Ассалому – алайкум азиз аёллар. Биз сизлар билан хар сафар турли хил мавзуларда сухбатлашамиз. Доимо сизга зарур бўлган маълумотлар ва маслахатларни беришдан чарчамаймиз. Чунки биламиз Худонинг қизи хар томонлама мукаммал бўлиши керак. Мулойимлик ва назокат – бу бошқаларга нисбатан юмшоқ муомалада бўлиш дегани. Сиз отанинг янги туғилган фарзандини қандай қўлига олганини кўрганмисиз? Ота чақалоғини жуда эхтиётлик билан, авайлаб қўлига олади. Ёки оталар уч ёшли ўғиллари билан қандай муносабатда бўлишади? Улар жуда тўпалон қилишади, ота ва бола қаттиқ ва қалтис харакатлар қилиб ўйнашади. Хўш нима учун ота янги туғилган чақалоғига бошқача, уч ёшли ўғлига бошқача муносабатда бўлади? Чунки янги туғилган чақалоқ жуда нозик ва заиф бўлади. ШУнинг учун хам оталар чақалоқларини бирор жойини оғритиб қўймаслиги учун эхтиёт бўладилар.
Мулойимлик ва назокатли бўлишни бошқаларнинг хис туйғуларига нисбатан хам қўллаш мумкин. Чунки бошқа одамларнинг хис туйғулари жуда нозик бўлади. Агар биз бир-биримизга мажбурликдан муомалада бўлсак, уларга нисбатан муносабатларимиз хам совуқ бўлади. Бошқача сўзлар билан айтадиган бўлсак, биз бирор бир нарсани қадрласак, уни шунча эхтиётлик билан ишлатамиз. Агар мен сизга қиймати 50 минг доллар турадиган жуда қадимий, худди қоғоздай нозик кўзани сизга бериб, уни эхтиёт қилишингизни сўрасам нима қиласиз? Уни қимматбахолигини ва айни дамда жуда нозиклигини билиб уни жуда эхтиёт қиласиз. Нархи икки юз уч юз сўм турадиган сополдан ишланган кўзага қандай муносабатда бўласиз? Бу иккисига бўлган муносабатни тенглаштириб бўлмайди, тўғрими? ШУндай оилалар бор эканки, 18-20 йилдан бери бирга яшашаётган бўлишса хам мутлақо бир бирларига овозларини кўтармаган эканлар. Эр ва аёл турмуш қурганларидан сўнг, икки уч йил ўтиб, жуда банд инсонга айланадилар. Оилада болалар пайдо бўлади, шундоқ хам рўзғор ишлари кўп бўлган хонадон бекаси болаларга ўралашиб қолиб, эрининг ички холатига ва унинг хис туйғуларига эътиборсиз бўлиб қолади. Аслида эркаклар хис-туйғулардан кўра бошқа нарсаларни мухимроқ деб хисоблашади, аммо шуни унутмангки уларда хам хис туйғулар бор ва бу хис туйғулар ўзлари тан олмасалар хам уларнинг ажралмас бир қисмидир. Биз аёллар уйда рўзғор ишлари, болалар тарбияси, уларга ғамхўрлик қилиш ва ундан ташқари бирор бир ишда ишлашимиз мумкин. Бундай холатда аёл киши жуда банд бўлади ва табиийки:эримга қараш ва ғамхўрлик қилишим шарт ва бунга мажбурман, деган фикр билан муносабатда бўламиз. Бундай холатда эса уларнинг нозик ички дунёсининг қадри назаримиздан четда қолади. Баъзан эрингизнинг қанчалик қадрли эканини тан олиш қийиндир. Чунки эр ва аёл икки хил жинс вакиллари бўлгани ва бир бирларини тушунишлари ва қабул қилишлари қийин бўлгани учун оилада кўплаб келишмовчиликлар бўлиб туради. Шундай пайтларда эрингиз хам Худованднинг яратгани эканини ёдга олинг. Худованд уни ўзининг мухтожликлари, хафачиликлари ва хис туйғулари билан бирга яратган. АГар сиз эрингизга нисбатан мулойим ва назокатли бўла олмаётган бўлсангиз, Худованддан ёрдам сўранг. Уни тушунишга харакат қилинг. Оилада аёлнинг мулойимлиги ва назокати доимо ёрдам беради. Бундай аёлга эри хам қаттиқ гапира олмайди. Бундай аёли бор хонадонда жанжал ва келишмовчиликлар бўлмайди. Агар сиз бундай сифатни қандай ривожлантириш ва уни қандай намоён этишни билмаётган бўлсангиз бизнигн кейинги сухбатларимизни тингланг. Кейинги сухбатларимиз давомида сизларга турмуш ўртоқ ва болаларга қандай қилиб мулойимлик ва назокат билан муносабатда бўлиш хақида сухбатлашамиз. Кейинги сухбатлар чоғида учрашгунга қадар Худованд сизга ёр бўлсин!