3:13

Аёллар ишонадиган ёлғон – Бахтли бўлишим учун Худонинг Ўзи етарли эмас

MP3

Ассалому алайкум. Лола яна ҳузурингизда. Мен қачонлардир бир қўшиқ эшитгандим. Унинг бир қатори ёдимда қолган: «Менинг бор муҳтожлигим Сенсан Худойим». Қўшиқдаги сўзларни айтиш осон. Ҳаётда ҳам шундай қила оламизмикан? Ҳаммамизнинг ўз муаммоларимиз, ташвишларимиз бор, баъзан ҳақиқатдан ҳам Худога муҳтожмиканмиз, деб ўйлаб қоламан. Ҳар биримиз имонлимиз, Худони Самовий Отам деб қабул қилганмиз, ҳаётимизни Унинг қўлларига топширганмиз, бироқ дунёнинг ишларига, ташвишларига шунчалик чуқур киришиб кетганмизки, оқибатда бахтли бўлишим учун Худонинг ўзи етарли эмас деган ёлғонга ишониб қолганмиз. Бу ёлғонни овоз чиқариб айта олмаймиз, лекин ичимизда шуни тасдиқлаймиз.

Нега? Гап ҳаётий муаммолар ҳақида кетганида Худонинг Каломи бизнинг ҳолатларимиз учун етарли эмасдек, туюлади. Албатта, Худонинг Каломи бошқаларга ёрдам беради, аммо ҳозирги пайтда менинг муаммоимга тўғри келмайди, деб нотўғри фикр қиламиз. Менга Худонинг Каломи керак ва яна бошқа китоблар ҳам керак. Албатта, менга Худо керак, яна яқин дўстларим ҳам керак, Худо керак ва болалар ҳам, яхши пул тўланадиган иш, уй ҳам керак. Мен Худога муҳтожман, лекин менга микротўлқинли печ, кир ювадиган машина, автомобил ҳам керак. Агар сизда Худо бўлса шунинг ўзи етарли эканига ишонасизми? Ёки сиз ҳам бошқа аёлларга ўхшаб: «Бахтли бўлишим учун Худонинг Ўзи етарли эмас», деб ўйлайсизми? Кўпгина аёллар бу ёлғонга ишонишларини англамайдилар. Кўпчилигимиз атрофимиздаги одамларга ва моддий нарсаларга умид боғлаймиз.

Ўзимизча чиндан ҳам Худога итоатлиман деб ўйлаймиз, бироқ эримиз билан муносабатларда аслида қандай инсон эканимиз билиниб қолади. Ёки моддий томондан кичик муаммо пайдо бўлиши билан, ёрдам сўраб бошқаларга югурамиз. Нега шундай? Бу ҳаммаси ўша ёлғонга ишонганимиз туфайли. Яна баъзи аёллар оилада эри билан муносабатларида келишмовчилик пайдо бўлса, ўзларини овқатга урадилар. Егуликдан таскин топаман, деган ҳаёлда шундай қиладилар. Токи муаммоларига егулик эмас Худованд ёрдам бера олишини англаб етгунларига қадар семираверадилар. Шу ёки бошқа тоифадаги аёллар фақат Худо билан муносабатгина истакларини қондириши мумкинлигини инкор этадилар. Бундайлар бутун ҳаётлари давомида бахтли бўлишлари учун у ёки бу нарсалар кераклигини намойиш этадилар.

Ҳеч нарсадан ва ҳеч кимдан кўнгиллари тўлмайди, доимо тажанг ва ҳамма нарсага танқидий фикр билан қарайди. Токи уларнинг ҳаётига биргина Худованд етарли эканини англаб етгунларига қадар «бахтли бўлишим учун Худонинг Ўзи етарли эмас» деган ёлғон билан яшаб юраверадилар. Юрагимиздаги бўшлиқни тўлдириш учун Худонинг Ўзи етарли. Худованд билан муносабатда бахтли бўла оламиз. Бироқ кўпчилигимиз юрагимиздаги бўшлиқни тўлдириш учун бирор яқин киши билан суҳбатлашишга интиламиз, егуликлар, нарсалар ҳарид қилиш билан, ўша бўшлиқни тўлдиргандай яшаймиз. Буларнинг ҳаммаси ўша: «Бахтли бўлишим учун Худонинг Ўзи етарли эмас» деган ёлғонга ишонганимиз туфайли. Азизлар бу ёлғонни рад этинг. Ҳаётимиз тўлиқ бўлиши учун бизга Худонинг Ўзи етарли.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top