Ассалому алайкум опа-сингиллар. Муқаддас Каломдаги Роҳила ва Леаҳ ҳикоясида рўй берган воқеалар жараёнини кузатишда давом этамиз. Ўтган сафар Роҳила турмуш ўртоғини ўз опасига меҳригиёҳлар эвазига бир кечага тақдим қилгани ҳақида ўқидик. Одамлар қадим замонлардан турли хурофотларга ишонишган. Бугун ҳам афсуски бу одатлар йўқолмаган. Роҳиланинг шахсига қарайдиган бўлсак, у хурофотларга берилган, Ёқубни жуда севган, чиройли бир қиз. Шу ҳолос. Одамлар бу ўсимлик Роҳилага ҳомиладор бўлишига ёрдам беради, деб ишонишган. Ҳар қандай аёлга ҳомиладор бўлишга ёрдам беришига ишонишган. Биз ўта аҳлоқсиз нарсалар ҳақида ҳам ҳабардормиз. Бу ерда ҳам кўп хотинлилик вазияти юзага келган, яъни бир одамнинг иккита хотини бўлиб, у биттасини ёқтиради, бошқасини эса ёқтирмайди.У ҳар доим тунни ўзи ёқтирган хотини билан ўтказади. Бироқ у ёқтирган хотин келишув тузади.
Бу келишувга кўра, у ўз эрини бир оз муддатга опасига бериш эвазига ўзи истаган нарсага эришади. Бу нарсани ўқиш ёқимли эмас. Нима учун Муқаддас Калом бизга бу ёқимсиз нарса ҳақида айтяпти? Муқаддас Калом бизга бу ёқимсиз нарсани айтишининг асосий сабаби – бу нарсаларнинг чиндан ҳам содир бўлгани. Калом ўз қаҳрамонлари ҳақидаги ёмон нарсаларни яширмайди. Бу ҳақда аввал ҳам гаплашганмиз. Ибтидо ўн иккинчи бобда Ибром Сорога хоинлик қилганини кўрдик. Кейин Иброҳим, бу унинг янги исми, Ибтидо йигирманчи бобда яна Сорога нисбатан хоинлик қилади. Калом ўзининг энг буюк қаҳрамонларининг энг ёмон томонларини қандай кўрсатгани ҳақида гаплашганмиз. Бу далилларнинг ҳақиқат эканлигини ҳам айтиб ўтдик. Агар биз фақат қаҳрамонлик қисмларини кўрсатмоқчи бўлганимизда, фақат яхши қисмлари ёзилган бўларди.
Бироқ унда ҳаммаси – ёмон қисмлари ҳам, аҳмоқона қисмлари ҳам, ҳурофий қисмлари ҳам ёзилган. Энди савол туғилади: Леаҳ билан Роҳила ана шу ўсимликлар аёл кишининг ҳомиладор бўлишига ёрдам беришига ишонишганми? Ҳа, ишонишган. Калом ана шу ўсимликлар аёл кишининг ҳомиладор бўлишига ёрдам беради, деб ўргатадими? Йўқ, ўргатмайди. Калом бизга ана шу аёлларнинг, ҳатто Ёқубнинг ўзи ҳам бунга ишонганини кўрсатади. Бу аёлларнинг фарзандлар кўриши Худонинг иродаси ва тайинлаган вақтига кўра, Худонинг хоҳиши ҳамда бошқаруви туфайли содир бўлгани Ибтидо китоби орқали яққол очилиб боради. Бироқ Ибтидо 30 – бобда биз икки марта ҳақиқий ҳурофот, ирим-сиримни кўрамиз. Аввал Роҳила билан бўлган ирим-сирим, кейин чорва билан бўлган ирим-сирим. Бироздан кейин бу ҳақда ҳам, бу билан Калом нима демоқчилигини ҳам гаплашамиз.
Келинг, ҳозир бир нарса ҳақида гаплашсак: Нима учун Леаҳ фарзанд кўришда давом этди? Чунки мана шунинг натижасида у яна иккита ўғиллик бўлди. Шундай қилиб, Роҳиланинг битта ҳам ўғли бўлмасдан туриб, Леаҳ олтита ўғил кўрди. Айтмоқчи, Ибтидо китобини тўлиқ ўрганганимизда, китобни ёзаётган Мусо воқеаларнинг хронологик жиҳатларини ҳам ёзиб кетган. Бу билан мен нима демоқчиман, Ибтидо китобини ўрганганимизда, бу оила ҳали Канъонга етиб бормасидан олдин Юсуф ҳали туғилмаганини билиб оламиз. Бироқ Мусо фарзанд кўраётган бу аёллар ҳақида ёзганида Ёқуб қандай қилиб тоғасининг уйидан кетиб, Ҳорон орқали Канъонга боргани ҳақида ёзади. Лекин биз ҳозир айнан мана шу фарзандлар ҳақида гаплашяпмиз. Нима учун, деган савол туғилади. Роҳила – танланган аёл. Роҳила – Ёқуб севган аёл. У нима учун фарзанд кўрмаётган эди? Фарзанд кўриши учун нима учун бунча узоқ вақт ўтди? Афсуски, вақтимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Бу саволларга кейинги суҳбатларимиздан жавоб олишимиз мумкин.