2:43

Мафтункор бўлиш учун…2 қисм

MP3

Ассалому алайкум. Қадрдонлар бугунги суҳбатимиз ҳам биз аёллар учун муҳим бўлган гўзаллик ҳақида бўлади. Ахир бу мавзу ҳақида суҳбатлашмасликнинг иложи борми. Ҳар қанча суҳбатлашсак ҳам мавзу тугамайди ва эскирмайди. Хўш, ҳар бир аёл мафтункор бўлиш учун нималар қилиш кераклигини биладими? Косметик воситалардан фойдаланиш керак дейсизми? Йўқ, бу етарли эмас. Ораста бўлиш керак, дейсизми? Ҳа, қисман тўғри. Келинг гапни чувалаштирмай, мен Лола сизлар билан бу сирни бўлишаман. Аслида буни сир ҳам деб бўлмайди. Буни ҳар бир аёл билади, бироқ турмуш ташвишлари ёки бошқа муаммолар бу ҳақида ўйлашга вақт қолдирмайди. Гўзал бўлиш деганда, дарров косметикадан фойдаланишни кўз олдимизга келтирамиз. Мафтункор бўлиш учун косметик воситалардан ташқари яна кўп нарсаларга аҳамият беришга тўғри келади.

Аёл гўзаллиги ҳамиша эркакларни мафтун этиб келган. Бу ҳеч кимга сир эмас, албатта. Мен бугун сизларга мафтункор бўлишда асқотадиган маълумотларни маълум қиламан. Бунинг учун мунтазам спорт билан шуғулланишга имкон топинг. Чиройли қад-қоматнинг асосини спорт ва витанимли таомлар ташкил этишини сира унутманг. Кундалик таомингиз сизга оғирлик эмас, роҳат бағишласин.

Аввало қад-қоматингизга мос келадиган либослар танланг. Қад-қоматингиздаги камчиликларни бекитишда турли хил кийимлардан фойдалансангиз бўлади. Бу борада тикувчилар ёки мода ҳақидаги китоблар сизга фойдали бўлиши мумкин.

Кийим жавонингиздаги кийимларни вақти-вақти билан ўзгартириб туринг. Сўнгги урфдаги кийимлардан ўзингизга мосини танлаб кийишга ҳаракат қилинг.

Косметик бўёқлардан меъёрида фойдаланишга ҳаракат қилинг. Лаб бўёғининг ғунча лабингизга мосини танланг. Агар бу борада қийналсангиз, косметологлардан маслаҳат олинг. Юзга ярашадиган даражада бўяниш, аёл кишинининг гўзаллигини оширади. Косметик воситалардан ташқари ҳар куни юз, қўл, оёқ терисини парваришлаш, кишининг табиий гўзаллигини узоқ вақт сақлаб қолишга ёрдам беради. Бунинг учун аёлларимиз табиий ниқоблардан фойдаланиш кераклигини билишади.

Эркакларни мафтун этишда хушбўй атирларнинг ўрни катта. Хушбўй атир ҳеч қачон эркакларни бефарқ қолдирмаган. Энг яхши ва хушбўй атирлар арзон бўлмайди албатта, аммо сиз унисидан кўп ҳам ташвишга тушманг. Аста-секин пул жамғариб боринг. Қиммат бўлса ҳам кичикроқ ўзингизга ёқадиганини танланг.

Кичикроқ дейишимга сабаб бор. Мутахассисларнинг фикрича аёллар доимо бир хил атир сепиб юрмасликлари керак экан. Чунки бу ҳид уларнинг руҳиятига ҳам таъсир қилиши мумкин экан. Шунинг учун ҳам аёл киши тез-тез атирини алмаштириб туриши лозим.

Хаддан ташқари узун тирноқлар эркакларга ёқмаслигини биласизми. Билмасангиз билиб қўйинг.

Ҳамма вақт озода кўринишга ҳаракат қилинг. Ҳар бир кийимингиз, нарсаларингизга, оёқ кийимингизга ўта эътиборли бўлинг. Кичкина эътиборсизлик сиз ҳақингизда нотўғри фикр чиқаришга олиб келиши мумкинг. Буни унутманг!

Ҳар доим ораста ва хушфеъл бўлишга ҳаракат қилинг. Табиий гўзаллик ва бахт қуши ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top