Ассалому алайкум жасур опа-сингиллар. Ўтган сафарги суҳбатимиз якунида сизларга тиз чўкиб куршишнинг қандай бўлиши ҳақида суҳбатлашишга ваъда берган эдим. Бугун шу ваъдамнинг устидан чиқаётганимдан хурсандман. Бу суҳбатлар ва берилаётган маълумотлар ҳар биримиз учун фойдали. Сиз билан мен умримизнинг охиригача курашиб ўтамиз. Сиз бу курашда ғолиб чиқишни истайсизми ёки мағлуб бўлишними – ҳамма гап шунда. Улар билан бефойда кураш олиб боришни истайсизми? Ёки сизга фойда келтирадиган кураш олиб боришни истайсизми? Худонинг Шоҳлиги учун, Унинг улуғворлиги учун фойда келтирадиган кураш олиб боришни истайсизми? Албатта фойдали бўлганини танлаймиз. Демак, нима учун биз курашни тиз чўккан ҳолда олиб боришимиз керак? Бугун сиз билан шу саволга жавоб топамиз. Нима билан кураш олиб борсангиз ҳам уни нималигини аҳамияти йўқ.
Масала ҳар сафар қандай қилиб ғолиб чиқишда. Энг биринчи муҳим нарса – эсга олиш, бу Каломнинг қоидаси, меники эмас. Қадимга Аҳдга қарасангиз жуда кўп инсонларнинг тиз чўкиб ибодат қилганини кўрасиз. Мисол учун, Ҳизиқиё жанг олдидан шундай қилган. Дониёрни олайлик, шоҳ Доро уни бутун шоҳлик устидан бошлиқ қилиб тайинлашни истаган. Бошқа мулозимлар эса Дониёрга ҳасад қилиб, уни шерлар сақланадиган чуқурга ташлашга келишиб олдилар. У эса буни биларди. Хўш, у нима қилди? Одатдагидек, болохонадаги ўзининг хонасига чиқиб, деразани очиб ибодат қилди. Мулозимлар уни шерлар ўрасига ташлашга мувофиқ бўлдилар, бироқ унга тузоқ қўйиб, шерлар ўрасига ташлаган мулозимлар Худо Дониёр билан бирга эканини билмасдилар. Сиз билан мен эса нима бўлганини биламиз. Исонинг ҳаётига назар солинг. У ҳам баъзан курашган. Гетсемания боғида ҳам курашганини кўришимиз мумкин. Бошқа пайтларда шайтон Унга ҳужум қилганда курашган.
Шундай вақтлар бўладики, шайтон сиз билан менга ҳам ҳужум қилади. Муқаддас Каломда Худонинг хизматчилари Худо олдида тиз чўккан ҳолда кураш олиб борганларини кўришингиз мумкин. Хуллас бу жуда муҳим қоида. Бундай ҳолда кураш олиб боришимизнинг иккинчи сабаби – сиз билан мен Худо олдида ўзимизни камтар тутишимиз, Унинг олдида таъзим қилишимиз жуда-жуда муҳим. Унинг олдида тиз чўкиб, Унга юзланганимизда, Унга илтижо қилганимизда бутун олам Ҳукмдорини ўзимизга жалб қиламиз. Уни курашимизга жалб қиламиз, шунда У биз билан бирга жанг қилади. Хўш, У ким? Биламизки, У – қодир Худо, барча куч-қудрат Унда. Ҳар нарсани билгувчи, У ҳамма нарсаларни билади. Ҳар ерда ҳозир, шунинг учун бу курашда У мен билан бирга. Бундай курашларни Худонинг ёрдамисиз олиб борадиган киши ер юзидаги энг қудратли кучдан воз кечган бўлади.
Чунки Каломда шундай ёзилган, “Эгамиз тахтини ўрнатгандир самода, Унинг шоҳлиги ҳукмрондир ҳамма ерда”. Яна Ишая 40:31 “Худодан умид қилганлар эса янгидан куч олади”, деб ёзилган. Бу Худонинг ваъдаси – Худо Ундан умид қилганлар тарафида бўлади. Кўпинча, биз кураш олиб бораётганимизда Худо бизни йўналтиришига умид қилишимиз керак. Унинг олдида тиз чўкадиган вақт келди. Кўпинча Худо ибодатларимизга тезда жавоб бермаслигининг сабаби – муаммо нимадалигини ўзимиз ҳам билмаслигимизда. Биз биламиз, деб ўйлаймиз. Худо ҳақиқатга етиб боргунча табиатимиздаги сохта қатламларни бузади ва бизга ҳақиқатни кўрсатади. У бизга ҳақиқатни кўрсатганидан кейин бизга талаб қўяди. Унинг талабларини бажарганимизда эса Ўзининг ажойиб, ғайритабиий ва чексиз қудратини ҳаётимизга йўналтиради. Бу қудрат эса биз учун жанг қилади.