4:09

Эркаклар нимага мухтожлар?

MP3

Ассалому алайкум қадрли ва оқила аёллар. Биз сизлар билан ўтган сафарги сухбатимизда эркакларнинг нималарга мухтожлиги хақидаги мавзуни бошлаган аммо нихоясига етказмаган эдик. Биринчи ўринда эркаклар мухаббатга мухтождирлар. Агарда эрингиз ёлћиз яшашни хохлаганида сизга уйланмаган бўлар эди, тўћрими? Улар хам дунёда уни севадиган ва унга ћамхўрлик қиладиган кимдир бўлишини исташади. Агар сиз муносабатларингизга хақиқий севги урућини эксангиз, ундан севги ва миннатдорлик териб оласиз. Бироқ хақиқий севги оддийгина хис-туйћудан иборат эмас. У ўзини бошқасига хеч қандай шартсиз баћишлашдир. Агар сиз ўзингизда хақиқий севгини ривожлантирмоқчи бўлсангиз, бу жараёнда сизга романтика етишмаётгандай туюлиши мумкин. Бироқ тушкунликка тушманг. Агар сиз қатъият билан ўз мухаббатингизни сўзда ва амалда кўрсатишда давом этсангиз, хис-туйћулар ўз-ўзидан келади. Сиз қачонлардир эрингизга нисбатан туйган хислар яна қайтиб келади. Ва эрингизда хам шундай бўлади. Агар сиз мухаббат хисси доимо бўлади деб ўйласангиз адашасиз. Хислар келиб-кетувчи бўлади. Аммо хақиқий севги ўзгармас бўлади. Сизнинг турмуш ўртоћингиз ўзининг сизга нисбатан хатти харакати ва сўзлари қандайлигидан қатъий назар сизда шундай мухаббатни кўришни истайди. Сиз уни қадрлашингизни, хурмат қилишингизни истайди. Уни диққат билан тинглашингизни унинг сўзларини хақиқатда мухим, харакатларини эса керакли деб билишингизни хохлайди. Эркакалар хурматга мухтождирлар. Бошқаларнинг хурматини қозониш учун эркаклар хамма нарса қиладилар. Улар ўзларини севадиган ва хурмат қиладиган одамни излашади. ЭРингизни чин дилдан хурмат қилишингизни кўрсатиш учун хар хил йўллардан фойдаланинг. Агар нимадандир сиқилаётган бўлса, хурмат қилишингизни кўрсатинг ва унга тасалли Беринг. Агар уни хафа қилиб қўйсангиз, ўз айбингизни тан олиб ундан кечирим сўранг. Агар у бирорта нотўћри фикр айтса дархол бу фикрни рад қилманг. Унинг таклифига хеч қачон салбий муносабатда бўлмаслигингизга у ишонч хосил қилиши керак. Эркаклар уни тушунишларини ва қабул қилишларини исташади. Сиз уни у қандай бўлса шундайлигича қабул қилишингизни ва тушунишингизни амалда кўрсатинг. Сизга нисбатан жуда ёмон муносабатда бўлса хам уни кечиришингиз керак ва унинг ишларидан кўз юминг демоқчи эмасман. Фақат эрингиз ўрганиши кераклигини хам хисобга олинг. Хозирги жараёнда сиз эмас эрингиз ўрганяпти. Унга ўргатиш учун эса сиз хам унинг ички дунёсини билишингиз керак бўлади. Тасаввур қилинг сиз иккингиз хам бир вагондасиз. Етиб боришингиз керак бўлган манзилга у сиздан олдин етиб боролмайди. Эркаклар уларнинг маслахатларини қадрлашларини истайди. Агар у сизга бирор бир маслахат бераётган пайтда сиз бошқа ишлар билан машћул бўлсангиз, унинг маслахатини танқид қилсангиз ёки охирги сўзни барибир ўзингиз айтмоқчи бўлсангиз, унинг маслахатларини рад этган бўласиз. Бироқ агар у маслахат бераётган пайтда хамма ишларингизни қолдириб уни диққат билан эшитсангиз, у бераётган маслахатнинг яхши томонларини айтиб тасдиқласангиз, сўзларини бўлмай охиригача эшитсангиз, ва у сизга берган маслахати учун миннатдорчилик билдирсангиз, унинг маслахатини қабул қилган ва қадрлаган бўласиз. ЭРкаклар уларни жуда қадрлашларини хис қилишлари лозим. Гарчи эрингиз оиладаги энг катта нарса бу пул деб хисобласа хам сиз оиладаги энг катта ва энг қадрли киши у эканини кўрсатинг. Доимо оиласи учун ћамхўрлик қилаётганини айтиб унга миннатдорчилик билдиринг. Моддий томондан ташқари эрингиз ўз ћамхўрлиги билан хам қўллаб қувватлайди. Унинг сиз учун қилган ишларини унутмай, унга ўша ишлар учун тез-тез миннатдорчилик билдиринг. АГар у оиласига катта ва кичик ишларда ёрдам бера олаётганини тушунса ўзига бўлган ишонч ва хурмати хам ортади. Натижада эса уни қадрлайдиган хотинига нисбатан чуқур мухаббатни хис қилади. Агар сиз эрингизни чиндан хам қадрласангиз, унга хақиқий мухаббатингизни кўрсатинг, уни хурмат қилинг, уни тушунинг ва шундайлигича қабул қилинг. Унинг маслахатларини қадрланг. Шунда бу қилаётган ишларингизнинг самарасини кўрасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top