3:27

Хожар 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум дугоналар. Ёдингизда бўлса, ўтган сафар Хожарнинг ҳаёти ва унинг Худо билан бўлган муносабати ҳақида гаплашган эдик. Бугун сиз билан шу мавзуни давом эттирган ҳолда, Хожарнинг фариштага қилган ноодатий муносабатидан бохабар бўламиз. Каломда шундай ёзилган, “Эгамизнинг фариштаси саҳродаги булоқ ёнида — Шурга борадиган йўл бўйида Ҳожарни топди. — Эй, Ҳожар, Сорайнинг чўриси! Қаердан келяпсан? Қаерга кетяпсан? — деб сўради. — Бекам Сорайдан қочиб келяпман, — деб жавоб берди Ҳожар. — Бекангнинг ёнига қайт, унга итоат эт, — деди Эгамизнинг фариштаси Ҳожарга. Фаришта яна деди: — Сенинг наслингни шу қадар кўп қиламанки, кўплигидан ҳеч ким санай олмайди.” Эътибор қилган бўлсангиз, бу фариштанинг Хожарга биринчи бор кўриниши ва биринчи бор мурожаат қилиши эди. Аммо Хожар бундан ҳайратланмайди.

Агар унинг Иброхимнинг ва Сорайнинг қўл остида жуда узоқ йиллар ишлаганини ҳисобга оладиган бўлсак, фаришталарнинг бу оилага келиб кетиши одатий ҳол бўлган бўлиши мумкин. Муқаддас Каломда Худованд жуда кўп пайғамбарларга ваъда берган ва гапирган. Аммо наслингни кўпайтираман, деб фақат Иброҳим пайғамбарга айтади. Аммо шундай ваъда олган ягона аёл Хожар бўлади. Иброхимдан фарқли равишда у аёл ва ўзга миллат вакиласи. У Худо танлаган халқ ичидан чиққан аёл эмасди. Хожар фариштанинг гапларидан тўлқинланиб, кўнгли тўлиб йиғлаб юборади. У ўзига гапирган Худога исм беради. “Ҳожар: “Мени кўрадиган Худони кўрдим–а!” деди. Шунинг учун у ўзига гапирган Эгамизга: “Мени кўрадиган Худосан”, деб ном берди. Шунинг учун бу қудуққа Бэр–Лахай–Руй ибронийчада , Мени кўрадиган тирик Худонинг қудуғи деб ном берилган. Қудуқ Кадеш билан Барид орасида жойлашган.”

Бошқа одамлар Сени қандай атамасинлар мен учун Сен “Мени кўрадиган Худосан. Менга ёрдамга келган, менинг азобларимни кўрган Худосан”, деди. Шундан сўнг у Соронинг олдига қайтиб кетди. Хожарнинг бу ҳаракати нафақат унинг имонини балки унинг итоатини ҳам кўрсатади. Каломнинг шу қисмидан бошлаб то Ибтидо китобининг 21 бобигача, яъни Соро Исхоқни туғадиган пайтгача Хожар ҳақида ёзилмаган. Исхоқни кўкракдан айириш пайти келганида Исмоилнинг Исхоқ билан “ўйнаётганини кўрди”. “Мисрлик Ҳожарнинг Иброҳимга туғиб берган ўғли Исмоил Исҳоқни масхара қилаётганини Сора кўриб қолди.” Эски иброний тилида “масхара қилиш” сўзи куч ишлатиб ҳақорат қилиш ёки шилқимлик қилиш , маъноларида ҳам келган. Шу воқеадан сўнг Соро Исмоилни Исхоқ учун хатардек кўриб, эридан чўрини боласи билан бирга қувиб юборишини талаб қилади.

Иброхим эса Хожарни қулликдан озод қилиб, Исмоил билан бирга бирга жунатиб юборди. Уларга йўлда керак бўладиган озиқ-овқат ва сув берди. Улар Беершеба томонга, хозирги Шимолий Арабистон томонга йўл олдилар. Аниқки, охири уларнинг суви тамом бўлиб қолди. Шунда Хожар ўғлининг сувсизликдан халок бўлаётганини кўрмаслик учун ундан узоқлашиб, йиғлайди. Бу пайтда Исмоил ҳам йиғлаган. Чунки Ибтидо китобининг 21 боб 17 оятида шундай ёзилган, “Худо боланинг йиғисини эшитди. …Мен унинг наслидан буюк халқ яратаман. Худо Ҳожарнинг кўзини очиб юборган эди, у бир қудуқни кўрди.” Бу Худонинг Хожарга берган яна бир жиддий ваъдаси эди. У аввалги ваъдасини яна қайтарди. Шундай қилиб, Хожар икки марта Худонинг ваъдасини олди. У Иброхим каби Худодан бундай ваъда олган илк аёл эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top