Биз ўтган сафар худди мана шу мавзунинг биринчи қисми ҳақида суҳбатлашган ва сизларга бир нечта маслаҳатлар берган эдик. Бугун ҳудди шу мавзуда яна сизлар билан дардлашамиз ва келишмовчиликларни ҳал қилишда ёрдам берадиган маслаҳатларимизни давом эттирамиз. Демак маслаҳатларимизни диққат билан эшитишда давом этинг.
Биз турмуш ўртоғимизга гапираётганимизда овозимизнинг оҳангига эътибор берамиз. Овозимизни кўтариб ёки аччиқ оҳангда гапиришимиз ўз-ўзимизни назорат қила олмаётганлигимизни билдиради. Бу фақат келишмовчиликни қийинлаштиради ҳолос.
Турмуш ўртоғимиз бир нарса айтганда унинг гапига жавоб қайтаришдан олдин, унинг сўзларини такрорлаймиз. Унинг сўзларини яна бир марта қайтаришингиз, сизни тинчлантиришдан ташқари унинг бу гапни қандай маънода айтганини ҳам аниқлаштиради. Биринчи: Сиз шундай деяпсизми, деб уни тўғри тушунганингизни аниқлаштириб олинг. Иккинчиси, эса Сиз бу билан шундай демоқчимисиз? Деб унинг қандай маънода айтганини ҳам аниқлаштириб олинг.
Биз ҳар доим «Сиз ҳар доим…”, “Сиз ҳеч қачон…”, деган сўзларни ишлатишдан ўзимизни тиямиз. Агар ўша сиз айтган сўзлар рост бўлганида, улар аллақачон ҳал қилиб олинган бўларди.
Биз бир-биримизнинг ўтмишдаги гуноҳларимизни кавлаштирмаймиз. Ўтмишдаги гуноҳлар анча олдин муҳокама қилинган ва кечирилган бўлиши керак. Худо бизнинг ўтмишда қилган гуноҳларимизни кечирган. Худо бизни ёки уни кечирган экан биз ҳам уни кечиришимиз керак.
Хонадан депсиниб чиқиб кетмаймиз. Бу фақат келишмовчиликни чўзади ва муаммонинг ҳал бўлишини қийинлаштиради. Хонадан депсиниб чиқиб кетиш ўрнига, муҳокамани тўхтатиб: “Азизим, мен бу ҳолатда гаплаша олмайман. Ўзимни босиб олишим учун бир оз ёлғиз қолишим керак”, дейиш кифоя. Агар вақтида тўхтаб, ўзингизни босиб олмасангиз, умуман хоҳламаган ва кейинчалик афсусланадиган сўзларни гапириб юборишингиз мумкин.
Биз келишмовчиликни ҳал қилгач охирида хулоса чиқарамиз. Бу келишмовчиликнинг чиқишига мен қандай хато қилдим? Яна шундай хатони такрорламаслик учун нима қилишим керак? Ўзимизга шундай саволлар бериб, келишмовчиликдан тўғри хулоса чиқариш керак.
Биз бир-биримизни кечиришга тайёр бўламиз ва кечирамиз. Манна шу келишмовчиликнинг энг муҳим босқичи. Биз ё келишмовчиликни ҳал қилишни чўзамиз ёки бир пасда ҳал қилиб қўямиз. Агар сиз 99 фоиз ҳақ бўлиб фақат бир фоизида ноҳақ бўлсангиз, мен ўша 99 фоизда ҳақ эдим, деб муаммони чигаллаштирмасдан. Ўша қилган бир фоиз хатоингиз учун турмуш ўртоғингиздан кечирим сўранг. Бу сизнинг мажбуриятингиз. “Қачон келишмовчиликлар бўлса, ҳар доим мен кечирим сўрайман. У ҳеч қачон кечирим сўрамайди. Нега фақат мен кечирим сўрайвераманми? Бу адолатдан эмас-ку!”, дейишингиз мумкин. Аммо ҳар доимгидай кечирим сўрашда давом
Этинг ва тинмай Худовандга ибодат қилинг. Албатта самарасини кўрасиз. Сиз турмуш ўртоғингиздан бенуқсон бўлишни талаб этолмайсиз. Бундай ҳоллатда сиз асабларингизни таранглаштирмай, фақат Худовандга юз буринг. Сиз ўзингиздаги оғирликларни, қайғуларингизни Унга ташланг. У сизга ёрдам беради. Худовандга ишонинг, чунки турмушни У яратган. Шунинг учун ҳам У бу муносабатни ҳозирга қадар сақлаб келаяпти. У сизга керакли иноятни, доноликни, кучни, камтарликни ва севгини бера олишига ишонинг. Ва У шу нарсаларни албатта беради.
Ҳеч қачон умидсизликка тушманг. Юқорида биз берган маслаҳатларга амал қилиб кўринг. Албатта фойдаси тегади. Биз фақат турмуш ўртоғингиз билан яқин ва муҳаббатли муносабатда бўлишингизни хоҳлаймиз. Бунда эса биздан қандай маслаҳат керак бўлса бажонидил ёрдам берамиз. Бу муносабат ер юзидаги бошқа ҳеч қандай муносабатга ўхшамайди. У Худованднинг бебаҳо совғаси. Уни авайланг.