2:45

Анила ва Парвин воқеаси

MP3

Бу воқеа 1997 йилда бўлганди. Анила ва Парвин Покистонда яшайди. Анила Парвин билан мактабда танишган. Улар дўстлашиб қолишди. Анила Парвинга Муқаддас Калом бериб, унга Худони улуғлайдиган қўшиқларни ўргатди. Парвин бу қўшиқларни тезда ёдлаб олиб ота-онаси уйда бўлмаган пайтларда сингилларига ҳам ўргатди. Тез орада Парвиннинг ота онаси бу қўшиқларни эшитиб қолди. Улар қаттиққўл Мусулмон эди. Парвиннинг бу қўшиқларни қаердан ва кимдан ўрганганини билиш учун кичик қизларини ишга солишди. Баъзида Анила Парвинни Жума кунлари бўладиган йиғилишларга таклиф қиларди.

Парвин Масиҳ ва хушхабар ҳақида яхшироқ билиб олгач, Исони юрагига қабул қилди. У Исо Масиҳ билан янги муносабатдан ва ҳаётида бўлаётган ўзгаришлардан қувонарди. У Муқаддас Каломни ўқиб, Худони улуғлаб юрди. Бироқ ота-онаси бунга қаттиқ қарши бўлди. Анила дугонаси Парвиннинг ота-онаси бунга қаршилик қилишларини олдиндан биларди. Парвиннинг Масиҳий бўлганини эшитган ота-онаси ғазабга минди. Уни бу йўлдан қайтариш учун эрга бериш тараддудига тушиб қолдилар. Парвин эса турмушга чиқишни хоҳламай, уйдан қочиб кетди. Ота-онаси қизларини топа олмагач, Анилани ва жамоат чўпонини Парвинни ўғирлашда айблади.

Анилани ҳибсга олишди. Анилани ота-онасининг кўз ўнгида тўққиз соат калтаклашди. Охири қамоқхонага олиб кетишди. Эртаси куни эса чўпон ва оиласи хибсга олинди. Анила ва унинг чўпони қамоқхонада дахшатли қийноқларни бошдан кечиришди. Анилани жами ўн олти марта калтаклашди. Одатда киши 5 мартадан кейин ҳаётдан кўз юмади. Уларни озод қилишгач эса Анила икки ойгача ўтира олмай юрди. Чўпон эса оғриқдан зўрға қадам босарди. Бир оз вақт ўтиб, оиласидагилар Парвинни топишди. Бошқа эътиқодга амал қилган фарзандларини мусулмон халқи аёвсиз жазолайди. Баъзилар хатто ўз фарзандларини ўлдиришгача боради. Оиласининг обрўйини тиклаш мақсадида акаси Парвинни пичоқлади.

Кейин эса ҳукуматга ўзини топширди. Бундай ҳолатларда ҳукумат қотилларга қатъий жазо қўлламайди. Бироз вақтдан кейин қотиллар қўйиб юборилади. Парвиннинг ўлимидан сўнг акасини ҳам қўйиб юборишди. Анилани ҳукуматнинг назорати остида бўлиш шарти билан қўйиб юборишди. Анила ва унинг оиласи 1999 йилгача қаттиқ назорат остида бўлди. Мусулмонлар уларга тинмай таҳдид қиларди. Ва ниҳоят 1999 йилда Анила ва унинг оиласи ҳукумат назоратидан озод бўлди. Уни билган ва у ҳақида эшитган имонлиларнинг ибодатлари туфайли тўлиқ озодликка эришди. Анила имонли дўстларига шундай дейди: «Мен дунёнинг қандайлигини кўрдим, дунёда ҳеч қандай яхшилик йўқ. Фақат Масиҳда мен тинчлик топдим.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top