3:09

Гўзаллик сирлари 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум. Менга айтинг-чи, гўзал бўлишни истамаган аёл борми? Кўриниши бинойидек бўлса ҳам, ўз гўзаллигидан-да гўзалроқ бўлишни исташади аёллар. Бу факт. Агар ўтган сафарги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, маникюр, соч бўяш ва юз парвариши ҳақида баъзи маслаҳатларни бериб ўтгандик. Бугун эса тишлар ва теримиз ҳақида сўз юритамиз.

Замонавий, гўзал инсонлар учун оппоқ, мукаммал тишлар аллақачон идеалга айланиб бўлган. Тиш пасталарини реклама қилишар экан, моделларнинг оппоқ ялтираган тишларини кўриб, ҳавас қилмайдиган кишининг ўзи йўқ. Гўзал актёр ва актриссалар табассумининг жозибаси оппоқ тишларда. Тишларининг оппоқ бўлишига оқартириш муолажаси сабаб. Рости бу муолажани қўллашдан олдин тишларни даволаш ва минералларга тўйинтириш курсидан ўтиши керак. Тишларни оқартиришнинг икки хил усули бор: хонаки ва профессионал.

Мижозга махсус оқартирувчи гел суртиб, 40-45 минут ушлаб турилади. Оқартириш муолажаси, 1,5 ойдан 3 ойгача қўлланилади. Профессионал оқартирув эса кутишга сабри чидамайдиганлар учун қўлланилади. Бунда тишларингиз бир марта стомотолог ҳузурига борганингиздан сўнг қордек оппоқ бўлади. Аммо у ҳам узоққа чўзилмайди. Тишларингиз яна аввалги ҳолига қайтади. Тишларингизни оқартириш учун тиш докторига 3 ой қатнадингизми ёки бир мартами аҳамияти йўқ, муддати тугагач тишларингиз аввалгидай бўлиб қолади. Ҳар сафар тишларингиз ўз ҳолига қайтганида, оқартиришга боравериш ярамайди. Бу нарса охир оқибат, тиш эмалининг дарз кетишига ва иссиқ билан совуққа таъсирчан бўлиб қолишига сабаб бўлади.

Тишларингизни оқартиргандан кейин маълум вақт кофе, қора чой, кўк чой, вино, шоколад, турли резавор меваларни истеъмол қилишдан сақланинг.

Тонгги қуёш нурлари киши организмига яхши таъси қилишини ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Чунки қуёшдан олинадиган Д витамини теримизга ва суякларимизга фойдалидир. Бироқ ҳар доим ҳам қуёш нурларидан баҳраманд бўла олмаймиз. Шунинг учун қуёш нурининг ўрнини босадиган солярийларга боришга тўғри келади. Солярийда иммун тизими мустаҳкамланади, шамоллаш касалликлари чекинади, юз ранги тиниқлашади, ва яна кайфият кўтарилади. Оқ-сариқдан келган аёллар тери ранглари бироз қорайишини истайдилар. Бундайлар учун ҳам солярий энг маъқул жой.

Ҳамма нарса ўз меъёрида ишлатилса яхши. Ҳар куни солярийга бориш аёл саломатлигига, терисига зиён етказади. Бунда теридаги коллаген тўқималари емирилади. Оддий қилиб айтганда, тери қаришни бошлайди. Бугунги кунда ўта замонавий аёлларгина солярийларга боришади. Оддий уй бекалари солярий ҳақида эшитмаган бўлсалар ҳам керак. Улар учун солярийдан кўра қуёшли кунларда ҳар тонг 10-15 минут сайр қилиш фойдали бўлади. Уй бекаларига, кунда юз парвариши учун имкон қадар табиий маҳсулотлардан фойдаланишни маслаҳат берамиз. Хонадонингизда савзи, бирорта мева, сут ёки қатиқ бўлади, албатта. Юзингизни яхшилаб тозалаб, мана шу маҳсулотлардан фойдаланинг. Бу ҳам сизни жозибангизни сақлаб туришга ёрдам беради. Гўзаллик ҳақида билимларингизни бўлишмоқчи бўлсангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб, бизга мактуб йўлланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top