3:43

Худо ҳукмрон

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Худо борлиқ устидан ҳукмрон. Кўпинча ундай кўринмаса ҳам, Худо ҳеч қачон алдамайди. Забур 102:19 оятда шундай ёзилган, “Эгамиз тахтини ўрнатгандир самода, Унинг шоҳлиги ҳукмрондир ҳамма ерда”. Бу нима дегани? Бу дегани – Худонинг қудрати ҳамма вақт ҳамма нарсалар, ҳар қандай вазиятлар, барча инсонлар устидан ҳукмрон, дегани. Айтишингиз мумкин: “Мен бунга ишонмайман. Агар Худо ҳамма нарсалар устидан хукмрон бўлганида, ўша самолёт ҳалокатга учрамас эди, ўша аёл ўлмас эди, бу одам касалхонага тушмас эди”. Қулоқ солинг, Худо нима учун бундай ҳодисалар содир бўлишига йўл қўйишини биз билмаймиз ва тушунмаймиз. У бизга бундай ҳалокатлардан сақлашга ваъда бермаган. У бизга ваъда қилган нарса бу – Мен ҳеч қачон сизларни тарк этмайман ёки ташлаб кетмайман. Ҳаётда нима бўлмасин, У Ўз фарзандлари билан бирга бўлишга ваъда берган.

Сизлардан бир нарсани сўрайман – Худо ҳамма нарсалар устидан хукмрон эканига ишонасизларми? Жуда катта жамоадан бу ҳақда сўраганимда, уларнинг ҳаммаси сув қуйгандек жим ўтиришарди. Ваҳолангки, улардан 99.9 фоизи Масиҳийлар эди. Энди атрофимизга қараб “Худо ҳамма нарсалар устидан хукмрон эканига ишонаманми?” деб ўзингиздан сўранг. Агар шундай бўлса, нима учун бу нарса ўзгармаяпти? Нима учун у нарса ўзгармаяпти? Нима учун биз буни қилмаймиз? Ёки нима учун биз буни қиламиз? Гап бунда эмас. Худо ҳеч қачон менга Ўз йўлларини тушунтиришга ёки қилаётган ишларини нима учун қилаётганини тушунтиришга ваъда бермаган. Бироқ биз Унинг ҳамма нарсалар устидан хукмрон экани ёки хукмрон эмаслигини тан олишга қарор қилишимиз керак. Қаранг – агар Худо ҳамма нарсалар устидан хукмрон эканига ишонмасангиз, ўзингиз ишонган муҳим бир оятни эътиқод тизимингиздан чиқариб ташлашингиз керак бўлади.

Римликлар 8: 28 оят бизга нима дейди? “… Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади, чунки Худо уларни Ўзининг мақсадига кўра даъват этган”. У “шунақа бўлиши мумкин” деб айтмаяпти, ёки айрим нарсалар, кўп нарсалар ёки кичик нарсалар, деб айтмаяпти. “…ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади”. Агар мен Худонинг ҳамма нарсалар устидан хукмрон эканига ишонмасам, бу оятни эътиқод тизимимдан чиқариб ташлашим керак. Унда сизларга бошқа савол бераман – агар Худо ҳамма нарсалар устидан хукмрон бўлмаса, унда ким хукмрон? Менга айтинглар-чи – қай бирингиз ҳаётингиздаги ҳамма нарсалар устидан хукмронлик қиласиз? Ҳеч қайсингиз. Бу гуноҳкор оламда иблис хукмрон эканига орангизда қанча одам ишонади? Ҳўш, агар иблис хукмрон бўлмаса, сиз хукмрон бўлмасангиз, Худо хукмрон бўлмаса, биз бу оламда бемақсад, борар жойимиз ноаниқ, шунчаки мавжуд бўлиб эрган эканмизда!

Бундай эмаслигини ҳаммамиз биламиз. Шунинг учун, Худо ҳамма нарсалар устидан мутлақ хукмрондир. У мутлақ хукмрон бўлгани учун ҳам ҳар қандай шароитда, нима бўлишидан қатъий назар Унга ишонаман. Агар Унга итоат қилсам, У ҳамма нарсаларни мен учун яхшиликка айлантиради. Эҳтимол ўша нарса бошқаларнинг назарида яхшилик бўлиб кўринмас ёки мен ҳоҳлагандек қилиб ўзгартирмас, бироқ У шундай ваъда берган – “… Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади, чунки Худо уларни Ўзининг мақсадига кўра даъват этди”. Демак, талаблар шундай бўлади – сиз Худонинг ҳамма нарсалар устидан хукмрон эканига эътиқод қилишингиз керак. Бунга қўшимча қилиб, мен иккинчи шартни айтаман, яъни сиз Унга ишонишингиз керак. Сиз Унга ё ишонасиз ёки ишонмайсиз. Худо ибодатларга жавоб беришига ишонасизми? Кимдир “баъзан жавоб беради” дейиши мумкин. Йўқ, йўқ, У ҳамма ибодатларга жавоб беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top