3:42

Аёлларга хос гўзалликнинг намунаси бўлинг

MP3

Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар. Мен Лола сизлар билан бугун ажойиб бир мавзу ҳақида суҳбатлашаман. Бу мавзу ҳеч бир аёлни бефарқ қолдирмайди. Аёлларга хос мафтункорлик. Оилада аёлнинг бу вазифаси жуда мухим. Аёлнинг ҳақиқий қудрати ҳам унинг мафтункорлигида. Уни баъзан мафтункорликнинг сири дейиш мумкин. Биз фақат ташқи гўзаллик ҳақида эмас, ички гўзалликни ҳам назарда тутяпмиз. Аёлнинг ташқи гўзаллиги йиллар ўтиб сўна бошлайди. Унинг ёшликдаги ташқи гўзаллигидан асар ҳам қолмайди, бироқ унинг қалбидаги яширин гўзаллик бир умр у билан биргадир. Агар ҳар бир аёл Яратувчи билан мустаҳкам алоқада бўлса, унинг ички гўзаллиги яна ҳам ортади. Чунки ички гўзаллик фақат Худованд билан бирга муносабатлар орқали пайдо бўлади. Бироқ ички гўзалликка эътибор бериб, ташқи гўзалликни ташлаб қўядиганлар ҳам хато қиладилар. Чунки имонли аёлнинг ташқи ва ички гўзаллиги бошқаларга намуна бўлиши керак. Ички гўзалликни ташқи гўзаллик кўрсатиб турсин. Агар орангизда ташқи гўзалликни унчалик мухим эмас деб хисоблайдиганлар бўлса, суҳбатимизнинг қолганини диққат билан тингласин. Ташқи гўзалликка эга бўлиш ҳам осон эмас. Бунинг учун макияж ва турли хил косметик воситаларнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун хар бир аёл ўз танасини тарбиялаши керак бўлади. Аёлнинг кўринишидан ва унинг вазнидан ҳаётини ким бошқараётганини билиб олиш қийин эмас. Ўз-ўзини бошқара олмаслик, ўзга эътиборсизлик ва ўзига ачиниш ҳислари сизни нотўғри ҳаёт кечиришингизга сабаб бўлади. Кундалик ҳаёт тарзингизга эътибор беринг. Танангизни ким бошқаряпти, Худоми ёки ўзингизми? Агар ўзингиз бошқараётган бўлсангиз, Худодан сизга ёрдам беришини сўраб ибодат қилинг. Кейинги сафар ҳаммомга тушганингизда кўзгуга қаранг. Сонингиздаги ёки бўксангиздаги ортиқча ёғларни йўқотиш учун Худодан ёрдам сўранг. Танангизни маълум бир ҳажмда сақлаб туриш учун донолик сўранг. Сиз ҳар куни Муқаддас Калом ўқийсизми? Бу саволнинг хозирги мавзумизга қандай алоқаси бор деб ҳайрон бўлманг. Алоқаси бор. Ҳар куни калом ўқишни одат қилиб олганлар учун танасини бир хил ҳажмда ушлаб туриш ёки танасини назорат қилиш қийин бўлмайди. Баъзи аёллар оза олмаётганларидан қийналишади. Худди шундайлар учун бир маслаҳат бермоқчиман. Ҳар сафар овқатланишдан олдин Худога ибодат қилинг. У еётган овқатингизни танангиз учун фойдали қилсин. Ундан ташқари етарлича овқатланганингизни сизга билдирсин. Ортиқча овқат истеъмол қилишдан тийилинг. Шундан сўнг Худонинг эслатмасига амал қилинг. У сизга эслатганида овқатланишни тўхтатинг. Биз Муқаддас Каломда ёзилган турли хил гуноҳларни биламиз, бироқ ҳар куни овқат маҳалида қиладиган гуноҳимиз ҳақида билмаймиз. Бу ортиқча даражада овқатланиш, яъни ошқозонни ҳаддан ташқари тўлдириб юбориш. Ёки бўлмаса ҳаддан зиёд ичимлик ичиш, ёки чекиш. Албатта чекиш гуноҳлигини биламиз. Бироқ юқорида санаб ўтганим ҳаддан зиёд кўп овқат ейиш ва ичиш ҳам чекишдан қолишмайди. Муқаддас Каломда танамизни суитеъмол қилмаслик ва ичкилик ичмаслик ҳақида ёзилган. Ҳар куни 20талаб сигарет чекадиган бир дўстим бор. У чекишни ташлаш учун кўп ҳаракат қилди, бироқ ҳеч бири натижа бермади. Доимо ибодатларимда уни эслайман. Агар яқинларингиздан бирортаси чекадиган бўлса у учун ибодат қилинг. Чекиш ва хар сафар ортиқча овқатланиш танага бир хил зиён етказади. Уларнинг хар иккиси ҳам гуноҳ. Агар ҳаётингизнинг бошқарувини Худовандга берсангиз бу нарса сизнинг ташқи кўринишингизда ҳам акс этади. Бизнинг ташқи қиёфамиз бошқаларни ўзига жалб этадиган даражада бўлиши шарт эмас. Чунки ташқи қиёфага ҳаддан зиёд эътибор бериш ҳам бориб-бориб гуноҳга сабаб бўлиши мумкин. Азизлар ташқи қиёфага эътибор беришда ҳам меъёр бўлиши керак. Бу хақида кейинги сафар суҳбатлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top