3:09

Ҳиёнатнинг сабаблари

MP3

Хиёнат – бу сўз ҳар бир аёлни ларзага солади. Албатта бу сўз эркакларни ҳам ларзага солиши табиий, аммо бу сўздан кўпроқ аёлларимиз ларзага тушадилар. Чунки атрофимизда хиёнаткор аёлдан кўра хиёнаткор эркаклар кўпроқ учрайди. Биз ҳиёнат ҳақида кўп нарса биламиз. Уни қандай бартараф этишни, юз берганида ўзимизни қандай тутишимиз кераклигини, таскин беришни, маслаҳат беришни… Фақат ҳиёнатга дучор бўлган дугонамизга нисбатан шундай! Лекин ўзимиз ҳиёнатга дуч келсак, негадир юқоридагиларнинг ҳаммасини унутамиз. Аёл киши учун эрининг хиёнатини билишдан ҳам оғирроқ азб бўлмаса керак. Эркак кишининг хиёнатини “оқлайдиган”, ҳаммага маълум бўлган бир нечта омиллар мавжуд. Масалан, “оиладаги бир хилликдан зерикиш”, “хотинининг минғир-минғирларидан безор бўлиш”, бундан ташқари одатий бўлиб қолган яна бир сабаби ёшроғи ва чиройлироғига мафтун бўлиш! Кўпгина аёллар хиёнатга, асосан ана шу сабабни дастак қилиб кўрсатишади. Аммо гап бошқа ёқда. Ўша бошқаси эркакда одамийликни кўради. Хотин эса ўзига тегишли мулкни. Хиёнатнинг сийқаси чиққан яна бир сабабларидан бири, эркак кишининг ўтиш даври, яъни 40 ёшдан кейинги йилларига тўғри келади. Бу ёшда табиий ҳолда оғир ўзгаришлар рўй беради. Яқинлашиб келаётган кексалик билан курашиш кўпинча хиёнатга етаклайди. Бу ёшдаги хиёнат ўзига ва атрофдагиларга “ҳали бери қариликни бўйнига олмаслик”ни исботлаш воситасидир. Хиёнатнинг бундан ташқари аёлларнинг ҳаёлларига ҳам келмайдиган бошқа сабаблари бор. Шулардан биринчиси қаттиққўл эркакларнинг 40 фоизи ўч олиш учун… хиёнат қиларкан. Баҳона кўп, хотинининг ёмон феъли учун, масалан жанжал кўтаради, пул талаб қилади, эрининг қадрига етмайди, ва ҳокозо. Оилада эрнинг кайфиятига, ишига эътиборсиз бўлгани сабабли. Иккинчиси таъсирчан, ҳаёлпараст эркакларга ҳос. Улар, одам ҳаётда ўз иккинчи яримини топиши керак, шундагина бахтли бўлади, деган афсонага ишониб яшайдилар. Гулдан гулга сакраб юришларини эса ҳали чин муҳаббатимни учратмадим деб оқлашади. Учинчиси ўзига бино қўйган эркакларга ҳос. Улар ҳар бир ҳаракати билан атрофдагиларни қойил қолдиришни ва таҳсин эшитишни хоҳлашади. Ўз ҳиёнатини ҳам эркакларга ҳос одатий ҳолат деб қабул қиладилар. Хуллас гувоҳи бўлганингиздай хиёнат учун важ-сабаблар кўп экан. Оилани сақлаб қолиш энг вазифаси ва маъсулияти аввало аёлга боғлиқ. Оилада аёл киши ҳар томонлама тўкис бўлишга ҳаракат қилмоғи, эрининг нимани ёқтириши-ю, нимани ёқтирмаслигига қараб ҳаракат қилиши лозим. Аммо шундай бадахлоқ эркаклар ҳам борки, энг тўкис аёллар билан яшаб ҳам хиёнат кўчасига кирадилар. Қадимда Худо Мусо пайғамбарга Синай тоғидан туриб ўз қўллари билан иккита тош парчасига ўнта амрни берган эди. шу амрлар орасида, “Зино қилма”, деган амр ҳам бор эди. Худо ҳозир ҳам Унинг шу амрига амал қилишимизни талаб қилади. Биз аёллар ўз эрларимизга Худодан инсофу имон тилаб, доимо гўзал ва тўкис бўлишга ҳаракат қилиб яшайлик. Ҳеч бирингиз ҳиёнатдан азоб чекманг. Омон бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top