3:28

Худога очиқмисиз?

MP3

Ассалому алайкум. Агар Худо сизни ишлатишини хоҳласангиз, унда Худо сизни ишлатишга тайёрлашини ҳам кутинг. Агар тайёрлигимни ҳис қилмасамчи, дейсизми? Балки сиз тайёр эмасдирсиз, балки Худога очиқ эмасдирсиз, балки бу ҳақида ҳатто ўйламагандирсиз. Худо мени ишлата олмайди, деганингиз учун сизни ишлатишга тайёргарлик бўлмаётгандир. Мен кўп йиллар олдин бир қария чўпондан эшитганим ёдимга тушди. У шундай деган эди, “Худо сизни ишлатишини сўраб ибодат қилманг, чунки шундай қилсангиз, У сизни чарчатиб қўйиши мумкин.” Бу гапни кўп ўйладим ва Худога, “Худойим мен ана шу холдан тойганларга ўхшайман”, дедим. Тайёр туринг, У сизни ҳолдан тойдиради. У нима қилади? У бизни тайёрлайди. У Бутрусни элакдан ўтказаётган эди. Бунга нима киради? Худо менинг ҳаётимда қандай ишлагани ёдимда. У қандай ишлаши ҳақида ўйлаганимда биринчи ҳаёлимга келадиган сўз бу “силкитиш”.

У баъзан бизни силкитиши керак. Бу силкитиш жараёни аёл буғдойни элакдан ўтказадиган жараёнга ўхшайди. Буғдойни сомондан ажратиш жараёнига. Кўпчилигимизга ҳаётимизнинг баъзи қисмларида силкитиш керак бўлади. Бўшашиб қолган пайтимизда ва жуда қулай ўрнашиб олган пайтимизда, Худо мени ишлатмаяпти, деб баҳона қилган пайтимизда биз силтанишга муҳтож бўламиз. У бизни тайёрлаш жараёнининг бир жиҳати бу силкитиш. У диққатимизнинг бир қисмини тортиш учун турли нарсаларни қилади ва турли нарсалардан фойдаланади. У сизнинг ҳётингизда сиз ҳатто тушунмайдиган бир иш қилаётган бўлиши мумкин. Сиз ҳаётингизнинг қайсидир қисмида азоб чеккансиз ва балки Худо бу билан сизнинг диққатингизни тортмоқчи бўлгандир. Балки у диққатингизни тортган ва ортга қараб… ҳаётимнинг шу қисмида Худованд менинг диққатимни тортган, дейдиган даражада ўзгаргандирсиз.

Буни қилиш учун Худо бизни салгина силкитиб қўйса бўлди, деганлари нотўғри, шундайми? Демак, биринчи сўз “силкитиш”. Иккинчи сўз бу “карахтлик”, чунки баъзи одамлар эшитмайди. Худо сизни ишлатишга қарор қилса, У ҳаётингизга сизни карахт ҳолга солиб қўядиган ва чинакамига Унинг Худо эканлигини тушуниб етишингизга сабаб бўладиган ҳолатларни келишига йўл қўяди. Шунда сиз У сизни чақираётганини, сиз билан ишлаётганини, Унга кераклигингизни, сизни танлаганини ва Унга хизмат қилишингиз учун сизни ишлатишни истаётганини тушунасиз. Кўпинча одамлар, … Мен ҳаётимда бундай нарса бўлади, деб ўйламагандим. Бу нарса мени карахт қилиб қўйди. Кейин эса сиз сўрайдиган нарса бор йўғи мана шу, “Худойим менинг ҳаётимда нима қилаяпсан?” Агар сиз Худонинг фарзанди бўлсангиз, фақат Худо рухсат берган нарсагина ҳаётингизда содир бўлади. Сиз… Мен баъзи нарсаларни тушунтириб беролмайман, дейсиз.

Мен ҳам тушунтириб беролмайман. Муқаддас Каломнинг ҳеч бир ерида Худованд қиладиган ҳар бир ишни тушунтириб беради, деган оят йўқ. Аксинча, Худо имонлиларнинг ҳаётидаги ҳамма қийинчиликларни яхшиликка айлантиради, деб ёзилган. Аммо оятнинг шу қисмида тўхтаб қолманг. Уни охиригача ўқинг. Биз биламизки, Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади, чунки Худо уларни Ўзининг мақсадига кўра даъват этди. У бу карахт қилиб қўядиган воқеаларни қандайдир яхши нарсага айлантиради. Агар У бизни ишлатмоқчи бўлса, кўпинча уддалаш қийин бўлган бирор-бир нарсани рўбарў қилади. У бу нарсани шунчаки ҳеч қандай мақсадсиз қилаяптими? Йўқ. У бу нарсаларга бизни карахт ҳолатга солиш мақсадида йўл қўяди. Шу орқали биз Худонинг мақсадини тушунамиз ва Худога очиқ бўлишни ўрганамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top