3:01

Биз болалар учун ўрнакмиз

MP3

Ассалому алайкум ғамхўр оналар. Мен Лола ҳаётда каръера, пул ва қизиқишлардан кўра болалар тарбиясини муҳим деб биламан. Болалар биз оналарнинг энг муҳим мавзусидир. Биламизки болалар бизга тақлид қилиб ҳаётни ўрганади. Улар нигоҳ орқали мулоқотни ҳам шу тарзда ўзлаштиришади. Фарзандларимизга меҳр билан боқсак, ўз навбатида, у ҳам шунга мос равишда жавоб қайтаради. Агар биз унга қаҳр билан қарайдиган бўлсак, ундан қайтадиган жавоб ҳам шунга яраша бўлади.

Сиз учун ёқимсиз, истарасиз бўлиб кўринган болага эътибор қилганмисиз? Сиз бирорта қизиқ иш қилсангиз ёки бирон гап айтсангиз, у бир дақиқага кўзларингизга қарайди, қолган вақтларда кўзини сиздан олиб қочади. Бундай боқиш турган гапки сизга ёқмайди, асабингизга тегади, жаҳлингизни чиқаради. Аммо, сиз бундай болага ота-она сифатида қараб кўринг.

Тасаввур қиласизми, у учун дўст тутиниш, бошқалар билан шахсий муносабатларда бўлиш қанчалар оғир кечади. Тенгқурлари томонидан унинг бир чеккага чиқарилиши, ёқтирмаслиги фақат шу ёшда эмас, кейинчалик бутун умри давомида унга ҳамроҳ бўлиб қолиши мумкин.

Унинг яшаш тарзини ўзгартириш қийин кечади. Бунинг сабаби шуки, биринчидан, у нигоҳини бошқалардан олиб қочаётганини ўзи ҳам сезмайди, иккинчидан, агар ота-она боланинг бу одатини вақтида пайқаб, ўз муносабатларини кескин ўзгартирмасалар, уни йўқотиш улар учун осон бўлмайди.

Бундай фожеанинг яққол кўринишига болалар шифохонасида тадқиқот ўтказаётган пайтда мутахассислар гувоҳ бўлишган. Йўлак охирида ўтириб билдирмасдан ҳамшира ва ва касалхона ходимларининг қайси хоналарга кириб туришларини хисоблаб чиқишган. Натижада уларнинг қандай болаларга кўпроқ эътибор беришлари аниқланди.

Бунда касалликларининг тури, муолажалар рўйхати, вақти ҳам ҳисобга олинди, бироқ булар ҳақиқий манзарани ойдинлаштиришга тўсқинлик қила олмадилар. Англанган бўлсангиз керак, ёқимтой болалар ҳамшира ва ходималарнинг эътиборига бошқаларга қараганда кўпроқ сазовор бўлишган.

Улар ўзларида бўш вақт топилиши биланоқ ёқимтой болалар билан суҳбатлашишга шошилганлар. Улар нимаси билан ҳамшираларга ёқиб қолишди экан?! Жавоби оддий: ҳаракатчанлиги, тез суҳбат қура олиши, энг муҳими, қарашлари орқали ҳамширалар ва бошқаларнинг меҳрини қозониб улгурганлар.

Ҳамширалар кам ташриф буюрган хоналардаги болалар эса уларга қисқа назар ташлаганлар, нигоҳларини улардан муттасил равишда олиб қочганлар. Табиийки, катталарнинг бундай болалар билан муомаласи қийин кечади.

Тадқиқотларнинг яна бир кўриниши университет шифохонасининг болалар бўлимида амалга оширилган. Маълум бўлишича, бир ёшгача бўлган болаларга яхши муолажалар қилинганига қарамай болалар ҳаракатсиз бўлиб ўсмай қолади. Кўп ҳолларда сабабсиз нобуд бўладилар. Бунга ота-оналарнинг ўзлари сезмаган ҳолда фарзандларидан юз ўгириши сабаб бўлган. Юз ўгириш, бу тўғридан тўғри ташлаб кетиш маъносида эмас, ота-оналарнинг фарзандларини шифо топишига умидсизлик қилишидир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top