2:55

Болаларнинг ривожланишида муҳаббатнинг ўрни

MP3

Ассалому алайкум меҳрибон оналар. Мен Лола сизларга бир ҳақиқатни айтаман. Фарзандларимизнинг тўғри ривожланишида биз ота-оналарнинг муҳаббати катта рол ўйнайди. Болаларнинг жисмоний ривожланишига она ёки ота муҳаббатининг қандай алоқаси бор, дейсизми? Албатта бор. Бўлгандаям катта аҳамияга эга бўлган алоқаси бор. Ота-онанинг ўз фарзандига бўлган тўғри ва соф муҳаббати боланинг оилада ҳотиржам ва маънан кучли бўлиб вояга етишига ёрдам беради. Бу ҳақида гаплашишдан олдин мутаҳассисларнинг бу борада олиб борган тадқиқотларига диққатимизни қаратсак.

Тадқиқотчилар шифохонадаги болалар бўлимида ғалати бир нарсага гувоҳ бўлдилар. Яъни болаларнинг ривожланмай қолиши ҳолатини кузатишди.

Уларнинг ёши, асосан 6 ойликдан 1 ёшгачада бўлиб, уларда ривожланмай қолиш аломатлари кўзга ташланди. Бундай болалар камҳаракат, иштаҳасиз, бўшашган кўринишда бўлади, қимирламайди, ўсмайди ҳам. Баъзи бир ҳолларда, ҳеч қандай сабабсиз нобуд бўлиши ҳам мумкин. Қизиғи шундаки, болада барча тиббий муолажа ва жисмоний текширувлар меъёрида ва вақтида олиб борилган бўлади. Мутаҳассисларни ажаблантирган нарса шу эдики: «Нима сабабдан боланинг яшашга бўлган интилиши йўқолади?!.

Маълум бўлишича, бундай вазиятларнинг аксариятида ота-оналар ўзлари сезмаган ҳолда фарзандидан юз ўгирадилар. Улар ўз жигарбандларидан ошкора воз кечмаган бўлсаларда, ҳатти-ҳаракатлари орқали унинг керакмаслигини билдириб қўйганлар, боладан кўзини олиб қочганлар, уни иложи борича қўлга олмасликка уринганлар.

Улар ота-оналик вазифасини фақат болани овқатлантириш ва кийинтиришдан иборат деб тушунганлар.

Ривожланмай қолиш ҳолати ажабланарли, лекин кейинги кашфиёт бундан ҳам қизиқарли. Иккинчи Жаҳон уриши пайтида фашист самолётлари Лондон устига бостириб борганида хавфсизлик нуқтаи нарзаридан кўплаб болалар шаҳар четидаги бехавотир жойга олиб чиқиб кетилган. Ота-оналари шаҳарда қолдирилган. Болаларни барча тиббий таҳлил ва жисмоний текширувлардан ўтказиб турганлар: ўз вақтида овқатлантирганлар, покиза сақлаганлар, нимаики керак бўлса, барчасини муҳайё қилганлар. Уларга қараган ходимлар болаларнинг ҳиссий эҳтиёжларини қондиришга улгурмаганлар.

Натижада уларнинг аксарияти меҳрнинг етишмаслигидан қийналганлар. Бунинг ўрнига уларни оналари билан бирга бўлишларини таъминлаш яхши натижа берган бўларди. Руҳий етишмовчилик жисмоний зарбадан кўра оғирроқ асорат қолдириши мумкин.

Меҳрга зор фарзанднинг олдида қанчадан-қанча тўсиқлар, хавф-хатарлар туришини билсангиз эди?! Ота-оналар ўз меҳрини хатти-ҳаракатлар воситасида ифода этишни ўрганишлари керак. Шу орқали она ўз фарзандларига қалбидаги меҳрини тўлиқ етказа олади. Ўз навбатида фарзанд ҳам унга меҳр кўргазиб ардоқлайди. Азиз ота-оналар, ўз фарзандингизнинг кучли ва бақувват, баркамол бўлишини истасангиз, уни бемеҳр қолдирманг, чинакам ота-оналик меҳри билан севиб, ардоқланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top