3:22

Ташқи ва ички гўзаллик

MP3

Ассалому алайкум. Кўптнча атрофга синчиклаб қарасангиз, ўзига анча юқори баҳо бериб ўзига бино қўйган аёлларда, мен бошқалардан гўзалроқман, нимага менга эътибор қаратилмаяпти, деган куч таъсирида кийимлари ва сочи ҳам рисоладагидек турган бўлса ҳам, у ёқ-бу ёғини тўғрилаб қўйишади. Бундай қилишнинг иккинчи сабабини руҳшунослар, аёлнинг қандайдир сабабларга кўра ички руҳиятининг ташқи руҳий таъсири остида «синдирилиши» билан боғлиқ бўлиши мумкин, деб ҳисоблашади. Бошқалар олдида аёл бўлсин, эркак бўлсин ўзининг уёқ буёғини тўғрилайвериши номаданий, хулқ сифатида салбий ҳаракат бўлиб ундан қутулса бўлади. Биринчидан, ички руҳиятга эътиборни кучайтириб кайфиятни кўтариб юришга уриниш керак; иккинчидан, кийиниш тарзи билан ички руҳиятнинг мослигини таҳлил қилиб чиқиш керак.

Баъзи аёллар аёл сифатида ўзига қараб, упа эликсиз кўчага чиқмасалар-да, негадир ўзларини баъзан замондан орқада қолгандай сезадилар. Бунинг сабаби, ёшлардаги баъзи ўта ёрқин ранглардаги пардоз-андоздаги кўринишлар сабабми? Аслида катталар доимо ёшлардан норози бўлишади. Ёшларнинг баъзан ҳатто керагидан ортиқроқ ёрқин рангларда пардоз-андоз қилиши уларнинг ёши билан боғлиқ бўлади. Аёл киши ёшига муносиб тарзда кийиниши ва пардоз қилиши керак. Ўта ёрқин, турли-туман рангларни, фаросатсиз, гўзалликни ҳис қилиш туйғуси паст, бу йўналишдаги тарбиясида кемтиклиги бор шахслар ишлатишади. Психологларнинг айтишича яхши кийинган пардоз-андозни ўрнига қўйган, бир сўз билан айтганда ораста, ўзига қараган аёлар бир жой ёки бирор идора, ташкилотга борса муаммоси тезроқ ҳал бўлади дейишади. Бу ростдан ҳам шундайми?

Кишининг ўзига қараб, ораста кийиниб юриши табиий ҳол бўлиши керак. Аксинча, ўзига қарамаган киши, айниқса у аёл бўлса бу нотабиий ҳолдир. Бизнинг бирон киши билан учрашишимиз бизнинг у киши руҳига ва у кишининг бизнинг руҳимизга ташқи кўринишимиз орқали кириб боришини унутмаслик керак. Биринчи таъсурот мулоқот ва кейинчалик муомала ўрнатишда жуда катта рол ўйнайди. Буни унутмаган киши ўз ташқи кўринишига бефарқ бўлмайди. Демак, бирон жойга бориб ишингизнинг ижобий ҳал бўлишида сизнинг ташқи кўрнишингиз катта рол ўйнашини унутманг. Каттагина идорага ҳовлида ишлайдиган иш кийимингизда кириб борингда ўз мақсадингизни айтинг, сизни ҳатто қабул қилмасликлари мумкин ва тўғри ҳам қилишади. Нега баъзи эркаклар ўз аёлларининг пардоз-андоз қилиб ўзига қараб юришига қарши бўладилар, бу худбинликми ёки ўта рашкчи эркаклар шундай йўл тутадиларми?

Ўз аёлининг пардоз-андоз қилиб юришига қарши эркакларда, агар бу ҳолат фақат эркакнинг руҳий ҳолати билан боғлиқ бўлса уни эркаклардаги эгоистик руҳ билан изоҳласа бўлади. Аммо, кўпинча буни бошқа сабаблар билан ҳам изоҳлашга тўғри келади. Масалан, ушбу шахс руҳида маданий тарбиянинг етишмаслигидан, яъни сен энди турмуш қурган аёлсан, сенга энди пардоз-андоз керак эмас. Ҳатто, қурумсоқроқ эркаклар аёлларининг бу йўналишдаги харажатларига ҳам рашк қилишади. Демак, ҳар бир ҳолатда ундан қутулиш учун алоҳида суҳбатлашиш лозим. Ўз аёлига шундай назарлар билан қарашига қарамасдан ушбу эркакнинг бошқа ораста кийиниб, пардоз андозни жойига қўйиб юрган аёлларга суқ кўз билан қарашлари унинг ўз худбинлигини ошкор қилиб туради. Аммо, чин аёлни улар фақат оиласидан топади. Хуллас, аёл гўзал кўриниши учун нафақат пардоз ва кийим, балки унинг ички дунси ҳам бирдек, ҳатто ундан ҳам юқорироқ аҳамиятга эга.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top