Азиз тингловчилар бугунги сухбатимизни бошлашдан олдин, Муқаддас Каломдан айнан шу мавзуга тегишли бўлган ва мавзунинг асосий мохиятини очиб берадиган парчани ўқисак. Эфесликларга 5 боб 21 оятдан 33 оятгача ўқиб чиқайлик. ”Масихни хурматлаб, бир-бирингизга бўйсунинглар. Эй хотинлар, сиз Раббингизга қандай бўйсунсаларингиз, эрларингизга хам шундай бўйсунинглар. Масих имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эркак хам хотиннинг бошидир. Масих ўз баданинининг яъни умматининг Халоскоридир. Масихнинг уммати Масихга қандай тобе бўлса, хотинлар хам хар нарсада ўз эрларига шундай тобе бўладилар. Эй эрлар, Масих имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар хам хотинларингизни шундай севинглар. Масих имонлилар жамоатини муқаддас қилай, деб уларни сув билан ювди ва Ўз каломи орқали тозалади, токи устида бирон ғубор, ажин ёки доғи қолмаган, муқаддас, бенуқсон, камоли чиройли бир жамоатни Ўз хузурига элтиб қўйсин. Шундай қилиб, эркаклар ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган ўзини ўзи севади. Хеч ким хеч вақт ўз танасини ёмон кўрмаган. Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади. Масих хам Ўз умматини худди шундай озиқлантириб, парвариш қилади. Биз Масих танасининг аъзоларимиз, Унинг эту-суягимиз.Тавротда: «Киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир бўлади”, деб ёзилган. Бу сир буюк ва мен буни Масих хамда имонлилар жамоатига ўхшатиб айтаяпман.” Бу парча хаммамизга яхши таниш. Аммо бугун сизлар билан бу парчадаги асосий маънони сухбатлашишга ахд қилдик. Эр-хотинини севгандай, Масих хам ўз жамоатини жуда севди. У жамоат учун жонини фидо қилди, уни сув билан ювиб тозалади, қони орқали жамоатини поклади. Биз бошқа сухбатларимизда айтганимиздай, турмушдаги энг чуқур ва энг яқин муносабат бу эр-хотин ўртасида бўлиши керак. Агар эр-хотин ўртасидаги муносабат мухаббатга асосланган бўлса ва мустахкам бўлса бундай оила мустахкам бўлади. Энди шу муносабатни Масих ва унинг жамоатига ўхшатиб айтсак қайдай бўлади? Жамоат билан Масих ўртасида чуқур ва мустахкам муносабат бўлса, жамоат ўсади, гуллаб-яшнайди ва шу орқали Худонинг номи улуғланади. Шунинг учун дунёдаги бошқа хар қандай муносабатлардан кўра жамоат билан Масих ўртасидаги муносабат чуқурроқ ва мустахкам бўлиши керак. Агар Масих билан жамоат ўртасидаги муносабат мухаббатга асосланган бўлса, жамоат хар қандай тўсиқларни енгади, жамоатдаги мухаббатдан дунёдагилар хам хабардор бўлади. Биз Муқаддас Каломда Масихни куёвга ёки жамоатни келинга ўхшатилганлиги хақида кўп ўқиганмиз, бу ўхшатиш баъзиларга ғалати кўринар, аммо дунёга ва инсониятнинг хаётига қарайдиган бўлсак, энг яқин муносабат куёв ва келин орасидаги муносабатлигини кўрамиз. ШУнинг учун хам Худованд бизларга Масих билан Жамоат ўртасидаги яқин, мухаббатли муносабатни тушунтириш учун шу мисолдан фойдаланган бўлса эхтимол. Аммо шу ерда бир нарсани айтиб ўтмоқчимиз. Эр-хотинлик муносабати бу вақтинчалик муносабат. БИр кун келиб бу муносабат тугайди. Эр хам хотин хам бу дунёни тарк этиб кетгач, бу муносабат тугайди. Аммо Исо Масих билан Унинг жамоати ўртасидаги муносабат хеч қачон тугамайди. Биз бу муносабатни эр-хотинлик муносабатига ўхшатиб айтаётган бўлсак хам, бир куни келиб бу ўхшатишнинг тугал маъносини тушуниб оламиз. Шу ўринда сизларга Муқаддас Каломдан бир оятни эслатмоқчимиз: “Шу сингари, биз хозир гўё хира ойнага қарагандек кўряпмиз, лекин у вақтда юзма-юз кўражакмиз. Хозир мен қисман биляпман, лекин у вақтда ўзим билинганим каби билажакман.” Шундай экан вақти келиб Куёв Ўз келинини олиб кетиш учун келганида бу ўхшатишнинг асл мазмунини билиб оламиз. ВАқти келиб биз хам Худо Шохлигида Никох тўйида оқ кийим кийганлар қаторида турамиз. Шу бахт хаммамизга насиб этсин. Омин!