3:31

Озғинлик бахт келтирадими? 2

MP3

Ассалому алайкум. Ўтган сафар бизни тинглаган бўлсангиз, сизлар билан бугунги кунда замонавий ҳасталикка айланиб бўлган озғинлик ҳақидадир. Албатта вазни оғир аёл ва қизларнинг ўз ёши ва бўйига муносиб равишда озишларини ижобий баҳолаш мумкин. Бироқ муттасил равишда озишни исташ хасталикдир. Буни анорексия хасталиги дейишади. Бу хасталикка чалинганлар ҳар доим семиришдан қўрқибгина қолмай, тинмай озаётганларига қарамай, яна ва яна озишни исташади. Ҳайратланарли даражада озишга эришганлари улар учун камлик қилаётгандай туюлади. Шу вақтгача бу касалликни бутунлай тузадагидан дори воситаси топилгани йўқ. Беморлардаги тажангликни йўқотиш учун шифокорлар антидепрессантлар буюришади. Кузатувларнинг кўрсатишича, бемор вазни ортгани сайин даволаш тезлашади. Баъзан беморлар ўзларидаги хавотирликни енгиш учун транквилизаторлар қабул қилишади. Аммо бундай дориларга ўрганиб қолиш хавфи бор. Айниқса гиёҳванд моддалар ва алкогол истеъмол қилувчиларга бу препаратлар тавсия этилмайди. Анорексия бошқа оғир хасталик билан бирга кечса, бемор яна кескин озиб, умумий вазни нормал вазннинг 15 фоизидан камайса, уни дарҳол шифохонага ётқизиш керак. Юқоридаги белгилар ва беморларнинг хулқ-атворидан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, бу хасталик асосан дунёқараши шаклланиб улгурмаган ўсмир қизлар орасида кўп учрайди. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, анорексияга чалинганларнинг 90 фоизини 12-24 ёшидаги қизлар ташкил этади. Қолган 10 фоиз беморлар катта ёшдаги аёллар ва эркаклардан иборат. Беморларнинг хулқ атворига батафсил тўхталсак: улар тик туриб, овқатланишни майда-майда бўлакларга бўлиб ейишга ўрганишган. Жисмоний белгилар сирасига мушакларнинг тортишиши, терининг қуруқлиги, доимий ҳолсизлик, буйрак фаолиятининг ишдан чиқиши, руҳдаги ўзгаришларга эса сабабсиз жаҳлга миниш, хафа бўлиш ва тажанглик киради. Айрим ҳолларда беморлар ўзбилармонлик билан даволанмоқчи бўлиб гормонал воситалар қабул қила бошлашади. Касаллик давлат ва миллат танламайди. Бир қарашда бу касалликни европалик қизларга ҳос деб ўйлаш мумкин, бироқ аёллар ҳижобда юрадиган Эрон ва Арабистонни ҳам бу хасталик четлаб ўтмаган. Тадқиқотда ўрганилган эронлик аёлларнинг бир гуруҳи ўз ватанида қолган ва бари бирдек озишни орзу қилган, қолгани эса АҚШда истиқомат қилган ва бари бирдек озишни орзу қилади. Бундай шундай хулоса қилса бўлади: оммавий ахборот воситалари касаллик келтириб чиқарувчи асосий омил эмас. Чунки Эронда Ғарб телеканалларини томоша қилиш жиноят саналади. Юзага келган аҳвол, табиийки, айрим давлатларни жиддий чора кўришга ундади. Жумладан, Франция шу йилдан бошлаб, озғинликни тарғиб этувчи рекламаларга чек қўйди. Европа таъсирига тушган турк аёллари ҳам минг йиллардан бери савлат тўкиб турган қоматларини бесўнақай билиб, озиш пайида бўлгани сабаб ҳукумат озишга қарши компания эълон қилди. Нима ҳам дейиш мумкин, тараққиётнинг ижобий ва салбий томонлари бўлади. Соғлиғингизни таҳликага қўйиб, озишни орзу қилманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top