Xурматли опа-сингиллар мен бугун сизларга бир воқеани айтиб бермоқчиман. Бир хонадон. Аёл болаларини олиб, бир хафта онасиникида туриб келмоқчи. У болаларини кийинтирган, нарсаларини йиғиштириб сумкасига жойлаб бўлган. Эр эса уларни кузатиб қўяр экан, бир xафта «терговчисиз” ошналари билан маза қилишини ўйлаб, ич-ичидан қувониб турса xам буни ташқарига чиқармайди. У хотинини автобусга чиқариб, қўлига сумкасини берар экан: «Узоқ қолиб кетмагин”, дейди йўлига. Xа, мана энди Хотин кетди. Энди бир хафта мазза қилади. Нега кеч келаяпсиз дадаси? Қаерга бордингиз дадаси? Тушликка келмадингизми дадаси? Эртароқ келинг-а дадаси! Бундай юрак сиқди гаплар билан тергайдиган одам xам йўқ. Эр шундай ўйлар билан ишга кетди, ишдан кейин бирор бир оғайниси билан маза қилиб чақчақлашади. Бирор чойхонага бориб, биир ошхўрлик қилай, — деб ўйлади. Бир пасда кеч бўлди. Эр режалаштирганидай оғайниси билан роса кўнгилдагидай, ўтирди. У ёқдан-бу ёқдан мириқиб суxбатлашиб ўтиришди. Ва ниxоят оғайниси: «Энди ошна, турсак xам бўлар. Уйда бола-чақа кутиб қолди. Улар xам хавотир олишмасин. Қани турдик”- деди. Иккивлон уй-уйларига тарқалишди. Эр уйига кирди. Нимадир етишмаётгандай туюлди. Нимадир эмас анча нарса етишмаётганга ўхшарди. Ичкарига кириб, кийимларини алмаштирди. Сўнгра меxмонхонага ўтиб телевизрони ёқди. У бу каналга очиб бир оз телевизор кўргандек бўлди. Лекин бугун xар кунгидагидай эмас. У хотиним кетди энди маза қиламан, деб ўйлаган эди. Аммо негадир xеч қандай мазани xис қилаётгани йўқ. Нега? Сиз бу саволга қандай жавоб берардингиз? Бу саволга xар бир аёл турли хил жавоб бериши мумкин, ва ишонаманки жавобларнинг xар бири тўғри бўлади. Эрлар учун энг муxим нарса нима биласизми? Xа, аллақачон жавобини xам топган кўринасиз. Эр ишдан уйга чарчаб келганида аёлининг, эшик олдига чиқиб: «Яхши келдингизми, дадаси? Чарчамадингизми? Чой олиб келайми? Б угун сиз ёқтирган овқатни қилувдим. Олиб келайми?” каби сўзлар билан кутиб олиши жуда муxим. Эри ишдан чарчаб келганида xам ўрнидан турмай диванда ялпайиб ётган ва эр хонага киргач: «Xа, келдингизми”, дейдиган хотинни тасаввур қила оласизми? Бундай муносабат эрларга мутлақо ёқмайди. Шунинг учун xам, аёл эрини ширин сўзлар билан кутиб олиши, олдига ширин овқат қўйиб, яхши гаплар билан кайфиятини кўтариши керак. Аёлнинг мана шу xислатлари xар бир эрга сўзсиз ёқади. Биз юқорида айтган xикоямиз қахрамонига нима етишмаётганини энди билдингизми? У хотинига бир xафтага рухсат берган эди. Xали бир кун xам ўтмай туриб, у аёлисиз, фарзандларисиз, бу xувиллаган уйда ўзини ёлғиз xис қилишини тушиниб етган эди. У шу тахлит бор-йўғи икки кунгина чидади. Учинчи куни эса, аёлини ва болаларини чақиртириб олди. У аёлисиз уйи xувиллаб, қалби кимсасиз қолишини тушуниб етган эди. Шундан кейин аёлининг xар бир тергашига бошқача кўз билан қарайдиган бўлди. Ана шунақа! Аёл уйнинг файзи, чироғи ва муаттар исидир. Бу нарсани балки xар куни xам англаб бўлмас, аммо уйда аёл бўлмаган пайтларида бу нарса кундек равшан бўлади қўяди. Шунинг учун xам азиз аёллар сиз ўзингизнинг кимлигингизни оилангизда қанчалик муxим ўрин эгаллашингизни яхши билишингиз керак. Сиз xеч қачон менга эрим эътибор қилмайди, Дея куйинманг. У сизни ўзича севиб ардоқлайди. Балки у сиз кутганингиздек, қилмас, аммо сизсиз уйнинг файзи йўқлигини яхши англайди. Сиз оиланинг xақиқий бекасисиз. Шу уйнинг ардоқли фариштасисиз. Бу нарсани сизнинг турмуш ўртоғингиз билади. Буни сиз xам эсингиздан чиқарманг. Сиз доимо эрингизни қандай кутиб олиш кераклигини ёдда сақланг. У ишдан келганида уни ширин бир жилмайиш ва меxр тўла кўзларингиз билан кутиб олинг. Шундай қилингки унинг ишдаги муаммолари унут бўлсин. Стресслари босилиб, тинчлансин. Оила, хонадони унинг учун энг азиз масканга айлансин.