4:14

Чироқларни тўлдириш

MP3

Ассалому алайкум тиниб-тинчимас, мехрибон аёллар. Сизлар билан сухбатлашганимиздан, бир – биримиздан ўрганаётганимиздан дилимиз хурсандчиликка тўлади.Инсон Худонинг қиёфасида яратилганини яхши биласиз. Муқаддас Каломда фақат эркак Худонинг қиёфасида яратилган деб ёзилмаган. Демак аёл хам Худонинг қиёфасида яратилган. Биз Худованднинг йўлига муносиб тарзда хаёт кечиришимиз лозим. Хаётимиз давомида Худованднинг кўз олдида тўғри юриб, Унга муносиб фарзанд бўлишни ўрганамиз. Бугун эса сизлар билан жуда мухим бўлган бир мавзу хақида сухбатлашамиз. Сухбатимизни бошлашдан олдин Матто 5 боб 14 оятни бир эслаб олайлик: «Сиз – дунёнинг нурисизлар”. Бу оятни ўқир эканмиз нур хақида бир мушохада қилиб кўрайлик. Нур қаердан келади. Умуман хаётимизда нурни қаерда кўрамиз. Тонгда қуёқ, электр бўлмаганда чироқлар ва шамлар нур сочади. Бугун асосан сухбат мавзуимиз, шамдонлар ёки чироқдонлар хақида бўлади. Чиқиш 25 31-40 оятларга назар ташлайдиган бўлсак, бу парчада чироқпоя сўзи ишлатилган. Бу парчада Худованд Мусога чироқпояни қандай ясаш хақида кўрсатмалар берган. Ўша пайтда чироқпояда мойчироқ турадиган еттита шохчалар бўлган. Еттита тилла чироқдонлар эса мой билан тўлдирилиб турилган. Чироқдонлар учун махсус ёғ, зайтун ёғи ишлатиларди. Бу хақида хам ХУдованд Левийлар китобида кўрсатмалар берган. Худованд маъбадидаги чироқпояга ўрнатилган чироқдонлар доимо ёниб туриши керак эди. Чироқдонлар учун ёғни исроил халқи олиб келиши керак эди. Агар Римликлар 11 бобни қарайдиган бўлсак, хақиқий зайтун навдалари бу Исроил халқи. Аммо шу парчанинг давомини ўқийдиган бўлсак, зайтун навдаларига пайванд қилинганлар бу Масихга ишонган бошқа халқлардир. Аммо зайтун дарахти ким деб ўйлайсиз? Албатта Исо Масих. МАтто 5 боб 14-16 оятларда чироқдонлар хақида гапирилган. Мойчироқ шамдан кўра яхшироқ ёритади ва узоқ вақт ёнади. Бу оятларда Раббимиз бизни нур деб атаган. Лука 22 бобда Исонинг кучли ибодат қилгани ва бу пайтда унинг пешонасидан тер томчилари эмас қон томчилари томган эди. У шунчалик кучли ибодат қилга. Исо Масихнинг биз учун қилган қурбонлиги қанчалик мухимлигини биласизми? Марк 14 бобга қарайдиган бўлсак Исо ибодат қилган ва қўлган олинган жой бу Гетсемания боғи эди. Бу жой Зайтун тоғида жойлашган эди. Ўша боғ зайтун дарахтларига тўла ва шу яқин орада эса зайтун ёғи чиқаришарди. Зайтун ёғини қандай чиқаришини биласизми? Исроилликлар соф зайтун ёғи олиш учун зайтун меваларини махсус асбобда эзиб, сўнг сиқишарди. Тоза ва соф зайтун ёғи олиниши учун ким калтакланди, эзилди? Бизни соф ва хақиқий зайтун ёғи қилиш учун Исо МАсих бизнинг ўрнимизга эзилди. Юханно 16 бобда Исо Масих шогирдларига менинг кетишим сизлар учун яхшидир, деган эди. ЧУнки У кетганидан сўнггина бизга Юпатувчини юбора оларди. Юханно 14 бобда Муқаддас Рух хақида шундай сўзлар бор. У биз билан абадий бирга бўлади, У хақиқат Рухи, У биз билан ва бизнинг ичимизда яшайди, Биз Уни биламиз, дунё Уни қабул қилмайди, Уни кўрмайди, Уни билмайди, ва энг асосийси Масих: « Мен Отамта мурожаат қиламан, У сизларга Муқаддас РУхни юборади” деган эди. Шу оятларга кўра Масих бу қоронғу дунёда нур сочиб туришимиз учун «мой”, яъни Муқаддас Рухни юборди. Бу мой биз билан тоабад қолади. Бугунги ўрганганларимизга кўра биз доимо ёниб туришимиз керак. Агар биз бу қоронғу дунёда Худованднинг нури бўлсак, Одамлар Худони топиб олишларига ёрдам берамиз. Худованд бизнинг хаётимиз орқали Ўзининг хузурини бошқаларга кўрсатишни хохлайди. ГАрчи нур хеч қачон ўчмаслиги керак бўлса хам, биз баъзида Масихга бизнинг юрагимизга Муқаддас Рухни, яъни мойни доимо тўлдириб туришига йўл қўймаймиз. Агар биз шундай иштиёқ билан ёнмаётган бўлсак, демак биз Худо бизнинг хаётимизда ишлашига йўл қўймаяпмиз. Эслайсизми, рухонийлар маъбаддаги чироқпояларда мойчироқлар доимо ёниб туришини таъминлаган. Хеч қачон чироқлар ўчмаган. Хар тонг Худованд бизни Муқаддас Рухи билан тўлдириб туришини сўрайлик. Бизнинг хам чироқларимиз ўчмасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top