3:38

Кўз ёшлар фойдалими?

MP3

Ҳаммага маълум бўлганидек эркаклардан кўра аёллар кўпроқ кўз ёш тўкишади. Севинчдан ёки оғир мусибатдан кўз ёш тўкиб йиғламаган бирорта ҳам одам топилмаса керак. Кўз ёшлар…Яқин одаминг вафот қилганда, йиғла, енгил тортасан, дейишади. Одамнинг бировга раҳми келганида ҳам кўзлари ёшга тўлади. Намунча йиғлайсан, хурсанд бўлмайсанми, — дейишади шодликдан кўзларига ёш келганда. Бирор сабаб важидан ёки ҳеч қандай сабабсиз бир ойда 3-4 марта 74 фоиз аёллар йиғлайди ва 20 фоиз эркаклар йиғлайди. Севгидан ва тўлиб-тошган ҳиссиётлардан 41 фоиз аёллар ва 22фоиз эркаклар кўзлари жиққа ёшга тўлади.

Хўш нега аёллар кўпроқ йиғлайди? Аёллар қонида пролактин деган гормон борлигидан кўпроқ кўз ёши қилар эканлар, бу гормон фақат кўз ёши ажралишига эмас, балки бола эмизаётганда сут ишланиб чиқишига ҳам жавоб берар экан. Эркакларнинг кўз ёшини ютишига тестостерон гормони ёрдам беради, у кўз ёши суюқлиғи тўпланишига йўл қўймайди. Ўкириб йиғлаш ёки ҳиқиллаб ҳиғлаш ҳиссиётни бўшаштирмайди, балки кўз ёшининг кимёвий таркибига енгиллик келтиради. Кўз ёшларда ҳис-ҳаяжонга тўлиб тошган вақтда ажраладиган стресс гормонлари бор. Кўз ёши суюқлиги организмдан асаб қаттиқ бузилганда ҳосил бўладиган моддаларни чиқариб ташлайди. Шунинг учун ҳам тўйиб йиғлаган одам тинчийди, хатто анча тетиклашади. Аёллар қийналиб, тўлиб турган пайтларида тўйиб йиғлаб олсалар, организмидаги ќамма стресслар чиқиб кетади. Кейин эса олдиларида турган қийин холатни енгишга хотиржамлик билан кириша оладилар.

Славянларда қизиқ одат бўлган: эри бор жувонлар кўз ёшларини махсус идишга тўкиб, кейин атиргул сувига аралаштириб, жароҳатларни даволаш учун қўллаганлар. Византияда ва Эронда ҳам кўз ёшининг аскарлар жароҳатига даво бўлишини билганлар. Бунинг сири шундаки, кўз ёши суюқлиғида лизоцим деган микробларга қарши оқсил бўлади. у бактериларни битта қўймай зарарсизлантиради ва хавфли инфекциялар пайдо бўлишига йўқ қўймайди. Шунинг учун эртакларда гўзал қиз ўлганда маъшуқи унинг устидан уч кечаю уч кундуз йиғлаб, севикли ёрини тирилтирган. Ҳамма яхши биладики, кўзда ёш бўлмаса, қуруқшаб, қизариб яллиғланади. Кўз мугуз қаватида оғрийдиган тирналишлар пайдо бўлиши мумкин. Баъзан кўз ёшининг камлигига айрим моддаларга антигистаминлар ва антидепрессантларнинг қўшимча таъсири сабаб бўлиши мумкин. Ёш ўтиши билан кўз ёши ажралиши 20 фоиз камаяди, ёши 55 ёшдан ошган одамлар кўзларининг қуруқлигидан азоб чекадилар. Айниқса ярим кечагача компютерда ўтириб ишлайдиган одамларнинг кўзлари “қуруқшаб” ачишади. 71 фоиз аёллар кинофилъм кўрганларида, ўқиганларида ва бошқа ҳолатларда ҳўнграб йиғлайдилар.

Шуниси қизиқки, ҳаётдаги аянчли воқеаларга кўра, шундай ҳодисаларда аёллар обидийда қиладилар. Бу тиниқ кўз ёшлари деб аталади. Бу пайтда ҳосил бўладиган суюқлик организмдан зарарли моддаларни чиқариб ташламасада, қўзғолганда миқдори тез ошиб кетадиган адреналин таъсирини сусайтиради, одам қотиб-қотиб кулганда ажраладиган кўз ёшлари механизми ҳам худди шундай. Аёлларимиз, пиёз тўғраганда-чи, деб сўрашлари мумкин. Пиёз тўғраганда йиғламаслик учун пиёзни ва пичоқни совуқ сувда чайиб олинг. Доим шодлик кўз ёшлари билан яшанг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top