4:02

Эрингиз сизни диққат билан эшитиши учун нима қилиш керак?

MP3

Ассалому алайкум азиз опа сингиллар, тенгдошлар. Сизлар билан биз ўтган сафар, нима учун эрларимиздан хафа бўламиз ва уларнинг ўзларини нега бундай тутишлари хақида гаплашдик. ХАр бир аёл у ёки бу нарса туфайли ўз эридан унда бунда хафа бўлиб туради. Шулардан бири эрнинг хотинининг гапларини, фикрларини эшитмаслигидир. Биз аёллар эрларимизнинг гапларини диққат билан тинглаймиз-у, нега улар бизнинг гапларимизни тингламайдилар? Бундай муаммо сизда хам бўлса, бундан асло куйинманг. Биз қуйида сизларга бир сирни айтмоқчимиз. Агар маслахатларимизга амал қилсангиз, эрингиз сизни диққат билан тинглайдиган бўлади. Сиз эрингизнинг эътиборини қаратиш учун турли хил усулларни ўйлаб кўргандирсиз. Бироқ биз хозир сизларга айтадиганимиз хаёлингизга хам келмаган бўлса керак. Биз сизларга «туз усули”ни ўргатамиз. Сиз эрингизга бирор бир нарса хақида гапирга харакат қилганингизда, хеч қачон гапни асосий хабардан бошламанг. Гапингизни бошлашдан олдин тингловчида сизни эшитишга қизиқиш уйғотинг. Буни ўрганиш жуда осон. Биз бир эр-хотиннинг сухбатидан сизга мисол келтирамиз. Фарида эрининг доимо иш билан бандлигидан хавотирда. Чунки эри болалари билан бирга вақт ўтказмайди. Айниқса ўғли Рашиджон, отаси билан бирга ўйнагиси келади, лекин бунга дадасининг вақти йўқ. Фарида ўғлидаги хохишларни сезган холда эрига «туз усулини” қўллашга қарор қилди.

ФАрида: “Дадаси биласизми бугун мактабда, Рашиджоннинг ўқитувчиси, Рашиджоннинг ўзлаштириши хақида гапирди.”

Эри: «Хўш нима деди?” ФАрида: “Ўғлимизнинг ўзлаштириши ёмонмиш.” Эри: ”Нима, дединг? Нега?” ФАрида (бир оз туз ишлатади): “Мен хатто ундаги муаммони нима қилишни хам билмайман.” Эри: «Нима қилиш керак экан?” Фарида(яна кўпроқ туз қўшади): “Агар сиз ёрдам бермасангиз, унинг ўқиши учун кўпроқ пул тўлашимизга тўғри келади.” Эри: “Бунча чайналдинг. Нима гаплигини тезроқ айтсанг-чи!” ФАрида: “Рашиджоннинг ўқитувчиси телефон қилди. Унинг ўқиши ёмон экан. Жуда суст ўқир экан. Агар унга ёрдам бермасак, кейинроқ ўқишида ундан хам кўпроқ муаммолар бўлиши мумкин экан.” Эри: «Унга қандай ёрдам бериш керак экан?” Фарида: “Ўқитувчисининг айтишича, агар сиз ёки мен унинг ўқишини яхшилайдиган бирор нарса қилмасак, қўшимча дарслар олиши керак бўлар экан. Агар хозир ёрдам бермасак, кейинроқ ундан хам баттар бўлармиш.” Эри: “Хўш хозир қандай ёрдам беришимиз мумкин экан?” Фарида(яна бироз туз қўшади): “Биласизми, мен унга кўп ёрдам беролмайман. Аммо ўқитувчисининг айтишича сиз ёрдам бераоларкансиз.” Эри: “Нима экан ўша?” ФАрида (яна туз қўшади): “Агар сиз унга доимо шундай ёрдам бериб турсангиз, унинг ўқишидаги муаммолар тезда хал бўлар экан. Аммо мен ўқитувчисига сизнинг вақтингиз йўқлигини айтдим. Ўғлимизга ёрдам бериш учун вақт топа олармикансиз…” Эри: “ВАқт топаман. Нима қилишим керак?” ФАрида:“Ўқитувчиси агар отаси Рашиджон билан кўпроқ футбол ўйнаб турса, ундаги қўл ва кўз ўртасидаги координация ошар экан. Бундай ўйин ва харакатлар унинг харфларни тезда илғаб олишга ёрдам бераркан.” Шундан сўнг Фариданининг эри доимо ўғли билан футбол ўйнайдиган бўлди. Бу билан ФАрида хам ўғлининг хохишларини бажарди, хам ўзининг истагини амалга оширди. У бу сухбатни жуда донолик олиб борди. У эри ўғлининг ўқиши билан қизиқишини биларди. Шунинг учун хам сухбатни айнан шунга мослаштириб, олиб борди. Сиз эрингизнинг эътиборини қаратишни истасангиз, аввал унинг нималарга қизиқиши ва кўпроқ нималарга эътибор беришини билиб олинг. Шундан сўнг эса юқорида айтиб ўтганимиздай, «туз усулини” ишлатинг. Агар сиз бу усулни ўз оиламда қандай қилиб ишлатаман, деб ўйлаётган бўлсангиз, бунга хам ёрдам берамиз. Кейинги сухбатимизни тингласангиз, гапираётганингизда эрингизнинг эътиборини қаратиш учун нималар қилишингиз кераклигини маълум қиламиз. Унгача эса «туз усулини” ишлатиб кўринг. Омад тилаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top