“Зотан Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади, У Ўз мурод-мақсадини адо этишингиз учун сизларда хохишни хам, харакатни хам туғдиради” (Филиппиликларга 2:13).
Азизлар биз сизлар билан ўтган галги сухбатимизда Ушбу мавзу хақида сухбатни бошлаган эдик. БУгун эса ўша сухбатимизнинг айни қайноқ жойидан давом эттирамиз. Агар эсингизда бўлса, биз онгимизгақ кириб келаётган фикрларни ва хис-туйғуларимизга таъсир қилаётган нарсаларни назорат қилиб туришимиз керак. Агар биз онг ва хис-туйғуларимизни қўриқласак, Хдонинг мурод мақсадини адо этишимиз учун Муқаддас Рух бизларда хохишни хам, харакатни хам туғдиради. Хўш қандай қилиб биз онгимиз ва хис туйғуларимизни қўриқлашимиз мумкин? Хазрати Довуд шундай дейди: «Йигит ўз йўлини қандай соф сақлар? СЕнинг каломинг билан юрса бу бўлар.” Довуд ўз йўлини Худонинг Каломи ёрдамида қўриқлар эди. Муқаддас Китоб бизга энг аввало ўз онгимиз орқали мурожаат қилади. ШУнинг учун Муқаддас Китобни тез-тез ўқиб туриш жуда мухим. Агар биз Муқаддас Ёзувни ўқишга кам вақт ажратсак, ёки уни умуман ўқимасак, хеч қачон муқаддасликка эриша олмаймиз. Донолик, фахм-фаросат ва ақл-идрок бизни ёмон йўлдан асрайди, деб ёзганди Сулаймон пайғамбар. Булар онгимизнинг фазилатларидир. БУндай фазилатларга қандай қилиб эга бўлиш мумкин? “ Доноликни Худо беради, билим ва идрок Ундан келади.” Худо бу фазилатларни кимларга беради ? Унинг насихатларини қабул қилганга, амрларини юрагида сақлаганга, доноликка қулоқ солиб, қалбини фахм-идрокка очганга, фаросатга ташна, идрокка чанқоқ бўлганга, Уни кумуш излагандай излаб, яширин хазина қидиргандай қидирганга беради. Буларнинг бари Сулаймон пайғамбарнинг хикматларида ёзилган. Сулаймон пайғамбар хикматларининг бу оятларидан кўриниб турибдики, агар биз Худонинг каломини диққат билан ўқиб, уни юрагимизда сақласак, У бизни қўриқлайди. Биз онгимизни қўриқлаш мақсадида Муқаддас Китобни ўқиганимизда, уни шунчаки рухий маълумот олиш учун эмас, балки кундалик хаётда қўллаш учун ўқишимиз керак.
Биз хис-туйғуларимизни хам шу тарзда қўриқлашимиз керак. Зотан Хуод иродамизга кўпроқ онгимиз орқали мурожаат қилса, гунох билан шайтон бизга истак хохишларимиз орқали мурожаат қилади. Шайтон хис-туйғулар орқали васвасага солиш мақсадида бизни лақиллатиб, онгимизни хиралаштиради. У Момо Хавони васвасага солаёттганда худди шу усулни қўллаган эди. Момо Хавонинг истагини хисобга олган холда Худонинг тўғрисўзлигига шубха уйғотган эди. Шайтон бизнинг хохиш истакларимиз орқали хамла қилишини билган холда, биз хохиш истакларимизни доимо назорат қилиб, уларни Худонинг Каломи талабларига мувофиқлаштиришимиз керак. Биз тарки дунё хақида эмас, рухий донолик хақида гапираяпмиз. Гунохнинг найрангларига қарши хушёр туришимиз керак.
Бироқ, хохиш истакларни назорат қилиб, дунё васвасалари, тана эхтиросларию, шайтон найрангларига қариш туришнинг ўзи етарли эмас. Биз хужумга ўтишимиз керак. Шох Довуд бизни Худонинг Қонунидан завқ олишга чақириб, Исо Масих хақида шундай башорат қилган эди: «Хохишингни бажармоқ истайман, эй Худойим…”.
Мен югуриш билан шуғулланишни бошлаган пайтимда, бунинг учун хохишим йўқ эди. Мен доим хам машқ қилмас эдим. Бир сафар югурардим, бошқа сафар эса йўқ. Ундан ташқари югурганимда мушакларим оғрирди. Натижада ќеч қандай натижага эришмадим. Бир куни қўлимга югуруриш хақида бир китоб тушиб қолди. Мен уни қайта-қайта ўқидим. Унда югуришнинг фойдали томонлари ёзилган эди. Китобдаги мисоллар иродамга хис туйғуларим орқали таъсир кўрсата бошлади. Худди югуриш хақидаги китобни қайта-қайта ўқиганим сари, Худонинг Муқаддас Каломини хам қайта-қайта ўқишим керак экан. Биз хар куни Муқаддас Китобни ўқисак, муқадддас хаёт кечириш учун далда оламиз. Биз иродамиз, онг ва хис туйғуларимизни назорат қилсак, Худонинг Муқаддас Рухи бизни муқаддасликка эриштиради. Аммо биз хам бу учун интилишимиз лозим. Ќар куни муқаддасликка эришишда Худованднинг РУхи сизга ёр бўлсин! Омин!