2:58

Ўсмирларни тегиб эркалаш

MP3

Фарзанд дунёга келгани ҳамон ота-онасининг суйиб эркалашларига одатланади. Фарзандни суйиб эркаламасликнинг иложи йўқ. Фарзандимизга ўз севгимизни шу йўл билан кўрсатамиз. Фарзандга севги кўрсатишнинг бер тури мавжуд. Биринчиси нигоҳ алмашиш билан, иккинчиси вақт ажратиш билан, учинчиси тегиб эркалаш, тўртинчиси, сўзлар билан, бешинчиси тартиб интизомга ўргатиш. Фарзандлар кўпинча ўсмирликка қадам қўя бошлаган пайтдан бу усулларнинг ичида тегиб эркалаш усули уларга нисбатан ишлатилмай қолади. Бу ота-оналарнинг хатоси. Боламиз энди катта бўлиб қолди, силаб сийпалаш ноқулай, деб ўйлашади. Фарзанд ўсмир ёшига қадам қўйгани билан у ҳали катта одам эмас. У ҳали бола бўлади. у ҳам ота онасининг суйиб эркалашларига, қучоқлашларига муҳтож бўлади. ўсмир ёши жуда қийин ёш ҳисобланади. Бу ёшда болалар аста-секин улғайишни бошлашади. Бундай пайт уларнинг ҳулқида ҳам организмида ҳам ўзгариш бошланади. Шунинг учун ҳам бу ёш ота она учун ҳам фарзанд учун ҳам қийин пайтлар ҳисобланади. Айни шундай қийин дамларда, фарзандингиз сизнинг илиқ меҳрингизни, тафтингизни ҳис қилмас экан, онам ёки отам мени севмайди деган фикрга боради. Айни шу пайтда у сизнинг силаб, қучоқлаб эркалашларингизга мухтож бўлади. баъзида бу учун ошиқча вақт керак бўлмайди. Чунки жуда кўп отаоналарда бир эмас 3 4та фарзандлари бўлади. уларнинг ҳаммасига ҳам алоҳида вақт ажратиш, уларни қучоқлаб ўтириш қийин бўлиши мумкин. Бундай ҳоларда сизга бошқа бир усулни таклифэтамиз. Масалан телевизор кўриб ўтирганингизда секингина ўғлингизнинг елкасини қоқиб қўйишингиз, ёки бўлмаса бошини силаб қўйишингиз учун ҳеч қанча вақт кетмайди. У берилиб телевизор кўриб ўтириб, сизнинг эркалашингизга эътибор бермаса ҳам унинг мияси буни қабул қилади. Баъзи ўсмирлар тез-тез асабийлашишади, ёмон кайфиятда бўлишади. Айниқса шундай пайтларда уларни қучоқлаш ва силаб эркалаш, севгингизни кўрсатишингиз зарур. Аммо шундай пайтлар бўладики, ўсмирлар отасининг ёки онасининг силашларини ёқтирмайди. Бунда ҳам тушкунликка тушманг. Сиз унинг бирор нарса билан банд бўлган вақтини топиб ўша пайтда шунчаки елкасидан меҳр билан қучиб қўйишингиз ёки бошини силаб қўйишингиз мумкин. Ҳар бир ота она ўз фарзандининг онасининг силаб сийпалашига қанча вақт тоқат қила олишини жуда яхши билади. Ўсмир фарзандингизни қучиб, силаб эркалаганингизда унинг бунга қандай муносабатда бўлишини ҳам инобатга олиб қўйинг. Агар у сизнинг узоқ вақт силаб сийбалашингизни хоҳламаса у хоҳлаган пайтгача силашингиз мумкин. Аммо баъзи ўсмирлар тез-тез ота оналарининг қучоғида бўлишни ёқтирадилар. Фарзандингизнинг хоҳишига қараб иш тутсангиз кифоя. Аммо энг муҳими ўсмир фарзандингизни энди катта бўлиб қолди, деб уни силаб сийпалашни тўхтатиб қўйманг. Чунки у ҳали ҳам сизнинг аввалгидай сизнинг меҳрингизга, қучиб эркалашларингизга муҳтожлигини унутманг. Сизга бу борада омадлар тилаб бугунги суҳбатимизни якунлаймиз. Омон бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top