3:31

Мия соғломлиги

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Инсон ёши ўтгани сари нафақат танаси балки мияси соғломлигини ҳам ўйлаши керак бўлади. Қариганда эс-ҳуши жойида ва ақлан теран бўлиб юришни истаган кишилар ўрта ёшлариданоқ мия фаолиятини активлаштириш ҳақида ўйлашлари лозим. Психолог ва “Ирода иш бермаяпти” китоби муаллифи Бенжамин Харди Medium’даги устунчасида ўқиб ўрганиш мияга қай даражада ижобий таъсир кўрсатиши, хотирани яхшилаб, одамни бахтлироқ қилиши ҳақида ёзган. “Кўк зоналар амалиётда: Қандай қилиб узоқ умр кўриш мумкин?” китобида ёзувчи Дэн Бюттнер узоқ ва бахтли умр кечириш тўғрисида фикр билдиради. Сирлардан бири – доим бирор янги нарса ўрганиш. Агар таълим олишни тўхтатсангиз, тезда қарийсиз. Таълим олишнинг турли усулларини қўлланг. Бир ғоя ёки предметни ўрганиш учун кўп вақт сарфлаш жуда муҳим. Бироқ ўрганишнинг турли усулларидан фойдаланишингиз зарур.

Албатта, айнан НИМАни ўрганаётганингиз ҚАНДАЙ ўрганаётганингизга қараганда муҳим. Агар сиз фақат китоб ўқиётган бўлсангиз, миянгизнинг муайян қисми “қотиб қолади”, шу сабаб тезроқ қарийсиз. Ҳаммамизда ўрганишнинг ўзига хос усуллари бор. Мураккаб вазиятларда ёрдамчи усуллардан фойдаланамиз. Бироқ биз инкор этадиган ва “қочадиган”лари ҳам бор. Уларга: Тасаввур: ғояларни ўйлаб топиш; Акс эттириш: ўйлаб топган ғояларингизни ўрганиш; Таҳлил: ўрганганларингизни синтез қилиш, ғояларни эндиликда қандай қўллаш борасида стратегик режалар тузиш; Ҳаракат: мақсадга эришишда ёрдам берадиган ҳаракатлар; Синов: муаммони турли ракурсдан ўрганиш; Таълим олишнинг кўплаб усулларига мурожаат этинг, ана ўшанда миянгиз тезроқ ва яхши ишлайди. Ҳар куни 15-30 дақиқани бирор янги нарсани ўрганиш учун ажратинг — Болалигимизда кўплаб турли нарсаларни қўллаб кўрганмиз.

Миянгиз ривожланган. Афсуски, вақт ўтиши билан одамлар янги машғулотлар билан тажриба ўтказишни тўхтатадилар. Бу нотўғри. Ҳар куни бирор янги нарсани ўрганинг. Масалан: Тиллар — Бу мия учун аъло даражадаги машқ. Фақат тилни бир услубга асосланган ҳолда ўрганиш маъқул эмас. Буни амалга ошириш бўйича бир неча маслаҳатлар бор: Карточкалар; Фильмларни асл ҳолида томоша қилиш; Хорижликлар билан мулоқотда бўлиш; Хорижий тилда мусиқа тинглаш; Китобларни асл ҳолида мутолаа қилиш; Хориж маданиятини ўрганиш. Амалиётда қанча кўп услубни қўлласангиз, шунча яхши. Бундан ташқари, кунига фаол ўрганиш учун сарфланган 15-30 дақиқа онгингизни кенгайтиради. Мусиқа асбоблари — Бу ҳам мия учун фойдали. Ўрганиш жараёнини ўйинга айлантиринг. Масалан, сиз вазифалар ва мақсадларни бажаришингиз лозим. Олдингизга кичик мақсадлар белгиланг.

Телефондаги илова ёрдамида фортепианода чалишни ўрганиш. Бу қизиқ. Бундан ташқари, қанчалик чуқур ўрганишингиз мумкинлиги олдиндан маълум эмас. Янги нарсаларни ўрганганингизда миянгиз қандай ўзгаради? Биринчидан, ўрганиш хотирани яхшилайди. Ишқибозлар ҳатто фотографик хотирани ҳам яхшилашлари мумкин. Бу ҳақиқат. Иккинчидан, кичик ғалабаларга эришгач, ўзингизга бўлган ишонч ҳисси ортади. Учинчидан, бир предметни ўрганиш ҳаётингизнинг бошқа соҳаларидаги ижодий натижаларга сабаб бўлади. Ўрганишнинг умуман янги усули ёрдамида бирор предметни ўзлаштириш орқали мия ҳозирги машғулотлар учун ғаройиб алоқаларни ишлаб чиқаради. Бу “қўшимча ўрганиш” деб аталади. Бу энг самарали инструмент бўлса керак. Айнан шу усул билан Альберт Эйнштейн, Битлз ва энг яхши инноваторлар ҳамда рассомлар илм ва ижодда катта натижаларга эришишган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top