Азизим бугун сиз билан махсус суxбат қуришни хоxладик. Бу суxбат чин дилдан бўлғуси. Бу суxбат иккимиз ўртамиздаги самимий ва xаётий суxбат бўлса дейман. Биз аёлмиз, биз ўзимизнинг қандайлигимизни яхши биламиз, аммо Яратгувчимиз бизни ўзимиздан xам яхшироқ билади. У сиз-у бизни яратганида бизнинг xаётимизда Ўзининг махсус режаси бор эди. Xаётингиз давом этаётган экан, У шу режани аста-секин амалга ошириб бормоқда. Буни xаётингизга қараб билаётгандирсиз? Бугун Муқаддас Китобдаги аёллар xақида суxбатлашсак ва улардаги қай бир xислатлар ўзимизга яқинлигини xис этсак, Худованд биз учун танлаган йўлда У билан бирга юришимизга далда бўлиши эxтимол. Инжилда аёллар xақида жуда кўп нарса ёзилган. Буларнинг бари аёлларнинг Худованд ато этган xислатларига асосан акс эттирилган. Xеч эътибор берганмисиз, эркаклардан кўра аёллар қизиқувчан, билмаганини ўрганишга интиладиган, xаётларида бўладиган қийинчиликларга тезроқ жавоб топишни истайдиган, ва Худога тезроқ юз бурадиган бўлишади. Бу гапни айтишдан олдин «эркаклардан кўра” деган иборани ишлатишни унутибман. Xа, аёл зоти эркаклардан кўра тезроқ Худога юз буради. Худованд аёл зотини эркак зотидан бутунлай бошқача қилиб яратган. Инжил китобида ёзилганидай, Xазрати Исо Масиx, оломонга таълим бериб, уларни шифолаб, сўнг шогирди Симон Бутруснинг уйига келганида, Симон Бутруснинг қайнонаси касал ётган эди. У Исонинг ўз уйига ташриф буюрганидан қанчалик хурсанд бўлган бўлса, Унга хизмат қилолмаётганлигидан минг чандон куйинган бўлса, не ажаб?! Тасаввур қилинг сизникига Xазрати Исо ташриф буюрса…! Аммо аёл касал ётган эди. Бу xақида Исо Масиxга айтишганида У дарxол Симон БУтруснинг қайнонаси олдига бориб, унинг қўлидан ушла кўтарди, ўша заxоти иситма тушди, ва аёл хизматга тутинди. У бу мўъжизадан xайрон қолган ва энди Xазрати Исога хизмат қила олишидан xурсанд бўлган бўлса керак. Чунки У Исога хизмат кўрсатишни хоxлаган эди. Инжилнинг бошқа бир жойида эса, ўн икки йилдан бери қон кетишдан азоб чекаётган бир аёл xақида ёзилган. Буж уда қисқа аммо сабоқ олишимизга арзийдиган парча. Исо Масиx Унга қаттиқ ишонган бир жамоа бошининг уйига қизини тирилтириш учун кетаётганида оломон орасидан бир аёл Исонинг кийими этагига аста қўл теккизди. Парчада шундай деб ёзилган: «У ўзича: « Агар кийимига бир тегиб олсам бас, соғайиб кетаман”, — деб ўйлаган эди.” Мана шу биргина оятнинг ўзидан анча мунча нарса ўрганиб олишимиз мумкин. Хўш, аёл Исонинг бундай қудратга эга эканлигини қандай билди. Исо Масиx бошқаларга сўз билан ёки қўл теккизиб xасталарни дардларига шифо бераётган бир пайтда, Унинг кийимига бир тегиб олсам бас, тузалиб кетаман, деган мустаxкам ва буюк ишонч қайдан пайдо бўлди? Агар тасаввур қилсангиз бундай касалликка дучор бўлганлар одамлар орасида бемалол юра олмайдилар. Унинг сўзларидан, аёлнинг қандай xарактерга эга эканлигини тахмин қилсак бўлади. У жуда қийналган, шундай қийналган-ки, xатто Исонинг кийими этаклари тегиб олишга муxтож. У Исонинг Ўзини безовта қилмай, xеч кимга халал бермаган xолда, шифо топмоқчи. У Исонинг қилаётган мўъжизаларини эшитган, балки баъзиларини xатто ўз кўзи билан кўрган бўлиши xам мумкин. Аммо ўша пайтдаги Исо Масиxнинг атрофида юриб, Унинг мўъжизаларининг гувоxи бўлаётганларнинг жуда кўпчилиги, шунчаки томошабин бўлган xолос. Балки бу улар учун xозир ўзимизнинг тилда айтганда, «шоу” бўлгандир. Xеч бири Исонинг қудратли куч эгаси, бошқа пайғамбарларга ўхшамадиган, илоxий бир Зот экани xақида жиддий ўйлаб xам кўрмаган бўлса керак. Аммо у аёл кичик бироқ буюк ишонч билан қилган xаракати орқали касалликдан xалос бўлди. Аёл Исонинг кўйлаги этагига текканидан кейин Исо МАсиxнинг аёлга нима деганини эшитайлик: “- Дадил бўл, қизим, ишончинг сени қутқарди, — деди”. Ишонч! Мана шу энг керакли нарса. У бизни қутқаради. Шунинг учун қийин дамларда xам, ишончингизни сусайтирманг. Xаворий Симон Бутруснинг қайнонасидай, доимо Унга хизмат қилишга тайёр ва касаллигидан шифо топган аёлдай, ишончингиз буюк бўлсин. Сизни яратган Худованд сизни ташлаб қўймаганини, қийналаётган пайтларингизда xам У сиз билан эканини ўзингизга яна бир бор эслатинг. Кейинги суxбатда ғойибона дардлашгунга қадар ОМОН бўлинг!