Ассалому алайкум. Мен Лола сизлар билан суҳбатлашиш имконидан беҳад хурсандман. Бугун аёлларнинг ҳаётида муҳим ўрин тутадиган болалар мавзуси ҳақида суҳбатлашамиз. Атрофимизда минглаб аёллар болалар ҳақида нотўғри фикрларга – аниқроғи ёлғонга ишонадилар. Душманимиз шайтон, аёлларни бу ёлғонга ишонишга кўндиради. Келинг бу ёлғоннинг қандайлигини кўриб чиқамиз. Аёл юраги –
Ҳазина. Унда энг катта шодлик ва энг аянчли оғриқлар яширин. Фарзанди ҳаётида ютуқларга эришадими, ёки ёмон йўлга кириб кетадими, фарқсиз, она юраги умид қилишдан, фарзанди ўзи кутганидек одам бўлишига умид қилишдан тўхтамайди. Суҳбатимиз давомида аёллар фарзандларга таълуқли бир нечта ёлғонларга ишониши ҳақида тўхталамиз. Биринчи ёлғон – «Нечта фарзанд кўришни фақат биз ҳал қиламиз».
Мен яқинда бир дугонамнинг тўртинчи фарзандига ҳомиладор эканини эшитиб роса хурсанд бўлдим. Бироқ у ҳомиладорлигидан унчалик хурсанд эмасдек туюлди. Айтишича, атрофдаги қавму- қариндошлар, «Тўртта фарзандни нима қиласан, шундоқ ҳам зўр яшамайсан», дейишибди. Ҳатто онаси ҳам хурсанд эмасмиш.
Худованд – Яратувчи – ҳаётни яратади. Сир эмаски, душманимиз шайтон ҳаётни ёмон кўради. У ҳар доим ҳаётни барбод қилишга уринган. Момо Ҳаво билан Одам Ато таъқиқланган мевадан ейишса, руҳан ўлишларини била туриб, уларни шунга ундаган. Қобилни эса укасини ўлдиришга кўндирди. Шунинг учун ҳам шайтон болаларнинг туғилишидан хурсанд бўлмайди. Ҳар бир туғиладиган чақалоқ келажакда Худонинг фарзанди бўлиб, чин дилдан, садоқат билан Худога хизмат қилиб, шайтоннинг режаларини барбод қилиш мумкин. Худованд аёл зотига фарзанд кўриш ва уни ҳимоя қилиш вазифасини берган. Аборт қилишлар, болаларни ўлдириш – ҳаётни барбод қилишга мисол бўла олади. Худога ишонган ҳар бир киши шайтоннинг бу ишларидан бош тортади. Бироқ ҳаётнинг бошқа соҳалари орқали шайтон имонлиларга ҳам таъсир ўтказишга ҳаракат қилади. Масалан оилада фарзандларнинг кўплиги, моддий томондан етишмовчиликлар, аёлларнинг ҳомиладорлик пайтидаги қийин ҳолатлари ва ҳокозолар. Яқинда бир қўшним аборт қилдирди. Унинг ўзига ҳам туғилмай нобуд бўлган фарзандига ҳам ачиндим. Унинг айтишича, ҳомиладорликни жуда оғир ўтказаркан. Тўққиз ойнинг тўлиқ олти ойида деярли ҳеч нарса еёлмай, тўшакда ўтаказаркан. Албатта кўпгина аёлларда ҳомилдорлик оғир кечиши мумкин, бироқ бу нарса фарзандининг қотили бўлиш учун баҳона бўлолмайди. Баъзи аёллар эса ҳар холда турли йўллар билан сақланишни лозим кўрадилар. «Мен кўп фарзандликка тоқат қилолмайман, бунга кучим ҳам сабрим ҳам чидамайди. Агар яна фарзанд кўрсак, турмуш ўртоғим билан вақт ўтказишга имкон қолмайди» ёки бўлмаса «Агар қанча фарзанд кўришни Худога топшириб қўйганимизда ҳозир 20 мага яқин фарзандимиз бўларди», каби баҳона-ю, сабаблар билан фарзандли бўлишдан қочадилар. Азизлар вақт олий ҳакам. Сизлар бошқа ёлғонлар ҳақида кейинги суҳбатларимизда бажонудил суҳбатлашаман. Сиз ҳам суҳбатимизни ўтказиб юборманг. Кейинги дийдор қадар омон бўлинг.