Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар. Мен бир йигитнинг хикоясини эшитганман. У хаётида жуда ажойиб бир қизни учратганини айтган эди. У коллежда ўқиб юрган пайтларида жуда кўп қизлар билан учрашган, бироқ бир қиз унинг эътиборини тортган. У қизнинг нимасидир йигитни худди магнитдай тортарди. Йигит бошқа қизлар билан учрашиб юрса хам, қизга хар куни қўнғироқ қиларди. У билан соатлаб гаплашарди. У хеч қачон йигитга нисбатан салбий бирор иш қилмас, хатто салбий гаплар хам айтмасди. У хар сафар сухбатлашганларида йигитнинг ишларига ижобий фикрлар билдирарди. У қиз хаётга, деярли хамма нарсага ижобий назар билан қарарди. Энг ёмон нарсанинг хам ижобий томонини топа оларди. Агар сизнинг эрингиз хам сиз билан кўпроқ вақт ўтказишини хохласангиз, унга ва унинг ишларига, умуман хамма нарсага ижобий муносабатда бўлишни ўрганинг. Ва буни амалда кўрсатинг. Сиз: “Менинг эримнинг қандайлигини билсангиз эди…Унга қанчалик тоқат қилишимни билмайсизда…Унинг қилаётган ишларини кўриб, унга нисбатан ижобий муносабатда бўлолмайман”, — дейишингиз мумкин. Аммо ўз-ўзингиздан сўранг: Уйимга мехмонлар келган, бошим оғрим турганда ўзимни қандай тутаман? Ёки бўлмаса: “Магазиндан тез-тез нарсалар олиб уйга шошиб турганимда, бошига ташвиш тушган дугонамни кўриб қолдим. Ундай холатда ўзимни қандай тутаман?” Хўш бунга қандай жавоб берасиз? Одатда дўстларимизга, ишхонамиздагиларга ижобий муносабатда бўлиш биз учун қийин эмас. Биз дўстларимизга ёки хамкасбларимизга ижобий муносабатда бўлар эканмиз, нега эримизга шундай муносабатни раво кўрмаймиз? ЭР уйга келганида уни қилмаган ишларини айтиб, салбий хабарлар ёки гаплар билан кутиб оламиз. Уйда болалар билан қандай ёмон ишлар бўлганини айтиб чарчаган эрни баттар эзамиз. Мен сизга эрга ёқимсиз нарсаларни айтмаслик керак демоқчи эмасман. Айтиш керак лекин бошқача усулда. Ёқимсиз нарсаларни айтишдан олдин, у дам олсин, овқатлансин, болаларни ухлашга ётқизинг. Уйда тинчлик бўлсин. АГар нохуш хабар шунчалик мухим ва шошилинч бўлса, уни “туз усули” ёрдамида билдиринг. Туз усули ёдингиздами? АЙтмоқчи бўлган хабарингиз ёки гапингизни тўғридан тўғри айтмасдан, айлантириб, унинг қизиқишларини орттириб айтиш керак. Нега одамлар ижобий томондан кўра салбий томонни кўпроқ пайқашларини ўйлаб кўрганмисиз? Чунки бизнинг табиатимиз ижобийдан кўра салбий томонга кўпроқ тортади. Қандай яхши нарса бўлмасин, ундан қандайдир салбий нарса топамиз. Биз салбий томонларни жуда тез пайқаймиз. Ўзимиз хам салбий гапларни жуда кўп ишлатамиз. Масалан: «Мен омадсизман, Хар доим қилаётган ишларим ўхшамайди. Яқинда мен жинни бўлиб қоламан. Ўлгудай жонимга тегди”. БУ гаплар танишми? Бу гаплар сизда бошқа нарсаларга нисбатан салбий томондан қарашга ўргатади. Психиатрларнинг фикрига кўра кишидаги тушкун кайфият ва хафсаланинг пир бўлиши мана шундай салбий фикрлашдан келиб чиқади. Агар буни амалда синаб кўрмоқчи бўлсангиз, эрталаб уйқудан уйғонишингиз билан: « МЕн омадсизман. Ёки Мен хеч нарсага ярамайман”, каби сўзларни ўз-ўзингизга айтиб кўринг. Бу гаплар ва фикрлар сизни куни билан тарк этмайди. Кайфиятингиз хам ёмон бўлади. Бизнинг хис туйғуларимиз фикрларимизга боғлиқ. Биз қандай фикр юритсак, хис туйғуларимиз хам ўшанга яраша бўлади. Агар бизнинг фикрларимиз ижобий бўлса, хисларимиз хам ижобий бўлади. Маталлар китобида шундай оят бор: “Чунки у кўнглида ўзининг фойдасини хисоблайди…” Инсоннинг кўнглида қандай фикрлар бўлса, у шундай одамдир. Сизлар ўз кунингизни хаётингизни тахлил қилиб кўринг. Бир кун давомида неча марта салбий фикрлар қиласиз ёки гаплар айтасиз, хаммасини санаб боринг. Бу салбий фикрлар ва гапларни ижобийлари билан алмаштиришга харакат қилинг. Эрингизга хам шундай муносабатда бўлинг. У қилган ишларнинг ижобий томонини топишга харакат қилинг. Шу ўринда сизларга яна бир нарсани эслатиб ўтмоқчимиз. Агар Худованд хақида кўпроқ билмоқчи бўлсангиз, бизнинг www. Najot.com сайтимизга мархамат қилинг. У ерда сиз ўзингиз учун янги нарсаларни кашф қиласиз. САлбий муносабатни ижобийси билан алмаштириш хақида эса кейинги сухбатимизда гаплашамиз. Унгача оилангизда тинчлик ва осойишталик хукмрон бўлсин.