3:19

Эркаклар нега хиёнат қилишади?

MP3

Ассалому алайкум. Хиёнатнинг оти қурсин! Бу нарса кўплаб оилаларнинг бузилиб кетишига сабаб бўлади. Шу туфайли оиласи бузилиб кетишини билиб туриб эркаклар нега хиёнат қилишаркин-а? Бу саволга статистик маълумотлар бошқача жавоб беришади. Статистик маълумотларга кўра, ҳар учинчи оилада, эркаклар турмушнинг иккинчи йилидан хиёнат қилишни бошлашади. Наҳотки эркаклар ўзгарувчанликка берилувчан бўлишса? Афсуски эркаклар хиёнатига сабаб бўладиган биологик омиллар ҳам мавжуд экан. Бу биологик омилларни санаб ўтишдан олдин, ўтмишда ибтидоий аждодларимизнинг турмуш тарзи қандай бўлганлигини кўриб чиқсак.

Биласизми, қадимда бундан бир неча минг йиллар олдин, аждодларимизда турмушдаги роллар аниқ бўлинган экан. Эркаклар зиммасида ўзидан насл қолдириш юкланган бўлса, аёллар келажак авлодларнинг тарбияси билан банд бўлишган. Шуни таъкидлаш керакки, ўша даврда эркак зоти бир эмас-бир неча аёлга эрлик қилган. Бу ҳеч қанақа хиёнат бўлмай, ҳаттоки, шарафли ишдек тан олинарди. Бу эса ўз навбатида яшаб қолиш гарови деганидир. Эркакларда хиёнат қилишга биологик омилдан ташқари руҳий сабаблар ҳам мавжуд. Эркак ширин сўзларга ва эътиборга муҳтож бўлади. Агар аёл уй юмушлари билан банд бўлиб эрига, хаттоки бир кун хушомад ва мақтов сўзларини айтмай қолса, эркак шу заҳотиёқ хушомадгўйлик қилувчи ва мақтов сўзларни айтадиган бошқасига интилиши мумкин. Ва агар ўша аёл эркакни ўзига ром қилса, сизнинг эрингиз шу заҳотиёқ «ҳамдард опа»нинг ёнига ошиқади.

Эркак кишининг хиёнати ўғилларига ҳам ёмон намуна хисобланади. Ўз оталарининг хиёнатини билган ўғиллар, уларнинг тақдирини такрорлашга интилишади. Бунақа холат 73 фоизни ташкил этади. Ҳаттоки, хиёнатчи отани ёмон кўрган тақдирда ҳам, бунда онг дастури ишга киради. Эркакларни хиёнатга бошлайдиган яна бир сабаб бу, алкоголга мойиллик. Маст ҳолда эркаклар кўп ножўя ва мантиқсиз ҳаракатларни қилишади, шу қатори хиёнатни ҳам. Чунки ўрта меъёрдаги маст ҳолатлик хиёнатга бўлган интилишни кучайтиради. Бундан ташқари бошқа бир холат ҳам бор. Бу айрилиқ. Айрилиқни эркаклар оғир кечириши қадимдан маълум. Хотини узоқ вақт бошқа жойга кетган эркаклар унинг ўрнига ўринбосар қидиришади.

Агар эрингизнинг сизга вафодор бўлишини истасангиз, баъзи нарсаларни билиб олишингизга ва амалда синашингизга тўғри келади. Биринчидан эрингизнинг руҳий холатига астойдил диққат қилинг ва вақтида унга кўмак беринг. Агар эрингизни уй хўжайини ва ота бўлиш жонига теккан бўлса, вақтинча буни ўз зиммангизга олинг. Шу вақт ичида сиз эрингиз учун фақат яхши кўрган ва севимли аёл вазифасини ижро этишингиз керак. Бир-бирингизга хушомад қилинг, қаҳвахона ва табиатда учрашувлар тайинланг. Иккинчиси, эрингизни ҳаддан ташқари руҳан эзманг. Агар эрингиз сиз томондан айтилган танқидий сўзлардан чарчаганини шикоят қилса, билингки шу учун эрингиз қасддан хиёнат қилади. Буни эркаклар уйдаги хотин тарафидан унинг золимлигига қарши энг таъсирли ҳаракат деб билишади. Ҳомиладорлик ва ундан кейинги вақтларда эрингизга беэтибор бўлманг. Тўғри фарзанд туғилганидан сўнг, бутунлай оналик вазифасига ўтиб кетманг. Вақти-вақти билан унинг севимли аёли вазифангизни ҳам унутиб қўйманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top