Ассалому алайкум азиз аёллар. Хар сафар сизлар билан оила ва ундаги муносабатлар хақида сухбаталашар эканмиз, бундан завқланамиз. Сизларга ва Айни пайтда ўзимизга хам фойдали бўлаётган мавзулар учун Худовандимизга шукроналар айтамиз. Биз ўтган сафар эримиздан кўпроқ нарсаларни талаб қилмаслик хақида сухбатлашган Эдик. Биз эримиздан қанча кўп нарса талаб қилсак, уларни қанча кўп танқид қилсак улар ўзидан шунча безишади. Ўзларидан кўнгли қолади. Агар талабларни камайтирсангиз у ўзини анча енгил хис қилади. Талабларни камайтириш деганда ўз хохишларингиздан мутлақо воз кечишни тушунмаслик керак. Сиз ўтириб ўз хохишларингизни қоғозга туширинг. Масалан сизнинг талабларингиз ва хохишларингизни рўйхат қилинг сўнгра уннг шу нарсаларга муносабатини ёзинг. Сиз уйга мебел олишни истасангиз уни ёзинг. Сўнг унинг мебелга муносабатини ёзинг. Агар сиз эрингизнинг одатлари ва муносабатларидан кўпроқ хохишлар ва талабларни ёзган бўлсангиз, бу талаблар сизнинг оилангизни барбод қиладиган миналар каби бўлади. Бу миналарни зарарсизлантириш учун эса, бир оз муддатга ўша хохишларингизни бир четга олиб қўйишга тўғри келади. Энди эса тўртинчи хислат хотиржамлик хақида сухбатлашамиз. Хотиржамлик бу – стрессли холатларга хам қўрқувсиз ва вазминлик билан жавоб қайтара оладиган ички тинч холатдир. Биз аёлларнинг сезгирлигимиз жуда яхши хислат, аммо бу хислатни хам тўғри ишлата билиш мухим. Масалан эрингиз қизингизни қаттиқ гаплар билан хафа қилганини сезасиз. Қизингизга тасалли берасиз. ЭРингизнинг қандай холатда эканини ички бир туйғу билан хис қиласиз. Бизнинг зийраклигимиз эримиз пайқамаган жуда кўп муаммоларни кўришимизга имкон беради. Агар ўз сезгимизни, хисларимизни нотўғри ишлатсак, оиламизга зарар келтирамиз. Шунинг учун шиддатли холатлара ўзимизни босиб, назорат қилишни ўргансак, ўзимизга яхши бўлади. Бир оила хақида айтиб берай. Фарида ва Элдор турмуш қурганларидан афсусланишди. Фарзандлар хам турмушдаги хатолар туфайли дунёга келган. ХАр куни Элдор ичиб келади. Фарида кунлик жанжалини бошлайди. Уларнинг хар куни шундай бошланиб шундай тугайди. Аммо бур куни Фаридага кимдир бошқача бир усул ўргатди. У бу усул орқали, эри билан муносабатини тиклади. Ундан ташқари улар орасида мухаббат пайдо бўлди. ФАрзандларини хам севиб эркалайдига бўлишди. Бу қандай усул эди дейсизми? Бу 1 Бутрус 3 боб 4 оятда ёзилган. «Аммо яширин қалбингиздаги ювош ва сокин Рух сизларнинг сўлмайдиган ички гўзаллигингиз бўлсин.” Бу бобда Бутрус Худованд аёлларга берган тўртта хислат хақида айтади. Улардан бири сокин Рух эди. Фарида хам худди шундай йўл тутди. У муқаддас аёллар каби ўз умидларини Худога ташлади. У ўзини хам Худога топшириб, ундаги хохишларни Худованд қондиришига ишонди. У энди хеч нарсадан ташвишланмайдиган, эрининг ишларидан ғазабланмайдиган бўлди. Аксинча у ибодат қилиб эринигн хар бир харакатларини Худовандга топширди. У хар бир хохишларини Исо Масих номи билан Худовандга айтиб, хар хил ташвишлардан озод бўлди. Унигн хохишларини Худованд қондиришига ишонди. У Худованднинг каломида ёзилганидай сокин рухга эга бўлди. Бундай хотиржамлик ундаги қўрқув ва ташвишларни қувди. Хар бир оилада бундай холатлар бўлади. Эрнинг у ёки бу одатлари хотинга ёқмайди. Хотин шу хақида эрига айтиб уни тартибга чақирмоқчи бўлади. ЭР эса буни қабул қилмайди. Орада жанжал бўлади, совуқчилик тушади. Бундай харакат қилиш бекор. Агар сиз Худовандга ишонсангиз, хамма ташвишларингиз-у, хохишларингизни Унга ташласангиз, Унинг Ўзи сизнинг мухтожиликларингизни Исо МАсих орқали қондиради. Сиз эса Худованд айтганидай соким ва мулойим рухга эга бўлинг. Каломда ёзилганидай бунинг Худованд олдида қадри азиздир. Сиз кучлисиз оилангизда тинчлик ва бахтиёр мухитни яратиш қўлингиздан келади. Бунинг учун Худованднинг ёрдамини қабул қилинг. Кейинги сухбатларда ғойибона учрашгунча хайр.