3:06

Болаларга ғамхўрлик

MP3

Ассалому алайкум. Қадрли оналар. Биз яқин-атрофдан, докторлардан, оинаи-жаҳон орқали бериладиган тиббий кўрсатувлар орқали, тўғри овқатланиш билан кўпгина касалликларнинг олди олиниши ҳақида эшитганмиз. Фарзандларимиз соғлом бўлиши учун турли спорт тўгаракларига берамиз. Улар учун витаминли озуқалар ҳарид қиламиз. Аммо тан олиш керакки, бугунги кунда жуда кўпчилик нотўғри овқатланади. Шу жумладан биз ҳам.

Агарки, биз нотўғри овқатлансак, шубҳасиз фарзандларимиз ҳам шунга ўрганади. Натижада, улар ҳали 25га кирмай туриб, организмидан маълум касалликларни тўплаб олади. Фарзанди соғ бўлишини истаган ҳар қандай она, ҳам ўзи ҳам оила аъзолари учун тўғри овқатланиш қандай бўлишини билиши лозим. Тўғри овқатланишни фарзандларимизга ўргатишдан олдин, ўзимиз учун нотўғри овқатланиш қанақа бўлади?

Мижозни ҳисобга олмай овқатланиш.

Бир-бирига мос келмайдиган озуқа моддаларини бир вақтда истеъмол қилиш.

Қорин «етарли даражада» очмасдан овқатланиш.

Керагидан кўпроқ миқдорда овқатланиш.

Керагидан камроқ миқдорда овқатланиш.

Овқатланиш жараёнида суюқликларни нотўғри ичиш.

Асосан қовурилган, қайнатилган овқатлар билан овқатланиш. Қайнатилган овқатлар парҳез ҳисоблангани билан, фақат қайнатилган овқатларни истеъмол қилиш ҳам тўғри эмас. Тез-тез хом сабзавот ва мевалардан еб туриш керак.

Шошиб овқатланиш, кайфият ёмон бўлганда овқатланиш, ва ҳокозолар.

Биринчидан фарзандигизга, овқатни яхши ва узоқ муддат чайнаб кейин ютиш кераклигини ўргатинг. Чунки овқат яхши чайналмай, тез ютиб юборилганда, мия овқат ҳазм қилиш аъзоларини овқат ҳазмига тайёрлашга улгурмайди. Агар яхши чайнаб кейин ютилса, мия таъм ва маза орқали олган маълумотни ҳазм аъзоларига етказиб, ютилган овқатни яхши ҳазм қилади. Ва озуқадан олган ҳамма витамин ва минерал моддалар организмга яхши сингади.

Сиз бераётган фойдали озуқаларнинг ҳаммаси фарзандингизга сингишини истасангиз уларни яхши чайнаб ейишга ўргатинг. Нотўғри овқатланиш, давом этаверса, касаллик дарров ривожланмасада, аста-секин фарзандингизда, колит, полип, рак ва бошқа йўғон ичак касалликлари, ошқозон яллиғланиши пайдо бўлади. Шунинг учун фарзандингиз овқат еётганида, чой ичмаслигини назорат қилинг.

Овқат чой билан истеъмол қилганида, оғиз бўшлиғи етарлича сўлак ишлаб чиқармайди. Сўлак эса оғизга тушган овқатни парчалашни бошлайди. Ундан ташқари қон сўлак орқали тозаланади. Демак фарзандимиз соғлом бўлиши учун спорт тўгаракларига қатнашишидан ташқари, тўғри овқатланишни биздан ўрганиши керак экан. Овқатни дастурхонга тортганингизда иложи борича чой ёки ичимликни овқатдан ярим соат кейинроқ олиб келинг. Бу тартибга фарзандларингизни ҳам кўниктиринг. Мумкин қадар уларга ширинлик ўрнига, нонушта билан тушлик ёки тушлик билан кечки овқат вақти оралиғида мевалар, сабзавотлар ва сут махсулотларини истеъмол қилишга ўргатинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top