3:44

Фикрларингизни тўғри қабул қилишга ўргатишнинг йўллари

MP3

Ассалуму алайкум оқила опа-сингиллар. Бу сафар сизлар билан сиз кутмаган бир мавзуда сухбатлашишни бошлаймиз. Биз кўпинча эрларимиз биздан кўра бошқа бирор бир нарсага ёки кишига кўпроқ эътиборли бўлаётганидан нолиймиз. Шундай пайтларда қандай йўл тутамиз. Албатта бу хақида унга айтамиз. Бироқ қандай охангда айтамиз? Шу нарса мухим. Агар биз бу билан уни танқид қилаётган бўлсак, бу бизга ёрдам бермайди. Бу мавзуни яхшироқ тушунишимиз учун бир мисол келтирсам. Шахло эрининг ишдан келишини сабрсизлик билан кутади, бироқ эри ишдан келгач, ховлидаги ити билан ўйнашни ёқтиради. Бу эса Шахлонинг асабига тегади. Эри ишдан келганида хафа бўлиб нолийди. Сиз мендан кўра ўша итни маъқул кўрасиз-а? Бу гап хар қандай охангда айтилиши мумкин. Агар бу оханг танқид ва кесатиш охангида бўлса, сиз кўзлаган мақсадингизга етишмайсиз. Бундай холатда эр итга аввалгидан хам кўпроқ эътибор берадиган бўлади, чунки хотинининг танқидлари ва унинг камчилигини рўкач қилиши унга ёқмайди хотинининг жиғига тегиш учун атайлаб шундай қилади. Бу сухбатимизда ўз фикрларимизни билдириш борасида унинг бу фикрга ижобий хатти харакати хақида сўз юритамиз. Яхши биласизки агар биз кимнидир тўғридан – тўғри танқид қилсак, ўша одам ўзини химоя қилишга тушади. Бироқ эримиз билан бундай усулни қўллашимиз тўғри эмас. Бундай холатда биз биринчи ўринда сендвич усулидан фойдаланишимиз керак бўлади. Хар доим иккита нон орасига бир бўлак гўшт қўйганимиздек, эрга бирор бир фикрни айтишдан олдин ва кейин уни рағбатлантирадиган ёки унга ёқадиган сўзларни ишлатишни унутманг. Масалан, агар эрингиз жуда кўп пул ишлатяпсан деб дашном берса, сиз бу пайтда сендвич усулини ишлатинг. Бундай пайтда сиз олдин: «Дадаси сиз биз учун жуда кўп ишлаяпсиз. Сизга катта рахмат. Бизни хеч нарсага зориқтираётганингиз йўқ. Сиз хақиқатдан хам бизни яхши кўрасиз.”, деб айтинг. Сўнгра ўша айтмоқчи бўлган фикрингизни бироз юмшоқроқ қилиб: “Баъзида менга пулни бекорга совураяпти деб ўйлаётгандай кўринасиз. Мен ортиқча нарсаларга пул сарфламайман. Иложи борича фақат керакли нарсаларга пул сарфлаяпман”, денг. Кейин эса яна битта нон қўшинг. “Аммо хаммасидан хам биз учун қаттиқ ишлаётганингизни қадрлаймиз. Кўпинча болалар билан ўтириб, биз учун қаттиқ ишлаётганингизни, сизнинг яхши ота ва яхши эр эканингизни гаплашиб ўтирамиз.” Мана шу усул эрингизни юмшатади ва сизнинг танқидий фикрингизга қарши ўзини оқлайдиган сабаблар топишга уринмайди. Борди-ю бунинг тескарисини қилсак-чи? Эр ишдан келиб, пулни ортиқча нарсаларга сарфлаяпсан, деб дашном берганида, унга жавобан: “Қанақа одамсиз ўзи, энди болаларга керакли нарсаларни хам ололмайманми?”, десангиз, у хам шунга яраша жавоб беради ва ўртада жанжал бошланади. Биз учун эса биринчи усул маъқулроқ шундай эмасми? Бу усулни хар қандай одам ишлатиши мумкин. Масалан қўшниларга, қариндошларга, таниш, билишларга танбех беришдан ёки унга ёқмайдиган бирорта танқидий фикрни билдиришдан олдин шу сендвич усулини ишлатинг. Сиз эрингизга бундай усулни ишлатганингизда эрингизга мухаббат билан табассум қилинг. Унга ёқимли сўзларни гапиринг. Кейин эса уни нима ташвишга солаётганини сўранг. У нимадан ташвишланаётганини ёки асабийлашаётганини билиб олганингизда, нима учун у бунчалик асабийлашаётганини билиб оласиз. Эсингизда бўлсин юмшоқ жавоб жахлни қайтаради. Биз қанчалик эътиборли ва назокатли бўлсак, эрларимиз ва бошқалар бизнинг танқидларимизни яхшироқ қабул қила оладилар. Сендвич усулида бир нарсани билиб қўйишингиз керак. Сиз хеч қандай танқидий фикрсиз, эрингизни тез-тез мақтаб туринг. Унинг оиласи учун қилаётган ишларини қадрлашингзини, яхши харакатларини айтиб, рағбатлантириб туринг. Акс холда у сизнинг мақтовларингиздан шубхаланадиган бўлиб қолади. Азизлар биз бугун танқидий фикрни тўғри қабул қилиш йўлларидан фақат бирини ўргандик холос. Кейинги сухбатимизда кейинги усулларни кўриб чиқамиз. КЕйинги сафар ғойибона дийдорлашгунга қадар ХУдованд сизни панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top