Ассалому алайкум қадрдон меҳрибон мунисалар. Аёл ўз хонадони ва оиласидагилар учун жон-жаҳди билан курашади. У ҳар бир фарзандини, аслида бундай қилиш керак бўлмаса ҳам лозим бўлса, турмуш ўртоғини ҳам ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Аёл ақли билан эмас, юраги билан ўйлайди. Шунинг учун ҳам унинг муҳаббати кучли. Бугунги суҳбатимиз жанг ҳақида бўлар экан, бунда аёлнинг ичида кечадиган жараёнларни гапирмасликнинг иложи йўқ. Атрофга қаранг, ё ҳалқаро ё ўз уйингизда ички жанг кетяпти. Инсонлар турли нарсаларга қарши кураш олиб бормоқда. Буларни ўйлар экансиз, ўзингизга савол беринг – бу жанглар қаердан бошланди? Бу жанг Адан боғида шайтон Момо Ҳавони Худога итоатсизлик қилишга қизиқтирган пайтдан бошланган. Бунинг натижасида бизда шубҳалар, итоатсизликлар ва ўлим бошланди. Мана шундан кейин барчамизнинг ҳаётимизда турли нарсалар учун кураш пайдо бўлди.
Баъзан бу жанг ташқи жанг бўлади, яъни сиз ва бошқа инсон ўртасида бўлади. Баъзан эса ички жанг бўлади. Яъни сиз ўзингиз билан кураш олиб борасиз. Бу қандайдир душманлик, кечирмаслик бўлиши мумкин. Қандайдир оғриқ, қандайдир рад этишлар бўлиши мумкин. Баъзан эса ички туйғулар бўлиб, сиз буни нималигини ҳатто билмаслигимиз ҳам мумкин, бироқ нимадир тўғри эмаслигини биламиз. Ҳаётимизда бу жанглар бўлиб туради. Баъзан ҳали Масиҳда янги бўлган аёллар, “Агар мен Масиҳий бўлсам, ҳеч қандай кураш бўлмаслиги керак. Мен ҳаммани севишим ва ҳеч нарсадан ташвишланмаслигим керак”, деб ўйлайди. Аммо Муқаддас Китобга қарасангиз, ҳаворий Павлус ҳам Тимўтийга “улуғ курашда жанг қил” деб айтган. Жанг бўлади. Имонимиз учун, биз ишонган нарсалар, қатъий турган нарсалар учун жанг бўлади. Бир пайтлар Момо Ҳаво иблисга алданган, унга қарши турмаган эди. Биз эса иблисга қарши жанг қилишимиз керак.
Ҳаворий Павлус бизга Худонинг қурол-яроғларини олинглар, деган ва уч маротаба “Мустаҳкам туринг, мустаҳкам туринг, мустаҳкам туринг” деган. Бу бизда найза, қилич ёки милтиқ бўлиши керак, дегани эмас. Бизнинг жангимиз руҳий жанг эканини ҳисобга олишимиз керак. Ҳаётимизда ҳисобга олишимиз керак бўлган нарсалардан бири – ибодатдир. Яъни, шайтон қилишингизни ҳоҳламаган нарсалардан биттаси ибодат. Аслида биз аёллар эркаклардан кўра ибодат қилишга кўпроқ мойилмиз. Шуни билгани ҳолда иблис сизни иложи борича банд қилиб қўйишга, иложи борича ташвишга солиб қўйишга уринади. Сизни чалғитишга, тиз чўкишдан, Худога қарашдан чалғитишга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, У билан тўғри алоқа қилишдан, У билан бирга вақт ўтказишдан ва тиз чўккан ҳолда жанг қилишдан айнитишга ҳаракат қилади. Қулоқ солинг, шундай жанг қилишни ўрганмасак, Худо истагандай инсон бўлолмаймиз. Ҳеч қачон боқий қийматли мақсадларимизга етишолмаймиз.
Ва албатта ҳаётда Худо бизга бермоқчи бўлган аъло неъматлардан бебаҳра қоламиз. Бу курашни қандай олиб борамиз? Нолиймизми? Жаҳлимиз чиқадими? Чин юракдан жанг қиламизми? Кучимиз борича ҳаракат қиламизми? Нима бўлганда ҳам ҳар битта жангда қандай ғолиб чиқиш керак? “Буни иложи йўқ” дейсизми?. Йўқ, иложи бор, мен сизларга кўрсатаман. Ҳаётимиздаги энг муҳим нарса – Худо билан шахсий яқин муносабатимиздир. Бунинг учун биз тўғри ибодат қилишммиз керак. Албатта, ҳар биримиз ибодат қиламиз, бироқ тез-тез ҳаёлимиз ва мақсадларимизни Худодан олиб ўз кучларимизга қаратамиз, мана шунда шайтон учун осон ўлжа бўлиб қолишимиз ва у билан курашда ютқизиб қўйишимиз мумкин. Азиз аёллар, шайтон билан жангда енгилмаслик йўлини билишни истасангиз, бизнинг кейинги суҳбатларимизни ҳам ўтказиб юборманг.