3:07

Қизлар ва аёллар учун

MP3

Азиз аёллар агар эътибор берган бўлсангиз баъзи аёллар ва қизларнинг лабларининг юқори қисмида кўринарли туклар бўлади. баъзи аёлларимиз бу туклардан қандай қутулишни билмайдилар. Албатта бу туклар баъзиларга чирой бағишласа, баъзиларнинг хуснига соя солиб туради. Шунинг учун ҳозир шу ҳақида маълумот берамиз.

Одатда балоғатга етган қизларнинг ғайритабиий ҳолда юзидан мўйлар ўсиши кузатилади. Бунда ички секреция безларида ўзгаришлар содир бўлиб, улар фаолияти бузилади. Нотабиий мўйларнинг турлари бир қанча. Умуман айтганда тиб илмида гипертрихоз номи билан юритилган ҳолат мавжуд. Вирилизм гипертрихоз номи билан юритилувчи ҳолат мавжуд. Вирилизм гипертрихози аёлларга хос барча белгилар, фаолиятлар сақланганлиги ҳолда ягона эркаклик белгиси сифатида соқол мўйлар пайдо бўлиш, эссенциал гипертрихози эса қизлар ва аёлларнинг эндокрин ҳамда асаб тизимлари, ичак аъзолари рисоладагидек бўлгани ҳолда улар юзида мўйлар чиқиши билан таърифланади. Баъзида аёлларнинг юқори лаб, даҳан, юз соҳасида мўйларнинг ғужғон тус олиб кетишига ўзлари сабабчи бўладилар. Чунончи, кўрсатиб ўтилган жойларда майин туклар ўсган бўлса уларни қўл билан ёки мўйчинак билан юлиш, лезвия билан қириш натижасида тери қатламини қўзғатади. Кейин эса кўзга ташланар ташланмас ингичка майин туклар ўрнида қалин, қуюқ қора мўй толалари пайдо бўлади.

Ўрни келганда айтиш лозимки, қуёш нури тукларнинг жадал ўсишига сабаб бўлади. чунки қуёш нури тук илдизларининг сезгирлигини ниҳоятда ошириб юборади. Шу боис юзида мўйи бор аёллар қуёш нуридан ҳимояланиши, асло тобланмаслиги лозим.

Мўйлардан қутулишнинг халқ табобати амали мавжуд. Думбул ёнғоқ меваларининтг кўк қобиғи асосида олинган шарбат мўйлар ўсган жойга суртилса, улардан холи бўлинади. Мазкур амални 2-3 бор қайтарилса, нохуш мўйлардан бутунлай қутулиш мумкин.

Оддий шайтонкоса (дурман обыкновенниый) ўтидан 150 гр миқдорда олиб, 1 литр сув билан қайнатиб, қуюқ дамлама ҳолига келтирилади. Пахтали пиликка шимдирлиган қайнатма мўйли жойларга суртилади. Қайнатма узоқ муддат сақланиши мумкин.

Пергидрол, навшадил спирти, глицерин ва дистилланган сувдан бир ҳиссадан олиб, обдон аралаштирилади ва ушбу омихта билан бўктирма қилиниб, айни пайтнинг ўзида ғалвиртош билан силанади. Бундай тадбир қўлланилганда юз териси қизариб кетмаслиги керак, тери бир оз пушти ранг олиши лозим. Шунда юздаги мўйлар ўз рангини йўқотиши билан бирга мўртлашиб, синиш хусусиятига эга бўлади.

Одатда хушрўйлаштирувчи муассасаларда электролиз ёки дитермакоагуляция амалларини қўллаб, мўйларнинг илдизларига таъсир кўрсатилади. Баъзилар рентген нурлари воситасида мўйлардан бутунлай қутулмоқчи бўладилар. Бироқ бундай усул инсон терисига, қолаверса, тана аъзоларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top