Ассалому алайкум қадрдонлар. Мана бугун яна сизлар билан биргамиз. Биз хар сафар сизлар билан бирга ғойибона турли хил мавзуларда сухбатлашар эканмиз, хаммамизнинг фойдамизни кўзлаймиз. Биз аёлмиз. Xар бир аёл оиласида илиқ ва тинч мухит хукм суришини хохлайди. ХАр бир сохани ўрганиш учун махсус коллежлар, институтлар бор. Одамлар ўзлари ёқтирган мутахасисликлари учун ўқийдилар, ўрганадилар ва амалиёт ўтайдилар. Агар эътибор беган бўлсангиз, турмуш қуриш учун, яхши эр ва яхши хотин бўлиш учун хеч қаерда ўргатилмайди. Шунинг учун хам ёш йигит билан қиз турмуш қурганида, турмушда қандай муносабатда бўлиш кераклигидан мутлақо хабарсиз бўлади. Улар хаёт давомида ўрганадилар. Ўргана олмасалар ажрашадилар. Мактабда яхши кўрган ва ёмон кўрган фанингиз бўлганми? Яхши кўрган фанингизни қийин бўлса хам, осон ўзлаштиргансиз, ёмон кўрган фанингизни эса осон бўлса хам ўзлаштирмагансиз. ШУндай бўлганми? БУнинг сабаби нима бўлиши мумкин? Сиздами ёки ўқитувчидами? Сиз ёқтирган фанингиздаги ўқитувчини хам ёқтиргансиз. Унинг усули, унинг ўзини тутиши, дарсни олиб бориши, ўқувчилар билан ёки сиз билан мулоқоти сизга ёққан. Шунинг учун хам сиз ўша ўқитувчининг дарсини яхши ўзлаштиргансиз. Бу хаётда яъни турмушда хам шундай. Агар тетиклик, қатъийлик, миннатдорлик, хотиржамлик, мулойимлик ва шартсиз севги бир одамда мужассам бўлса, ўша одамнинг сўзларини қабул қилиш ёки маслахатига амал қилиш осон бўлади. Шунинг учун агар эрингизнинг ўзгаришига эришмоқчи бўлсангиз, сизда хам шундай хислатлар бўлиши керак.
Тетиклик бу – хеч нарсага қарамай, ўз мақсадига эришиш учун умид билан харакат қиладиган ички қарордир. Жуда кўп аёллар турмушларининг яхшиланишидан умидларини узиб қўйганлар. Аёл киши умидсизликка тушса, уларнинг оилавий муносабатларига путур етади ва аёлнинг ўзи хам жозибадорлигини йўқотади. Аммо шу нарса ёдингизда бўлсин – Турмуш ўртоғингиз билан яхши муносабатни тиклашга кеч бўлса хам киришиш мумкин. Мен хозир бир эр-хотин хақида сўзлаб бераман. Зумрад ва Каримнинг турмуш қурганига уч йил бўлган. Зумрад биринчи фарзандига хомиладор. Аммо шу пайтда эри бошқа бир аёл билан юрганини билиб қолади. Эрининг бу қилиғидан хабар топгач, уларнинг ўртасидаги мухаббат ўлади. Аниқроғи Зумраднинг мухаббати ўлади. У эрига нисбатан бефарқ бўлиб қолади. Бир куни эри ишга кетгач, Зумрад, Худодан сўради. Худодан ўзга умид ва яна эрини сева олиши учун мухаббат сўради. Хайратланарли тарзда у Каримга кутилмаган сюрпризлар қила бошлади. Уч хафта давомида Карим Зумраддаги бу ўзгаришларни пайқади. У машуқасидан кўра кўпроқ хотинига ахамият Бера бошлади. У хатто хотинига хиёнат қилганидан қаттиқ афсусланди. У машуқаси билан алоқасини узиб, хотинига интилди. Зумрад Худога ибодат қилганида, Худованд унга тетиклик рухини берган эди. Хар ким ўзидаги тетиклик рухини ошириш учун қилинган биринчи қадам бу ―турмушда эри билан хаётини мукаммаллаштиришга бўлган фаол харакатдир. Биз юқорида санаб ўтган, тетик Рух, қатъийлик, миннатдорлик, хотиржамлик, мулойимлик ва шартсиз севги каби хислатлар сизда мужассам бўлса, эрингиз хам сиздан ўрганишни бошлайди. Шу хислатлар орқали сиз эрингиздан кутган муносабатни оласиз. Биз бугунги сухбатимизда фақат биринчи хислатни кўриб чиқдик холос, хали олдинда яна бешта хислат турибди. Ички гўзаллигингизнинг олтита хислатлари эрингизнинг ўзгаришига ёрдам беради. Психологлар турмуш қураётган ёшлар хақида нима деганларини биласизми? Уларнинг айтишича келин куёв турмуш қурганида фақат икки киши эмас, олти киши турмуш қурган хисобланаркан. Қандай қилиб дейсизми? Бу хақида кейинги сухбатимизда билиб оласиз.