4:28

Муқаддасликнинг қийин сабоғи

MP3

Ассалому алайкум бизга қадрли бўлиб қолган опа-сингиллар. Хўш хаётингиз қандай кетаяпти? Шу кунларда ахволларингиз қандай? Уй-ичингиз, оила аъзоларингиз хаммаси тинчми? Биз хар сафар сизлар билан сухбатлашишдан чарчамаймиз. Мумкин қадар сизларнинг рухий хаётингизга асқотадиган мавзулар танлашга харакат қиламиз. Аммо шу борада сизнинг хам ёрдамингиз керак. Ахир биз биргаликда қадам ташлаймиз-ку! Аёл дардини аёл билади. Агар сизни қизиқтирадиган бирор бир мавзу бўлса, бу хақида бизга маълум қилинг. Бундан жуда хурсанд бўламиз. Энди эса бугунги мавзумизни бошлаймиз. Агар диққат қилган бўлсангиз биз бир неча сафардан буён ХУдованд Исроил халқига йўл-йўриқлари ва чодир ичидаги нарсаларнинг рухий маънолари хақида сухбатлашяпмиз. Худованд чодирда хизмат қилиш учун махсус рухонийларни тайинлагач, уларга чодир ичига қўйиш учун нималар ясаш кераклигини ва улардан қандай фойдаланиш хақида хам кўрсатмалар берган эди. Худованд Хоруннинг ўғилларини рухоний қилиб тайинлади. У тутатқи тутатиладиган қурбонгохни хам акас ёғочидан тайёрлашни ва ундан қандай фойдаланишни хам ўргатди. Худованд Мусога: « Бу қурбонгохда фақат муқаддас тутатқини тутатинглар. Қурбонгохда куйдириладиган қурбонлик ёки дон назри қиманглар, шароб назри хам қилманглар”, деб буюрди. Мусо бу хақида Хорун ва унинг ўғилларига маълум қилди. Аммо Хоруннинг Абиху ва Надаб деган ўғиллари Худованд таъқиқлаган ишни қилди. Улар ўша муқаддас тутатқи тутатиладиган қурбонгохда оловни нотўғри ишлатгани учун Худованд уларни олов билан куйдириб юборди. Улар Худонинг кўрсатмаларига писандсизлик қилган эдилар. ШУндан сўнг эса Худованд Хорун авлодларига Маъбадда хизмат қиладиган бўлсалар, бутунлай пок бўлишни хеч қандай спиртли ичимликни ичмасликни буюрди. Агар улар шароб ичиб, маъбадга кирадиган бўлсалар, албатта ўлардилар. Худони фақат муқаддасликда улуғлаш ва Унга муқаддаслик билан хизмат қилиш лозим. Надаб ва Абихунинг қилган ишларидан Худонинг амрига амал қилмаслик қандай оқибатларга олиб келишини жуда яхши билиб олдим. Забур китобида: « Худованднинг йўли комилдир”, деб ёзилган. Шундай бўлса хам У бизга баъзида ўз бошимчалик қилиб, Унинг йўлидан чиқишимизга йўл қўяди, чунки қилган ишимизнинг оқибатлари туфайли У хақида яхшироқ ўрганиб оламиз. Агар яна Хоруннинг ўғиллари Надаб билан Абиху фожеасига келадиган бўлсак, уларнинг қилган иши учун Худованд жуда қаттиққўллик қилгандай кўринади. Аммо шу нарсани аниқ билишимиз керак. Авлодлар оша хамма рухонийлар Қодир Худовандга қандай яқинлашиш кераклигини билишлари лозим эди. Каломда ёзилганидек: «Кимга кўп берилган бўлса, ўшандан кўп талаб қилинади.” Улар хам келажак авлод хам Худовандни қандай улуғлаш кералигини билиб олишлари керак эди. Юханно 4 боб 23оятда: «Бироқ хақиқий топинувчилар Отага Рух ва хақиқат билан топинадилар…” – деб ёзилган. Рух ва хақиқат билан топиниш дегани нима? Худо инсон зотини яратганида унга Рух берди. Бу Рух бизни Худо суратида бўлишимизни таъминларди. Каломда ўқиганимиздай, “ХУдо Рухдир”. Бизнигн рухимиз ХУдони билишимизга имкон беради. Жон эса бизнинг туйғуларимизни, шахсимизни ва ўзлигимизни билдиради. Учинчи нарса эса бу бизнинг танамиз. Биз хис туйғуларимиз ва танамиз орқали ХУдовандга ибодат қилшиимиз ёки Уни яқинроқ билишни хохлашимизни билдиришимиз мумкин, аммо бизнинг танамиз ёки туйғуларимиз рух билан бошқарилмас экан, қолган барчаси бехуда. Рухан топинишгина Худовандни мамнун қилади. Рухий топинишимиз билан биз фақатгина Унга диққатимизни қаратамиз. Хақиқатга келадиган бўлсак Каломда хақиқат Исо Масих орқали келди, деб ёзлиган. Биз хақиқатни билиб оламиз, хақиқат эса бизни озод қилади. Рух бизга хақиқатни маълум қилади. Хақиқатнинг ўзи эса бу Исо Масих. Шуднай экан биз фақат Рух ва хақиқат билан Худони улуғлашимиз керак. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Шуднай экан ХУдовандга топинишда, Уни улуғлашда жуда эхтиёт бўлишимиз ва қандай улуғлаётганимизга эътибор беришимиз керак экан. Акс холда У билан муносабатимиз бузилади. Биз эса бундай бўлишини мутлақо истамаймиз, ШУндай эмасми?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top