3:32

Қарорлар ва унинг оқибатлари

MP3

Ассалому алайкум доно опа-сингиллар. Бизнинг қиладиган қарорларимиз ҳаётимизга жуда катта таъсир қилади. Нафақат бизнинг балки атрофимиздаги яқинларимизнинг ҳам ҳаётларига таъсир қилади. Буни Муқаддас Каломда исмлари ёзилган Худо билан муносабатда бўлган, ҳаётида яхши қарорлари учун муваффақиятларга, аксинча нотўғри қарорлари учун ёмонликларга учраган одамларнинг ҳаётидан билиб олсак бўлади. Қилинган нотўғри қарорларга ва уларнинг оқибатларига Муқаддас Каломда жуда кўп мисоллар бор. Калом бизга қандай яшаш кераклигини ўргатади. Мисол қилиб, Юнусни олайлик. Худо унга: “Найнавога бор ва Менинг Сўзларимни ҳалққа етказ. Мен Найнавони вайрон қилмоқчиман” деди. Агар у ўзига нима бўлишини олдиндан билганида эди, Худога: “Ҳўп бўлади, Раббим! У ерга қандай тезроқ етиб борсам бўлади?” деб сўраган бўларди. У олдида нима борлигини билмасди.

Энди қаранг, кўпинча сиз билан биз ҳам қарорларимизнинг қандай оқибатларга олиб келишини олдиндан билмаймиз. Бироз тўҳтаб, итоаткорлигингиз қандай натижаларга олиб келишини ўйлаб кўринг. Кимдир: “Мен билан бундай бўлмайди” дейиши мумкин. Лекин бу нарса иблиснинг ёлғон ҳийласи.Бу ҳақда Калом шундай дейди – ишончингиз комил бўлсин, балки ёки эҳтимол деманглар. Сонлар 32:23 оятда шундай ёзилган, “Гуноҳингиз ўз бошингизни ейди.” Ишонмасангиз телевизордаги янгиликларни кўринг. У асирга олинди, бу одам қўлга тушди, у киши қамалди, бу киши қамалди. Атрофингизга қаранг, нималар содир бўляпти? Ёмон иш қилганларнинг ҳаммаси барибир қўлга тушяпти-ку! “Ҳалигича қўлга тушмаган инсонларни биламан” дейишингиз мумкин. Ҳозирча! Сизларга бир гап айтай – Худо учун ҳозирча, деган гап йўқ. У аллақачон ёмон иш қилганларни қўлга туширган. Қарорлар жуда муҳим аҳамият касб этади.

Шунинг учун, ота-оналар фарзандларининг фикрлари ва қалбини билишлари керак, чунки улар улар Худонинг иродасига кўра қарор чиқаришлари жуда муҳим. Фарзанларингизни Худога итоат қилишга ва тўғри қарор чиқаришга ўргатиш сизнинг вазифангиз. Чунки қилган қарорларимиз қандай оқибатларга олиб келишини билганимизда эди, ҳар биримиз нималарнидир ўзгартирган бўлардик. Бироқ вақтни ортга қайтара олмайсиз, шунинг учун чиқараётган қарорларимизга диққат қилишимиз керак. Каломда бундан ташқари яна бир қанча одамларнинг қарорлари ҳақида ҳам ўқиш мумкин. Бу одамлар қарорларининг оқибатларини Худонинг қўлига топширишган. Мисол қилиб, Нуҳ пайғамбарни олайлик. Худо унга узунлиги 300 тирсак келадиган кема қуришни буюрди. Бу кема нима учун эди? Аниқроқ айтадиган бўлсак, у ерда кема сузадиган сув йўқ эди. Режа асосида бу кемани қуриш учун жуда кўп вақт кетди. Ҳўш, кейин нима бўлади?

Бошқача айтганда, Худо Нуҳга нима қилмоқчи экани ҳақида батафсил айтмаган эди. Худо Нуҳга шунчаки “Кема яса, Мен бир иш қилмоқчиман” деган эди. Табиийки, Нуҳ жуда кўп тайзиқ ва таҳдидларга учраган. Бироқ у Худога итоат қилиб, кемани ясади ва натижада бутун оиласини сақлаб қолди. Мусони олайлик. Худо унга Фиръавннинг олдига бориши кераклиги айтди. Фиръавн Миср шоҳи бўлиб, ўз даврида энг ривожланган мамлакат эди. Ва Худо Мусога: “Фиръавннинг олдига бориб, унга айт, Менинг ҳалқимни озод қилсин” деди. Мусо ҳайратланиб, “Мен Фиръавннинг олдига борайми? Мен-а?” Бу жуда кулгили, чунки унда оддий чўпон таёғидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ эди, Фиръавннинг эса сон-саноқсиз жанг аравалари, сон-саноқсиз жангчилари бўлиб, Мусони чивинни янчигандек янчиб ташларди. Бироқ Мусо Худога итоат қилди ва оқибатларини Худога топширди. Охирида у ҳалқнинг озод бўлишига эришди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top