росса ўрим ва терим вақти. Мўл-кўллик ва ҳосил кўтарадиган пайт. Бу пайтда одамлар роса хурсандчилик қилишган. Олдимизда ҳали сокин қиш ва илиқ печка ёнида ўтадиган кунлар келяпти. Байрамлар бошланадиган пайтлар яқин. Аслида Худованд инсонга ҳар куни байрам бўлишини ният қилган эди. Каломда Худонинг инояти ҳақида шундай ёзилган: “Ҳар бир яхши ва мукаммал ҳадя самодан келади. Бу ҳадяларни осмондаги жамики ёритқичларни яратган Худо беради. Ёритқичларнинг нури пайдо бўлиб, ғойиб бўлади, Худонинг эзгулиги эса йўқолмайди. Зеро, Худо ҳеч қачон ўзгармайди.” Биз аслида биздаги ҳеч қандай яхши нарсага лойиқ эмасмиз.

Улар Худонинг муҳаббати, нажоткор инояти туфайлигина ҳаётимизга оқиб кираяпти. Менда Худодан келган ҳеч қандай барака йўқ, деб ўйлаяпсизми? Ундай бўлса санаб кўринг! Худо сизга ёр бўлсин. Мени баъзи танишларим бу фикрларни ўзлаштириб олишган. Ҳар сафар сўрашганимизда, “Аҳволларинг қалай”, деб сўрасам, “Лойиқ бўлганимдан анча яхши”, деб жавоб беради. Баъзиларга эса бундай жавоб ёқмади. Балки ёқмаганининг сабаби, бу сўз ҳадеб такрорланавергандан кейин, қадри ва асл маъносини йўқотиб қўйиши эҳтимоли борлиги учундир. Аммо фикримча, бу жумлани айтган ҳар бир масиҳий, бунинг ҳақиқий маъноси йўқолмаслиги учун қаттиқ ҳаракат қилиши керак. Аслида биз нимага лойиқмиз? Чарлз Спержен деган ёзувчи бу фикрини фақат ўзининг дунёқарашидан келиб чиқиб эмас, ҳаворий Павлуснинг сўзларидан келиб чиқиб шундай дейди: “Инсон тирик ва дўзахдан нарида экан, шикоят қилишга ҳеч қандай сабаб йўқ.”

Бу Худо бизларга айтаётган амрлардан бири. Аммо нега Худованда бизга нолиманглар, деган? Чунки ҳаётингизга нималар келмасин, у сиз лойиқ бўлганингиздан яхшироқ. Бундай фикрни чиндан ҳам қилган гуноҳлари учун, Худонинг адолатли ҳукмига лойиқ эканини яхши биладиганлар қабул қила оладилар. Чунки ҳаворий Павлус ҳам Каломда бу ҳақида шундай деган: “Гуноҳнинг эвази ўлим.” Каломдаги принципларга қарайдиган бўлсак, ҳар бир ишчи ўз қилган меҳнатига яраша тақдирланиши керак. Ўша пайтда бу мақолни ҳамма яхши тушунарди. Ҳар ким экканини ўради, деган мақолга жуда ўхшаб кетади. Аммо муаммо шундаки, биз экканимиз гуноҳ – ўрадиганимиз эса Худонинг одил ҳукми. Худога нисбатан, бошқаларга нисбатан муносабатимизга қараб, дўзахдан бошқасига лойиқ эмаслигимизни кўрамиз. Сиз гуноҳнинг қанчалик ўғир эканлигини ҳали билмасангиз керак.

Аммо Худога шукурки, Бу ҳаёт поездимиз борадиган охирги манзил эмас. Албатта гуноҳ катта, аммо Масиҳ ундан ҳам буюк. Ва Исо Масиҳ орқали Худованд бизга дор ўрнига иноятни, дўзах ўрнига жаннатни, ҳукм ўрнига шафқатни тақдим қилди. Каломда ҳам шундай ёзилган: “У шафқатсиз одамга раҳм қилмайди. Раҳмдил инсон эса ҳукм
пайтида Худодан шафқат топади.” Биз лойиқ бўлмаган нарсага эга бўлиш – иноятдир. Чунки биз унга ўз ҳаракатларимиз билан эриша олмасдик. Муқаддас Руҳ эса бу иноятни болта каби ишлатади. У биздаги ғурурнинг илдизига болта уради. Гуно эса бизни ўзимиз ҳақимизда ўта муҳим одам деб билишга ўргатиб қўйган. Фарзий билан солиқча ҳақидаги ҳикоя эсингиздами? Фарзий шундай деган эди: “Худойим, Ўзингга шукр! Чунки мен бошқаларга ўхшаб ўғри, жиноятчи, зинокор ёки манави солиқчидай эмасман.” Биз ҳам баъзида мана шундай кибрнинг тузоғига тушиб қолишимиз мумкин. Шундай экан эҳтиёт бўлинг. Худонинг олдида доимо ўзингизни камтар тутинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top