2:57

Аёллар ишонадиган ёлғон – Фарзандларимизнинг қандай ҳаёт йўлини танлашларига биз жавобгар эмасмиз.

MP3

Ассалому алайкум. Яна сиз билан биргамиз. Фарзандлар қандай ҳаёт йўлини танлайдилар? Бу савол ҳали болалар кичкиналигида кўпам бизни безовта қилмайди. Бироқ фарзанди улғайиб ва нотўғри йўлни танлаган оналар бу ҳақида кўз ёши билан гапиришади. Мен Лола эса сизлар Билан – Фарзандим қандай ҳаёт йўлини танласа ҳам мен жавобгар эмасман, деган ёлғонни кўриб чиқмоқчиман. Очиғи бу мавзу ҳақида бир икки марта ўйлаганман. Бироқ ҳозирнинг ўзида сизлар билан бу ҳақида батафсилроқ ўрганиб оламан. Бундан бир неча йил олдин бир дугонам менга, фарзандларинг учун тинмай, астойдил ибодат қилишингиз керак. Улар учун ибодат қилишни канда қилма – деган эди. У ҳақ эди. Борган сари бунга кўпроқ амин бўлаяпман. Фарзандлари Худодан узоқлашган онанинг юрагидаги оғриқларини тасвирлаб бўлмайди. Шайтон кўп ҳолларда оналарнинг кўзларини кўр қилиб қўяди. Оналар Худо уларга берган вазифани – Фарзандларни Худонинг йўлида тарбия қилишни, таълим беришни унутиб қўядилар. Кейин эса фарзандлари улғайиб, Худодан узоқлашгач, уларнинг қилган ишларидан азобланиб, кўз ёши ва қалбда оғриқ билан: «Энди кеч, энди ҳеч нарса қила олмайман», — дея умидсизликка тушадилар. Бу шайтоннинг иккинчи ёлғони. Албатта ота-она фарзанди ҳали ёшлигидаёқ, Худо ҳақида таълим бериши, хушхабарга биноан тарбию қилиши лозим. Аммо вақтида бундай қилмаган, эндиликда афсусланаётган ота-оналар учун ҳам умид бор. Худо бундай одамни ҳам ўзгартиришга қодир. Бироқ бу ҳақида кейинроқ гаплашамиз. Сиз «Қуш инида кўрганини қилади», деган мақолни яхши биласиз. Шу аснода Иброҳим пайғамбарнинг жияни Лут ҳақида суҳбатлашсак. Лут ҳақидаги ҳикоядан ота-онанинг таъсири болаларига нечоғлик кучли бўлиши ҳақида билиб оламиз. Лут осон ҳаётни, бойлик ва машхурликни ёқтирарди. Унинг дунёвий истаклари Иброҳимдан ажралиб оиласи билан бошқа шаҳарга кўчиб ўтишига сабаб бўлди. Бу шаҳар ҳақида Лут билмас эди, деб ўйлайсизми? Бу Садўм ва Ғамўра шаҳарларининг нақадар ахлоқсиз, бузилган ва мағурлиги бутун чор атрофга ёйилган эди. Шу шаҳарда яшаб, қизларини тарбиялаган Лут фалокатдан омон қолгач, ўз қизларининг фарзандларига ота бўлди. Хўш, Лутнинг қизларидан бундан бошқа яна нимани ҳам кутиш мумкин эди? Муқаддас Каломда Лутнинг «солиҳ» бўлгани ёзилган. «Бебош одамларнинг бузуқ ҳатти-ҳаракатидан азоб чеккан солиҳ Лутни эса Худо қутқарди. Ўша халқ орасидан яшаган бу солиҳ одам уларнинг ҳақсиз ишларини кўрар, эшитар ва ўзининг солиҳ жонини кундан-кунга қийнар эди» (2 Петр 7-8). У имонли бўлса ҳам юрагини асрай олмади. У дунёвий нарсаларни севди. Лут бир оёғи билан Худо Шоҳлигида бир оёғи билан дунёда туришга уринди. Руҳоний Элаҳнинг ҳам ўғиллари нобоп чиқди. Худога содиқ кишининг ўғиллари қандай қилиб ёмон ишлар қилиши мумкин? Бу мисоллардан кўриниб турибдики, фарзандларнинг руҳий ҳолати ота-онанинг руҳий ҳолати қандайлигига боғлиқ. Ота-оналарнинг фарзандларига таъсири катта бўлади. Улар фарзандларининг тарбияси учун жавобгардирлар. Азизлар ота-она бўлишдан ҳам жиддийроқ ва муҳимроқ иш йўқ. Фарзандлар тарбиясига бефарқ қараманг. Сизларга бу йўлда ғайрат ва шижоат тилаб қоламан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top