3:36

Рухий ғалаба 1

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи. Яна ҳаво тўлқинларида сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Ҳар бир масиҳий ҳаёти давомида турли руҳий жангларга тўқнаш келиши мумкин. Шундай пайтларда, албатта, бу фоний дунёда иблис деган махлуқнинг борлигини эсдан чиқарманг.

У доимо инсонларга ҳужум қилиб, Худованд олдида ўзининг ғалабаси билан мақтанмоқчи бўлади. У ҳар бир инсондаги нозик жойларни ўзимиздан кўра яхшироқ билади. Ва айнан шу орқали ҳужум қилиш унга кўпинча фойда келтириши мумкин. Бир мисол билан ўз фикримизни тасдиқламоқчимиз.

Масалан, икки спортчи бир-бирига рақиб бўлсалар, доимо учрашишдан аввал ҳар иккиси ҳам бир-бирининг камчиликларини ва нозик тарафларини ўрганиб чиқишади. Жанг давомида айнан шу нарса улардан бирига қўл келиши мумкин. Бу жангда душманларимизни осонликча таниб бўлмайди. Айниқса иблис ўзига нисбатан шубҳани камайтириш мақсадида инсоннинг ўзини айбдор қилишни яхши билади. Бир эслаб кўрин-а.

Ҳаворий Павлус бизнинг курашимиз қодир Худо ёки бошқа одамларга қарши эмас, деб айтган эди. Биз, имонлилар, ўз душманларимизни улар билан жанг қилмасдан олдин донолик билан тўғри таниб олишимиз керак. Муқаддас Ёзувлар имонли жангчининг рақибларини жуда аниқ қилиб тасвирлайди. Муқаддас Каломга кўра бизнинг урушимиз — дунёдаги турли нафс балосига қаршидир.

Айнан Ёқуб мактубининг 4:1-4 оятлари шу ҳақида бизга эслатади. Бундан ташқари гуноҳкор танага қарши ҳам жанг олиб бориш лозим. Юҳанно мактуби 2 боб 15 ҳамда 17 оятлар. Ва энг сўнгиси, шу билан бирга энг муҳими, шайтонга қарши бўладиган жангдир. Бу ҳақидаги оятни Бутрус мактубининг 5 боби 8 ҳамда 9 оятларида аниқ ва тиниқ қилиб ёритиб берилган.

Кўпинча масиҳийлардаги ҳарбий формамизнинг ўзи ялпи уруш олиб боришимиз учун етарлидир. Азизлар, нимани назарда тутаётганимизни сиз яхши тушуниб турган бўлсангиз керак. Эфесликларга мактубининг 6:13-17 ва Салоникаликларга 5:8 оятларини ўқигач, у ерда тасвирланган ҳарбий қурол-яроғлар Раббимиз бизга тайёрлаб қўйган иш учун тўла-тўкис етарли эканлигини тушуниб етамиз.

Шунингдек, Худо таъмин этган қурол-аслаҳалар илоҳий кучга эга бўлган мустаҳкам қилич ва қалқон каби бизни ҳимоя қилишини англаб етамиз.

Ибронийларга мактубининг 4:12 оятида эса, Худонинг Каломи, яъни масиҳийларнинг энг асосий қуроли «ҳар турли дудама қиличдан ўткирроқдир» деб айтилган. Бу ҳақиқатни ҳам билиб қўйиш Раббимизнинг ҳар бир жангчиси учун муҳим аҳамиятга эга. Ҳар биримиз шайтонга қарши руҳий жанг олиб борар эканмиз, шуни яхши билишимиз керакки, бизнинг ҳарбий қўмондонимиз ― бу қудратли Исо Масиҳдир. У эса муқаддас ва покдир. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top