3:14

Болалар мавзуси

MP3

Дунёда ҳеч бир аёл йўққи оналик бахтини орзу қилмаган бўлса. Аёл дунёга фарзанд кўриш бахтини тотиб кўриш ва фарзандини соғ-саломат, фойдали ва керакли инсон қилиб ўстириш учун келади. Фарзанд ҳар бир онанинг энг қимматбаҳо бойлиги. Шундай экан аёлларимиз ҳар куни болаларининг соғлом ўсишларига ва яхши катта бўлаётганларига эътибор берадилар. Иложи борича уларга яхши, витаминли озуқалар беришга ҳаракат қиладилар. Ўзлари емаса ҳам болаларига илинадилар. Шундай экан бугунги суҳбатимиз болаларнинг соғлом катта бўлиши учун нималарга эътибор бериш зарурлиги ҳақида. Болалар ҳаётимиз мазмуни, умр гултожи. Бу албатта қўшимча исбот талаб этмайдиган айни ҳақиқатдир. Бироқ болалар фақат қувончнинг ўзигина эмас, улар албатта, биринчи навбатда саломатликлари билан боғлиқ ҳолдаги ташвишнинг ўзи ҳамдир. Биз уларнинг сира-сира касал бўлмасликларини, ўз ёшларига мос тарзда ҳамиша кўтаринки кайфиятда яйраб-яшнаб юришларини истаймиз. Замонавий болалар бундан олдинги авлодга мансуб тенгқурларига нисбатан турли хил касалликларга тез-тез чалинувчан бўлиб қолишган. Нохуш экологик вазият, кундан кунга ортиб бораётган ҳаёт мароми, болаларимизнинг 100 фоиз соғлом бўлиб ўсишларига тобора камроқ имконият қолдирмоқда. Агар боланинг бўйи ва вазни меъёрида бўлса, бу витаминлар танқислигини ҳис этмаяпти, деган маънони англатмайди. Бола физиологияси бир қатор ҳусусиятларга эга. Ички аъзолар шаклланиши ва организмнинг умумий ривожланиши ўртасидаги номувофиқлик аслан мувозанатнинг бузилишига олиб келади. Оналар кўпинча куйиб пишиб парвона бўладиган оқилона овқатланиш эса зарур миқдордаги калорияни тўплашдан бошқа нарса эмас. Буни етарли деб бўлмайди! Юқори калорияли парҳез энг аввало, кўп қиррали саноат ишловидан ўтказилган, табиийки, кам миқдордаги витаминларга эга бўлган, тез тайёрланадиган махсулотларга асосланган бўлади. витаминларни етарли миқдорда истеъмол қилмаслик эса барча ҳаётий муҳим фаолиятларда ўзининг нохуш таъсирини намоён қилади. Охир-оқибатда организм ҳолдан тояди. Болада ривожланаётган витамин етишмаслиги эса организмнинг иммун тизимининг пасайиб кетишига сабаб бўлади. бу эса турли хил касалликлар пайдо бўлиши хавфини кўп кара ошириб юборади. Шунинг учун бераётган озиқ-овқатларингиздан ташқари болангизга поливитаминлар бериб борсангиз болангиз ҳам соғлом ўсади, сиз ҳам ҳотиржам бўласиз. Бизнинг болалар ҳақида ғамхўрлик қилишимиз айрим пайтлари кутилмаган шакл ва мазмун касб этиб қолади. Бироқ ҳамма масалага ҳамиша содда ва ишончли жавоб топиш мумкин. Шунинг учун пулингизни қандай сарфлаётганингизга эътибор беринг. Ширинликлар олинадиган пулга болангиз учун витаминлар сотиб олишингиз мумкин. Бу йўл сизни ҳам, болангизни ҳам хотиржам қилади. Чунки болалар учун мўлжалланган витаминлар жуда ёқимли. Бугунги суҳбатимиз сизга фойдали бўлди деган умиддамиз. Бизни тинглаганингиз учун рахмат.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top