3:21

Қотиллик хақида

MP3

Бугунги сухбатимиз мавзусини эшитиб, хайрон бўлишингиз табиий. Аёллар билан бўладиган ширин сухбатлар давомида жиноят хақида сухбатлашмасмиз, деб ўйларсиз. Ха, аёллар бирга вақт ўтказганларида мумкин қадар ўзларига боғлиқ бўлган мавзулар хақида сухбатлашадилар. Жиноят мавзуси кўпроқ эркакларни қизиқтиради. Аммо биз хозир гапирмоқчи бўлган жиноят айнан аёлларга тегишли. Бу жиноят хақиқий қотиллик, уни хеч нарса билан оқлаб ёки хаспўшлаб бўлмайди. Бу аборт қилдириш. Онгсиз мавжудот бўлган хайвонлар хам ўз боласини ўлдирмайди. Аммо буюк тафаккур эгаси хисобланган одамзод ўз хотиржамлиги ва хузур халовати учун ўз боласининг қотилига айланади.

Тасаввур қилинг қорнингиздаги шу болангиз кўз олдингизда турибди, уни махсус асбоблар билан нимталаб ташлай оласизми. Уни ўлдира оласизми? Буж уда қаттиқ ва қийин савол, тўғрими? Аммо сиз хомилангизни аборт қилдираётганингизда ўз болангизни ўз хохишингиз ва ўз қўлларингиз билан ўлдирган бўлмайсизми? Америкалик шифокор олимлар комьютер ёрдамида бир тажриба ўтказишди. Улар олти ҳафталик ҳомиланинг аборт пайтидаги ҳолатини видео тасвирга туширишди. Суратга олинган манзара ўта аянчли эди; қирқувчи ва қирувчи асбоблар яқинлашиши билан ҳомила ўзини ҳар ёнга олиб қочишга уринар, гўёки кимдандир нажот сўрамоқчи бўлгандай жон талвасасида ғайриоддий ҳаракатлар қиларди…

Тасаввур қилинг. У сизнинг дунёга келажак фарзандингиз. Миттигина, сезгилари бисёр, уринчоқлигидан тезроқ бу ёруғ оламни кўрмоққа шошилаётгандай. Бордию шу жажигина вужудда забон бўлганида эди, у сизга жуда кўп нарсаларни сўзлаб берармиди?! Агар сиз шу миттигина дилбандингизни аборт қилдиришга қарор қилган бўлсангиз, шошманг. Сиз ошкора қотилликка қўл ураётганингизни наҳот сезмаяпсиз? Она деган муқаддас номга ҳиёнат қилмаяпсизми, ахир? Сиз унинг “онажон” дегувчи тилларини, сизнинг дийдорингизни кўришга муштоқ кўзчаларини, талпинчоқ оёқ-қўлчаларини бурдалаб тилка-пора қилмоқчимисиз? Турмушда ҳар хил воқеалар бўлади. Бироқ ҳар қанақа вазиятда ҳомилани олдиришга шошилмаслик керак. Чунки абортдан кейин кўпинча соғлигингиз ёмонлашади. Буни хам қўйиб турайлик, бу сизнинг рухий ахволингизга, бундан кейин давом этадиган рухий хаётингизга ќам таъсир қилади.

Бир марта қилинган абортнинг ўзиёқ аёлнинг хам рухан хам жисмонан соғлигини ёмонлаштириши мумкин. Шунинг учун ҳам болани олдиргандан кўра, бўйида бўлишдан сақловчи воситалардан фойдаланган маъқул. Энди ўйланг, бир маросимга қўй сўйдирмоқчи бўлдингиз, агар қўйнинг қорнида боласи бўлса, унинг оёқларини арқондан бўшатиб, ўрнига бошқа қўй олдирасиз. Нега? Чунки унинг қўзичоғига раҳмингиз келади.

Хўш, нима учун аёлнинг қорнидаги боласини тиғли асбоблар ёрдамида қирқиб, бўлаклаб олиш мумкин экан? Бунга нечун ичимиз ачишмайди? Тасаввурингизда ҳамон ўша манзара; қирқувчи асбоблар яқинлашиши билан ўзининг митта жуссасини ҳар ёнга уриб, “ёрдам” сўраётган ҳомилага ким ҳам кўмак берарди, дейсиз. Онасини эса ғафлат босган, ўша сониялардаёқ унинг гуноҳи минг ҳисса ортган. Азизлар зора бу суҳбатимиз сизни хушёр торттирса!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top