3:53

Хеч нарса талаб қилмай, миннатдорчилик изхор қилинг.

MP3

Ассалому алайукум қадрли опа-сингиллар. Орамизда кўпчилигимиз тумруш ўртоћимизни тўйдан олдин биринчи марта кўрганимизда, у билан сухбатлашганимизда, уни ажойиб кўнглимиздагидек одам деб ўйлаганмиз. Бироқ турмуш қургандан сўнг эримизнинг камчиликлари аниқ ва яққол кўрина бошлайди. Бундай пайтда аёллар ўзларини қандай тутадилар? Биринчи бўлиб қандай иш тутадилар? Албатта камчиликларини унинг ўзига билдириб, ёки бўлмаса оиладаги бирор бир холат ва муаммодан нолий бошлайдилар. Оилада хар хил холат бўлади. Муаммолар хам бир-бирига ўхшамайди. Оиланинг боши эркак бўлгани учун оиладаги камчиликлар ва у томонидан қилиниши керак бўлган ишлар аёлга осонгина кўринади. Агар эримиз биз айтган нарсаларни бажармаса, ундан нолиймиз. То ўша ишни бажармагунча уни эговлайверамиз. БУндай холат менинг оиламда йўқ, дейсизми?! Агар шундай бўлса биз хурсандмиз, ва эрингиз жуда омадли экан. Бироқ юқоридаги холат жуда кўп аёлларга таниш. Шахсан менга хам. Биласизми, мен хам эрим раковина тагидаги трубаларни тузатишни орқага сурганида ёки кир машинанинг бузилган жойларини устага кўрсатишга хафсала қилмаганида шундай йўл тутганман. У хар сафар ишдан келганида, чой-ичар ичмас, уйдаги муаммоларни унга қалаштириб ташлардим. То у ўша ишларни қилмагунча муаммоларни эслатаверардим. Бироқ энди сиз каби мен хам бундай йўл тутиш, фойда бермаслигини билиб олдим. Эркак киши томонидан ёзилган бир китобда шундай сўзларни ўқигандим: «Агар аёлим қилишим керак бўлган аммо қилмаган ишларимни хадем менга айтиб нолийверса, мен худди у менга ўзиникини ўтказмоқчи бўляпти, деб ўша ишларни қилишдан бош тортардим. Тўћрисини айтганда унинг нолишлари мени ўша ишдан бездирарди.” Демак биз ўз хохишларимизни эримизга билдирганимизда қандай усул ва қандай холатда айтишларни хам билишимиз керак экан. Биласизми, баъзида ўз хохишларимиз амалга ошиши учун бошқача усуллардан қўллаган холда, ойлар ёки йиллар давомида кутишимиз керак бўлади. Бироқ бунинг учун барча хохишларимизни Худовандга топширишимиз керак бўлади. Бир дугонам Янги йил олдидан эри билан айтишиб қолибди. Дугонам болалари учун байрамни яхши ўтказишни, байрам дастурхонига керакли нарсаларни пишириб, болаларга совћалар олиб уларни хурсанд қилишни, шу билан бирга бутун оила байрам дастурхони атрофида йићилиб, хурсандчилик қилишни хохлаган. Бироқ нима сабабдандир эри бунга норози бўлган. Шу туфайли келишмовчилик пайдо бўлган. Дугонам хамма байрамларни бошқалардай нишонлашни хохлайди, эри эса байрамлар бўлмайди, деб туриб олган. Хуллас эр ўзиникини Хотин ўзиникини тасдиқлаб тураверган. Охири дугонам тўћри йўлни топди. Қандай йўл дейсизми? Ўзининг хохишларини, эрининг қайсарликларини, хаммасини Худовандга топширди. У Худованд айтганидай эрига бўйсуниши кераклигини биларди, бироқ шунда хам ўз айтганлари тўћрилигига эрини ишонтирмоққа харакат қилган. Кейин эса хеч қандай қаршиликсиз эрининг қарорини қабул қилди. Хохишларини эса Худовандга бажонудил топширди. У хали хам оиласида байрамлар бўлишини хохлайди. Бироқ у бу хохишини Худовандга топширган. Эрига эса бу хақида нолимайди, шикоят хам қилмайди. Эрининг бошқа яхши томонларини кўриб, уни қанчалик қадрлашини тез-тез билдириб туради. Агар аёл киши эридан хеч нарса талаб қилмаган холда, унинг харакатлари ва захматлари учун чин дилдан миннатдорчилик билдира олса, эр буни албатта сезади. Агар сиз авваллари уйимизга у ёки бу мебел олайлик деб эрингизни қистайверган бўлсангиз, энди бу ишни қилманг. Аксинча буни Худовандга қолдириб, эрингизга кўпроқ мухаббат ва хурмат кўрсатиб, ўша хохишларингизни тилингизга чиқарманг. Бир куни келиб эрингиз доимо айтиб турадиган хохишингизни анчадан бери айтмаётганингизни, аксинча унинг қилаётган ишларидан миннатдор эканингизни кўрганида, ўзи сизни хурсанд қилиш учун ўша хохишларингизни бажо келтиради. Бунинг учун сиздан фақат мухаббат ва сабр тоқат талаб қилинади. Сиз оилангизда дунёдаги энг гўзал, бетакрор ва малохатли аёл эканингизни унутманг. Келгуси сухбатларимизгача ОМОН бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top